Султанова Лайло Рустамжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда гломерулонефритнинг ноионлаштирувчи нур диагностикаси» 14.00.19 - Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib 4096.
Илмий раҳбар: Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019Tib.77.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Каримов Ахмаджон Хашимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамадалиева Яшнар Мамасолиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади беморларни комплекс текширув тизимида ноионлаштирувчи нур ташҳис усулларини қўллаш орқали болаларда гломерулонефрит ташхисини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда буйракнинг кортико-медуляр қаватининиг қаттиқлик даражасини 5 мм чуқурликда сифат ва миқдорий баҳолашда ARFI ва SWE силжиш тўлқинли эластографиянинг аниқ визуализацияси учун латерал ва люмбал доступлари орқали ўтказиш техникаси такомиллаштирилган;
болаларда ўткир ва сурункали гломерулонефритнинг дифференциал диагностикасида буйрак тўқимасидаги яллиғланиш ёки фиброзланиш холатларини юқори майдонли МРТ усулининг DWI-режимида диффузия коэффициентининг ўзгариши хисобига қўлланилиши исботланган;
болаларда гломерулонефритни ўткир ва сурункали кечувини баҳолашда силжиш тўлқинли эластографияда буйракнинг кортико-медулляр қаватининг қаттиқлик кўрсаткичлари касалликка хос бўлган чегара қийматлари ROC-эгри чизиғи орқали диагностик самарадорлик кўрсаткичлари исботланган;
болаларда сурункали гломерулонефритнинг босқичларини аниқлашда имкониятлар чекланган, кўп травматик буйрак пункцион биопсиясига алтернатив усул сифатида эластографияни ARFI, SWE силжиш тўлқинли хисобига ўтказилиши эканлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда гломерулонефритнинг ноионлаштирувчи нур диагностикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: болаларда буйракнинг кортико-медуляр қаватининиг қаттиқлик даражасини 5 мм чуқурликда сифат ва миқдорий баҳолашда ARFI ва SWE силжиш тўлқинли эластографиянинг аниқ визуализацияси учун латерал ва люмбал доступлари орқали ўтказиш техникаси такомиллаштириш бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 2022 йил 30 декабрда №8 н-р/1603 сон билан тасдиқланган “Болаларда гломерулонефрит ташхисида комплекс эхография билан силжиш тўлқини эластографиясини қўллаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси 2023 йил 4 декабрдаги №154 буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва трансплантология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 5 декабрдаги №72 буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги №05/42-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда ўткир ва сурункали гломерулонефрит ташхисида силжиш тўлқини эластографиясини қўллаш методологияси клиник жиҳатдан асосланди. Бу эластографияни комплекс даволаш-профилактика муассасасида беморларни текширишнинг биринчи босқичида оптимал қўллаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: беморларни комплекс УТТ билан динамик кузатиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда, СТЭ қўлланиши буйрак биопсиясига альтернатива сифатида фойдаланиш имкониятини беради. Бу ҳар бир бемор учун 135+11,8 минг сўм иқтисод қилишни таъминлайди, таклиф этилган ультратовуш усулини жорий қилишнинг иқтисодий самарадорлиги ҳар бир беморга 210000 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: болаларда кўп позицион ва кўп проекцион эластография технологиясини такомиллаштириш диагностика жараёнини қисқартириш ва харажатларни камайтириш имконини беради, бу эса гломерулонефрит билан оғриган болалар учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга, хамда ҳар бир беморга бир марталик кўрик 210000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: болаларда ўткир ва сурункали гломерулонефритнинг дифференциал диагностикасида буйрак тўқимасидаги яллиғланиш ёки фиброзланиш холатларини юқори майдонли МРТ усулининг DWI-режимида диффузия коэффициентининг ўзгариши хисобига қўлланилиши исботланганлиги аниқланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 2022 йил 30 декабрда №8 н-р/1604 сон билан тасдиқланган “Болаларда гломерулонефрит ташхисида ноионлаштирувчи усуллардан фойдаланиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси 2023 йил 4 декабрдаги №153 буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва трансплантология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 5 декабрдаги №72 буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги №05/42-сон хулосаси) га мувофиқ амалга оширилди. Ижтимоий самарадорлиги: касаллик давомийлиги 2 ойдан ортиқ бўлган барча нефрологик беморларда клиник ҳолат ва коптокчалар филтрация тезлигини баҳолаш, шунингдек, буйрак қон айланишининг допплерометрия кўрсаткичларини ўрганиш ва диффузия коэффициентини (ADC) аниқлаш билан DWI-режимидаги юқори майдонли МРТни ўз ичига олган янгиланган нефрологик протокол бўйича текширув ўтказилиши керак. Бу касалликнинг эрта босқичларида гломерулонефритни аниқлаш самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: диагностика марказлари орасида бир нефросцинтиграфия текширувининг ўртача қиймати 465,0+26,2 минг сўмни ташкил этган бўлса, юқори майдонли МРТ текшируви 221,9+18,1 минг сўмга тушган. Тадқиқотлар қийматининг фарқини ҳисоблаш натижасида аниқландики, сдвиг тўлқини эластографиясини ўз ичига олган комплекс УТТ усулини альтернативи сифатида танлашда бир бемор бола учун ташҳисот нархи ўртача 243,1+8,1 минг сўмга камаяди. Хулоса: буйрак тўқимасидаги яллиғланиш ёки фиброзланиш холатларини юқори майдонли МРТ усулининг DWI-режимида қўлланилиши болаларда гломерулонефритни аниқ ташхислаш эҳтимолини оширади ва хар бир бемор учун 243,1+8,1 минг сўм иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: болаларда гломерулонефритни ўткир ва сурункали кечувини баҳолашда силжиш тўлқинли эластографияда буйракнинг кортико-медулляр қаватининг қаттиқлик кўрсаткичлари касалликка хос бўлган чегара қийматлари ROC-эгри чизиғи орқали диагностик самарадорлик кўрсаткичлари исботланган Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 2022 йил 30 декабрда №8 н-р/1604 сон билан тасдиқланган “Болаларда гломерулонефрит ташхисида ноионлаштирувчи усуллардан фойдаланиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси 2023 йил 4 декабрдаги №153 буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва трансплантология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 5 декабрдаги №72 буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги №05/42-сон хулосаси) га мувофиқ амалга оширилди. Ижтимоий самарадорлиги: у статистик жиҳатдан ишончли тарзда ўткир ва сурункали гломерулонефритли болаларни умумий контингентдан ажратишга, ушбу гуруҳ беморлари учун адекват ва тўғри терапия йўналишини танлашга ва танланган даволаш самарадорлигини мониторинг қилишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда ўткир ва сурункали гломерулонефритнинг эрта ультратовуш белгиларини аниқлаш ва ушбу касаллик ривожланиш хавфи гуруҳини ажратиш имконини беради. Бу, ўз навбатида, диагностика муддатларини қисқартириш ҳисобига иқтисодий харажатларни 2,7 мартага камайтириш имконини берди. Хулоса: болаларда гломерулонефрит ташхисини такомиллаштиришга бағишланган, замонавий ноионлаштирувчи нур текширув усулларидан фойдаланиш орқали диагностика жараёнининг самарадорлигини ошириш, касалликнинг эрта босқичларида аниқлаш диагностика муддатларини қисқартириш ҳисобига иқтисодий харажатларни 2,7 мартага камайтириш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда сурункали гломерулонефритнинг босқичларини аниқлашда имкониятлар чекланган, кўп травматик буйрак пункцион биопсиясига алтернатив усул сифатида эластографияни ARFI, SWE силжиш тўлқинли хисобига ўтказилиши эканлигини асосланиши бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 2022 йил 30 декабрда №8 н-р/1603 сон билан тасдиқланган “Болаларда гломерулонефрит ташхисида комплекс эхография билан силжиш тўлқини эластографиясини қўллаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси 2023 йил 4 декабрдаги №154 буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва трансплантология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 5 декабрдаги №72 буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги №05/42-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг моҳияти: болаларда ўткир ва сурункали гломерулонефритда буйрак паренхимасининг кортико-медуляр қатламининг сифат ва миқдорий кўрсаткичларини баҳолаш учун УТ-эластография силжиш тўлқини усулидан фойдаланиш асосланди. Бу касалликни прогноз қилиш ва унинг кечишини динамик кузатиш учун жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: болаларда гломерулонефритнинг прогностик хусусиятларини аниқлаш учун қимматбаҳо бўлган буйраклар биопсияси усулига эҳтиёжни камайтиришда (қарши кўрсатмаларни ва асоратларини ҳисобга олган ҳолда) ва ушбу текширувга альтернатив хисобланган силжиш тўлқини эластографиясини ўз ичига олган комплекс УТТ қулай, оммабоп ва маълумотли тадқиқот усули сифатида қўллаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда ўткир ва сурункали гломерулонефритнинг комплекс УТ-белгилари асосида иқтисодий ҳисоб-китоб ўтказилиб, улар касалликнинг нисбатан барқарор кечишини амалиётда аниқлашга ёрдам беради ва статистик жиҳатдан ишончлидир: ўткир ва сурункали гломерулонефритли барча болаларга силжиш тўлқини эластографиясини ўз ичига олган комплекс УТТ ўтказилди хар бир бемор учун 1410000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: тавсия этилган ноионлаштирувчи нур ташҳиси усулларидан фойдаланган ҳолда инвазив бўлмаган тадқиқотлар орқали қимматбаҳо ва инвазив усуллар (буйрак биопсияси)ни талаб қиладиган усуллар сонини камайтириш мумкин ва шу орқали умумий 1410000 сўмга харажатларни иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish