Кодиров Бекзод Хомиджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аммиакли селитрага қўшимчалар қўшиш йўли билан хоссаларини яхшилаш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3578.
Илмий раҳбар: Тожиев Рустамжон Расулович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасар номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, DSc.03/30.04.2021.Т.106.04.
Расмий оппонентлар: Алимов Умарбек Кадирбергенович, техника фанлари доктори, профессор; Шерқўзиев Донёр Шермаматович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аммиакли селитрага қўшимчалар сифатида оҳак сўндирилгандан кейинги недопал (шлам) - техноген чиқиндиси ва маҳаллий ноанъанавий табиий минерал қўшимча (бентонит ва глауконит унлари) қўшиш йўли билан таркиб ва хоссалари яхшиланган минерал ўғит олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
АСнинг ёпишқоқлиги кам, юқори мустаҳкамликка эга ва оддий АСга нисбатан яхшиланган хоссаларга эга бўлган АС:(НҲ4)2СО4 эритмаси: қўшимчалар=82:3:15 мақбул нисбати аниқланган;
аммиакли селитра доналари сиртини боғловчи модда аммоний сулфатнинг эритмаси (40-45%) билан ишлов бериш, сўнгра танлаб олинган қўшимчаларнинг кукунлари билан алоҳида-алоҳида ишлов бериш орқали микроелементларга бойитилган, хоссалари яхшиланган аммиакли селитра олиш усули ишлаб чиқилган;
амалдаги АФЎ ишлаб чиқариш технологик тизимидан фойдаланиб, ностандарт ҳолдаги (<1 мм, >4 мм) аммиакли селитрани кукун ҳолига келтириб, маҳаллий ноанъанавий табиий минерал қўшимча (бентонит ва глауконит унлари) ни аммоний сулфатнинг (40%ли) эритмаси билан ишлов бериб, донадорлаш барабанида донадор тайёр маҳсулот олинган;
танлаб олинган қўшимчаларнинг оптимал меъёрлари ҳисобига олинган минерал ўғитлар доналарининг мавжуд АС доналарига нисбатан мустаҳкамлиги, кимёвий таркиби жиҳатдан самарадорлиги, сақлаш ва ташишда доналарининг думалоқ шаклининг турғунлигини таъминлаши исботланган;
АС-72М аммиакли селитра ишлаб чиқариш технологиясининг амалдаги технологик тизимига нисбатан қўшимчаларнинг меъёрлашган миқдорини ва уларни киритиш босқичи аниқланиб, технологик тизими лойиҳа таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
АС суюқланмаси, табиий минерал қўшимчалар (бентонит ва глауконит) асосида мураккаб ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аммиакли селитра доналари сиртини боғловчи модда аммоний сулфатнинг эритмаси (40-45%) билан ишлов бериш, сўнгра танлаб олинган қўшимчаларнинг кукунлари билан алоҳида-алоҳида ишлов бериш орқали микроелементларга бойитилган, хоссалари яхшиланган аммиакли селитра олиш технологияси «Индорама Коканд Фертилизерс анд Чемиcалс» АЖ ҚКнинг “2024-2025 йилларда амалётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган («Индорама Коканд Фертилизерс анд Чемиcалс» АЖ ҚК нинг 2023 йил 19-январдаги 2-107/ИКФ-сонли маълумотномаси). Натижада, янги турдаги ўғит олиш билан бирга аммиакли селитранинг хоссаларини яхшилаш имконини беради;
микроелементларга бойитилган, хоссалари яхшиланган аммиакли селитра олиш усули «Индорама Коканд Фертилизерс анд Чемиcалс» АЖ ҚКда амалиётга жорий этилган («Индорама Коканд Фертилизерс анд Чемиcалс» АЖ ҚКнинг 2023 йил 19 январдаги 2-107/ИКФ-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлатишга қулай, ҳоссалари яхшиланган АС ўғити ишлаб чиқариш учун техноген чиқиндилардан фойдаланиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish