Хурсанов Ёкубжон Эркин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қисилган вентрал чурраларни жарроҳлик даволашда таранглашмаган герниоаллопластиканинг хусусиятлари», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2305.
Илмий раҳбарлар: Курбаниязов Зафаржон Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Хўжабаев Сафарбой Тухтабаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Junichi Sakamoto, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Япония).
Етакчи ташкилот: И.И.Мечников номидаги шимолий-ғарбий Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
қисилган вентрал чурраси билан беморларни жарроҳлик йўли даволаш натижаларини таранглашмаган герниопластика усулларини ишлаб чиқиш ва амалётга қўллаш ошириш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энтерал етишмовчилик даражаси ва қорин бўшлиғи босими даражасига, шунингдек чурранинг тури ва ҳажмига қараб қисилган вентрал чурралар учун даволаш ҳамда диагностика алгоритми ишлаб чиқилган;
П-симон шаклидаги чокларни (W1-W2 да) олдиндан қўллаш орқали "onlay" таранглашмаган пластик жарроҳлик усуллари ишлаб чиқилган ва амалга оширилган ҳамда "onlay+sublay" комбинацияланган усули ёрдамида эндопротезни имплантация қилиш билан, компартмент синдромининг ривожланишини олдини олиш, катта ва гигант ўлчамдаги (W3-W4) қисилган чурраларда касалликнинг қайталанишини камайтириш асосланган;
қисилган вентрал чурралар бўйича операциялардан сўнг даволаш тадбирларнинг самарадорлиги қорин бўшлиғини ва қорин деворини протезлаш зонасини ултратовуш текшируви, шунингдек қорин бўшлиғи босими динамик назорат қилиш асосланган;
ичак тутилиши билан асоратланган қисилган чурраларда тавсия этилган таранглашмаган герниопластика усулларининг клиник самарадорлиги қорин бўшлиғи, умумий ва яра асоратлари ҳамда ўлим ҳолати курсатгичини пасайиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2024 – йил 22 – июльдаги 04/34 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: энтерал етишмовчилик даражаси ва қорин бўшлиғи босими даражасига, шунингдек чурранинг тури ва ҳажмига қараб қисилган вентрал чурралар учун даволаш ҳамда диагностика алгоритми ишлаб чиқилган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Энтерал ва полиорган етишмовчилигини ривожланиш хавфи юқори бўлган қорин бўшлиғи босими билан беморларда, таранглашмаган герниопластик жарроҳлик усулларини қўллаш, тури ва ҳажмидан қатъи назар, қисилган вентрал чурралар учун кўрсатма ҳисобланади. Энтерал интубация ичак етишмовчилигининг профилактикаси ҳисобланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қорин олдинги девори чурраларида бирга келадиган абдоминоптоз билан оғриган беморларнинг даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали 16.02.2024 й. 81-сон буйруғи ва Қашқадарё вилояти Қарши шахар тиббиёт бирлашмаси 25.03.2024 й. 442-4-69-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: энтерал етишмовчилик даражаси ва қорин бўшлиғи босими алгоритми анча соддалаштирадиган ва унинг давомийлигини қисқартирадиган даволаш усулини жорий этиш таклиф этилган; беморларнинг ҳаёт сифати сезиларли даражада яхшиланганлиги, шунингдек, жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда касалликнинг асоратлари ва қайталаниши бўлмаганлиги амалиётда кенг қўллашни тавсия қилиш учун асосдир. Иқтисодий самарадорлиги: қисилган вентрал чурралар учун даволаш ҳамда диагностика алгоритми билан даволаш одатда умумий ўртача 4576480 сўм (Қарши шахар тиббиёт бирлашмаси прейскурантига кўра). Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 855300 сўм сарфланади. Aгарда беморларда тўлиқ йиллик иқтисодий кўрсаткич 1810900 сўмни ташкил етади (бир нафар бемор учун). Хулоса: қисилган вентрал чурралар учун даволаш ҳамда диагностика алгоритми билан даволаш усулини қўлланилиши 1 йилда 1510800 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 453240 сўм буджет маблағлари, 1057560 сўм буджетдан ташқари маблағлар.
иккинчи илмий янгилик: П-симон шаклидаги чокларни (W1-W2 да) олдиндан қўллаш орқали "onlay" таранглашмаган пластик жарроҳлик усуллари ишлаб чиқилган ва амалга оширилган ҳамда "onlay+sublay" комбинацияланган усули ёрдамида эндопротезни имплантация қилиш билан, компартмент синдромининг ривожланишини олдини олиш, катта ва гигант ўлчамдаги (W3-W4) қисилган чурраларда касалликнинг қайталанишини камайтириш асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ишлаб чиқилган герниопластиканинг П-симон фиксация чоклари ёрдамида таранглашмаган «onlay» (W1-W2 да) усули ва комбинирланган «onlay+sublay» усули (W3-W4 да ) компартмент синдром ва чурра рецидивининг хавфини 19,1% дан 5,4% гача камайтиради; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қорин олдинги девори чурраларида бирга келадиган абдоминоптоз билан оғриган беморларнинг даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали 16.02.2024 й. 81-сон буйруғи ва Қашқадарё вилояти Қарши шахар тиббиёт бирлашмаси 25.03.2024 й. 442-4-69-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: қисилган киндик чурраси ва W1-W2 да дастлабки П-симон чоклар ёрдамида эндопротез фикссияси билан таранглашмаган «онлай» пластик жарроҳлиги тавсия этилади, бу имплант силжишини ва ресидивланишни олдини олади. W3-W4 да таранглашмаган комбинирланган «onlay+sublay» усулида герниоаллопластика тавсия этилади. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан кейинги вентрал чурраси бўлган беморларни жарроҳлик даволашда пластика усулини танлаш мезонларини ҳисобга олган ҳолда алгоритмни қўллаш операциядан кейинги асоратларнинг умумий частотасини 11,9% дан 4,3% гача камайтириш имконини берган (p= 0,045), шу жумладан яра асоратлари 10,7% дан 3,7% гача ва қорин бўшлиғидан ташқари 19,1% дан 4,9% гача, шунингдек, жарроҳлик даволаш муддатини, реабилитация даврларини ва турли хил герниопластика вариантларидан кейин стационарда даволанишнинг умумий давомийлигини сезиларли даражада қисқартирган. Хулоса: П-симон шаклидаги чокларни (W1-W2 да) олдиндан қўллаш орқали "onlay" таранглашмаган пластик жарроҳлик усуллари қўлланилиши 1 йилда 5721600 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 1416480 сўм буджет маблағлари, 3355130 сўм буджетдан ташқари маблағлар.
учинчи илмий янгилик: қисилган вентрал чурралар бўйича операциялардан сўнг даволаш тадбирларнинг самарадорлиги қорин бўшлиғини ва қорин деворини протезлаш зонасини ултратовуш текшируви, шунингдек қорин бўшлиғи босими динамик назорат қилиш асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: таранглашмаган герниопластик жарроҳлик натижасида асосий тадқиқот гуруҳида қорин бўшлиғи босимининг пасайишига сезиларли (р˂0,05) тенденция кузатилди (таққослаш гуруҳида дастлабки 19,3±1,6 операциядан кейин 17,1±1,3 гача пасайди, асосий гуруҳда 18,8±1,8 дан 14,5±1,3 мм.сим.уст гача) кейинги 3 кун ичида тегишли тенденция билан. Қорин бўшлиғининг ултратовуш текшируви ичак тутилиши ва парезларни бартараф этилишини кузатиш имконини берди; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қорин олдинги девори чурраларида бирга келадиган абдоминоптоз билан оғриган беморларнинг даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали 16.02.2024 й. 81-сон буйруғи ва Қашқадарё вилояти Қарши шахар тиббиёт бирлашмаси 25.03.2024 й. 442-4-69-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: яра асоратларининг олдини олиш учун герниоаллопластика Редон бўйича тўр устидаги бўшлиқни дренажлаш билан якунланиши керак. Бунда макротешикли имплантларга афзаллик берилади. Иқтисодий самарадорлиги: қорин деворини протезлаш зонасини ултратовуш текшируви билан одатда умумий ўртача 1180400 сўм сарфланади (Қарши шахар тиббиёт бирлашмаси прейскурантига кўра). Беморларга юқоридаги тавсия қилинган таранглашмаган герниопластика жарроҳликни ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 5311800 сўмни ташкил етади. Хулоса: Операциядан кейинги вентрал чурраси булган беморларга ултратовуш текшируви хулосасидан фойдаланиш юзага келиши мумкин булган асоратларнинг олдини олиниб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 6400000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 8000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ичак тутилиши билан асоратланган қисилган чурраларда тавсия этилган таранглашмаган герниопластика усулларининг клиник самарадорлиги қорин бўшлиғи, умумий ва яра асоратлари ҳамда ўлим ҳолати курсатгичини пасайиши асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ичак тутилиши билан асоратланган қисилган чурраси бўлган беморларни энтерал етишмовчилик даражаси ва қорин бўшлиғи босими даражасига, шунингдек, чурраларнинг тури ва ҳажмига қараб даволашнинг тавсия этилган алгоритми, қорин бўшлиғи асоратлари частотасини 20,7 % дан 4,4% гача камайтириш имконини, операциядан кейинги умумий асоратларни 28,3% дан 11,3% гача, ўлим даражаси 5,2% дан 1,5% гача, яра асоратлари 28,3% дан 8,8% гача пасайтириш имконини берди; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қорин олдинги девори чурраларида бирга келадиган абдоминоптоз билан оғриган беморларнинг даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали 16.02.2024 й. 81-сон буйруғи ва Қашқадарё вилояти Қарши шахар тиббиёт бирлашмаси 25.03.2024 й. 442-4-69-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: ичак тутилиши билан асоратланган қисилган чурраларда тавсия этилган таранглашмаган герниопластика билан қорин олд деворининг нуқсони ҳажмини ва чурранинг қорин бўшлиғи ҳажмига нисбатини аниқлаш, компьютер томографияси маълумотларидан фойдаланиш орқали беморларни анаънавий операциядан кейинги асоратларни олдини олиш, даволаш ва ҳаёт сифатини яхшилашга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: ичак тутилиши билан асоратланган қисилган чурраларда тавсия этилган таранглашмаган герниопластика билан беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 7893355 сўм (Қарши шахар тиббиёт бирлашмаси прейскурантига кўра) сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 5546810 сўмни (1 нафар беморга) ташкил етади. Хулоса: Операциядан кейинги вентрал чурра билан беморларни даволашда, жаррохлик усулини танлашда тавсия этилган дифференциал ёндашув операциядан кейинги яқин даврдаги асоратлар ва чурра рецидивининг камайиши билан ўз самарадорлигини исботлаган, бу эса 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 670000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 780000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.