Ахмедов Бахтиёр Боходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рух, мис, ацетамиприд асосидаги инсектицид хоссасига эга бўлган физиологик фаол моддаларнинг тезкор назорат усуллари ва олиниш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.02 - Аналитик кимё, 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/К759.
Илмий раҳбарлар: Абдурахманов Илҳом Эргашбоевич, кимё фанлари доктори, доцент; Шукуров Жамшид Султонович, техника фанлари докотори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.02.05.
Расмий оппонентлар: Тоғашаров Ахат Салимович, техника фанлари доктори, профессор; Раҳматов Худоёр Бобониёзович, кимё фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рух ва мис ионларини аниқлашда ион селектив электродларни яратиш ҳамда таркибида рух ва мис микроелементларидан иборат инсектицид хоссасига эга бўлган физиологик фаол моддалар синтези ва улар асосида препаратлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рух, мис тузлари ва тетрафенилборат асосида электрод-фаол бирикма (ЭФБ) синтез қилинган ва уларнинг мавжудлиги физик-кимёвий усуллар ёрдамида тасдиқланган, ҳамда синтез қилиб олинган янги моддалар асосида рух, мис селектив электродлар яратиш учун зарур бўлган турли ўлчамдаги мембраналар ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган мембраналар орасидан, юқори сезгирликга эга боʻлган мембрананинг мақбули танланган ва сувли эритмада рух, мис ионларини 10-1-10-5 мол/л консентрация оралиғида аниқлай оладиган сезгир ва селектив электродлар яратилган;
яратилган электродларнинг электрод функсиясининг интервали ва қиялиги, потенсиал аниқловчи ионни аниқлаш чегараси, селективлик коеффициенти, ион селектив электрод (ИСЕ) сигналининг динамикаси каби қатор электрокимёвий сифат кўрсаткичлари аниқланган;
илк бор таркибида сув, мис купорос, рух купорос, оксалат кислота, карбамид, оксалат моноетаноламмоний, фосфат карбамидомоноетаноламмоний, нитрат карбамидомоноетаноламмоний, ацетамиприд ва этаноллар иштирокида 16 та эрувчанлик системалари ва “таркиб-хосса” диаграммалари яратилган;
диаграммаларда ҳосил бўлган янги фазалар ацетамиприднинг, оксалат карбамиднинг ва оксалат карбамидмоноетаноламмонийнинг кристалланиш майдонлари чегаралари аниқланган, ҳамда мавжудлиги замонавий физик-кимёвий тахлил усуллари ёрдамида исботланган;
рух ва мис микроелиментлари, ацетамиприд ва физиологик фаол моддалар асосида, мақбул препарат таркиблари ва олиниш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мис хлорид, рух сулфат, натрий тетрафенил боратдан, мис селектив ва рух селектив электродлар ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эритмада мис катионини аниқлаш имкониятига эга ион-селектив электрод “Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖнинг экологик лабораториясида амалиётга жорий этилган (Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖ нинг 2024 йил 15 майдаги 282/ГК-05-сонли маълумотномаси). Натижада, саноат чиқинди сувларида Cу2+ катионини миқдорини, юқори сезгирлик ва селективлик билан аниқлаш имконини берган;
рух катионини аниқлаш имкониятига эга ион-селектив электрод “Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖнинг экологик лабораториясида амалиётга жорий этилган (Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖнинг 2024 йил 15 майдаги 282/ГК-05-сонли маълумотномаси). Натижада, саноат чиқинди сувларида Зн2+ катионини миқдорини, юқори сезгирлик ва селективлик билан аниқлаш имконини берган.