Маматкулова Зилолахон Режабалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Риштон кулолчилик лексикасининг лисоний тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4015.
Илмий раҳбар: Қурбонова Сайёрахон Махамадалиевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.l32.01.
Расмий оппонентлар: Азимов Иномжон Мамасодиқович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Мадвалиев Абдуваҳоб Паттахонович, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Риштон кулолчилик лексикаси таркибини аниқлаш, этимологияси, мавзуий гуруҳлари ва структурал турларини аниқлаш ҳамда луғат таркибида тутган ўрнини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кулолчилик соҳасига доир лексемаларнинг мавзуий гуруҳланиши, детерминация ҳодисаси изоҳланиб, Риштон кулолчилик касб-ҳунар лексемалари дифференциациялаш ҳамда қиёсий-тарихий аспектларда текширилиб, соҳа лексикаси хусусиятлари филологик жаҳатдан очиб берилган;
Риштон кулолчилик касб-ҳунар лексикасига оид бирликларнинг этимологик, терминологик ҳамда номинатив асослари, ички ва ташқи омиллар орқали бойиш манбалари, мазкур бирликларнинг лексик-семантик, структурал белгилари далилланган;
соҳа лексикасининг аффиксация ва композицион усуллар орқали ясалиши, ясовчи воситалар тизими, мазкур бирликларнинг тузилишига кўра турлари, соҳа вакиллари нутқидан олинган бирликлар лингвистик моделлар асосида исботланган;
Риштон кулолчилик касб-ҳунар лексикасининг пайдо бўлишидаги когнитив ва лингвокултурологик омиллар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Риштон кулолчилик лексикасининг лисоний тадқиқ қилишга бағишланган изланишлар асосида олинган натижалар қуйидаги ишларда жорий қилинган:
кулолчилик соҳасига доир лексемаларнинг мавзуий гуруҳланиши, детерминация ҳодисаси изоҳланиб, Риштон кулолчилик касб-ҳунар лексемалари дифференциациялаш ҳамда қиёсий-тарихий аспектларда текширилиб, соҳа лексикаси хусусиятлари филологик жаҳатдан очиб берилган фикрлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл ва мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳанинг касб-ҳунар лексикасига доир бўлган бўлимини ёзишда муҳим назарий манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 19-апрелдаги 151-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг назарий асосларига доир маълумотлар миллий тил имкониятлари ҳисобига кенгайтирилган;
касб-ҳунар лексикасига оид бирликларнинг этимологик, терминологик ҳамда номинатив асослари, соҳа лексикасининг ички ва ташқи омиллар орқали бойиш манбалари, мазкур бирликларнинг яслиш усуллари ва моделларини аниқлашга доир хулосаларидан 2022-2023-йилларга мўлжалланган АЛ-ФДУ2022307-010 рақамли “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий-тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этишда, илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 28-сентябрдаги 04/5413-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг назарий асосларига касб-ҳунар лексикасига оид бирликларнинг этимологик, терминологик ҳамда номинатив асослари, ички ва ташқи омиллар орқали бойиш манбалари ҳисобига кенгайтирилган;
Риштон кулолчилик лексикаси таркиби, унинг бойиш манбалари ва усуллари, структурал-семантик ҳамда ясалиш моделларини тадқиқ этиш юзасидан чиқарилган хулосалардан Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йилда эфирга узатилган “Хайрли кун” дастурида фойдаланилган. Натижада тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далиллар билан бойитилган (Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 15-августдаги 01-12.04/172-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув ссенарийлари назарий ва амалий жиҳатдан мукаммаллашган.