Шолдаров Дилшод Азимиддин ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашни молиявий механизмларини такомиллаштиришнинг консептуал асослари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Iqt708.
Илмий раҳбар: Мухамедов Фарход Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: и.ф.д., профессор Хайдаров Низомиддин Хамраевич, и.ф.д., профессор Рахмонов Дилшод Алиджонович, и.ф.д., доцент Мансуров Мансур Алишерович.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашни молиявий механизмларини консептуал асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аҳолининг ижтимоий суғурта механизмлари билан қамраб олинишини кенгайтириш, кам таъминланган оилалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнатга лаёқатли аҳолини ижтимоий суғурта тизимига жалб қилиш бўйича рағбатлантирувчи механизмларни жорий қилиш, ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш таклиф этилган;
фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини яхшилаш ва пенсионерларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида пенсионерга ҳисобланган, лекин, ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддатини 12 ойдан 24 ойга узайтириш таклиф этилган;
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ва пенсионерларнинг моддий фаровонлигини янада юксалтириш мақсадида пенсиялар миқдорларини йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб бориш таклиф этилган;
ногиронлиги бўлган шахсларни ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида транспорт, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини сотиб олиш харажатларини қисман қоплаш ҳамда ногиронларни иш билан таъминловчи корхоналарни субсидиялаш таклиф этилган;
ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни моддий аҳволини янада яхшилаш мақсадида ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
аҳолининг ижтимоий суғурта механизмлари билан қамраб олинишини кенгайтириш, кам таъминланган оилаларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш ва ногиронлиги бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлашдан иборат бўлган устувор йўналишлар, хусусан, ижтимоий суғурта тизимида ягона давлат сиёсатини юритиш, меҳнатга лаёқатли аҳолини ижтимоий суғурта тизимига жалб қилиш бўйича рағбатлантирувчи механизмларни жорий қилиш, ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 1-июндаги ПФ-82-сон “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024-йил 9-апрелдаги 01/00-03/10-3397-сон маълумотномаси). Натижада, давлат томонидан аҳолини манзилли ҳимоя қилиш таъминланган, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш тартиби такомиллаштирилган ва мазкур соҳага илғор халқаро стандартларга асосланган янги бошқарув тизими жорий этилган;
фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини яхшилаш ва пенсионерларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида пенсионерга ҳисобланган, лекин, ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддатини 12 ойдан 24 ойга узайтириш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги ПФ-27-сон ““2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ишлаб чиқилишида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024-йил 9-апрелдаги 01/00-03/10-3397-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, 2024-йилнинг 1-январидан йилига 2,5 минг нафарга яқин пенсионерларга ҳисоблаб чиқарилган, аммо улар томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсияларни мурожаат этилганидан аввалги 24 ойдан (2 йил) ошмаган давр учун тўлаб бериш имконияти яратилган;  
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ва пенсионерларнинг моддий фаровонлигини янада юксалтириш мақсадида пенсиялар миқдорларини йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб бориш тартибини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 18-мартдаги ЎРҚ-922-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024-йил 9-апрелдаги 01/00-03/10-3397-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида пенсия миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилишда инфлясия даражасини ҳисобга олиш тизими жорий этилган ҳамда пенсионерларга тайинланадиган ўртача ойлик пенсия миқдорининг йилига ўрта ҳисобда 14 фоизга ўсиш имкони яратилган;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг транспорт, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон воситаларини сотиб олиш харажатларини қисман қоплаш ҳамда ногиронларни иш билан таъминловчи корхоналарни субсидиялаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 1-июндаги ПФ-82-сон “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024-йил 9-апрелдаги 01/00-03/10-3397-сон маълумотномаси). Натижада, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилган, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётдаги ижтимоий фаоллиги оширилган ва ногиронларни иш билан таъминловчи корхоналарнинг (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) фаолияти молиявий рағбатлантирилган. Хусусан, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронларни ишга қабул қилганларга ҳар бир ходим учун 6 ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилган;
ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 27-декабрдаги ПҚ-410-сон “Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024-йил 9-апрелдаги 01/00-03/10-3397-сон маълумотномаси). Натижада, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг моддий аҳволини янада яхшилаш ва турмуш фаровонлигини ошириш имкони яратилган ҳамда уларнинг ижтимоий аҳволидан келиб чиқиб, табақалаштирилган ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish