Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Баходир Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицйиларни рағбатлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13–“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.3.PhD/Iqt3350.
Илмий раҳбари: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор,  Иноятова Ситора Амоновна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантириш усулларини ўрганиш ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестисия фаолиятини рағбатлантиришнинг иқтисодий, ижтимоий ва руҳий омилларини таснифлаш ҳамда уларнинг та'сир даражасини таҳлил қилиш асосида хорижий инвестисиялар учун импорт қилувчи мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг барқарорлиги ҳал қилувчи шарт эканлиги асосланган;
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича хорижий инвесторларни рағбатлантирувчи омиллар таркиби маҳаллий ресурсларнинг мавжудлиги, инфратузилманинг ривожланиши, технологик ривожланиш даражаси, фойдаланиш қулайлиги ва бозор сиғими омилларининг ўзаро мувофиқ ва мақбул нисбатини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
тўғридан-тўғри хорижий инвестисияларни жалб қилишнинг иқтисодий мотивлари таркиби миллий бозордаги кучли рақобат, сотишдаги қийинчиликлар, импорт қилувчи мамлакатлардаги миллий рақобатчиларнинг муваффақиятли фаолияти каби руҳий омилларни киритиш орқали такомиллаштирилган:
Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестисияларни жалб этишга та'сир кўрсатувчи омилларнинг кўп омилли эконометрик модели асосида хорижий инвестисиялар ҳажми динамикасининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инвестиция фаолиятини рағбатлантиришнинг иқтисодий, ижтимоий ва руҳий омилларини таснифлаш ҳамда уларнинг таъсир даражасини таҳлил қилиш асосида хорижий инвестициялар учун импорт қилувчи мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг барқарорлиги ҳал қилувчи шарт эканлиги асосланганлик бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 24 апрелдаги 05-33-2-00996–сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида вилоятларни ижтимоий ривожлантириш жадаллашди, жумладан Тошкент вилоятига киритилган инвестициялар 12,5 млн. долларга етди;
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича хорижий инвесторларни рағбатлантирувчи омиллар таркиби маҳаллий ресурсларнинг мавжудлиги, инфратузилманинг ривожланиши, технологик ривожланиш даражаси, фойдаланиш қулайлиги ва бозор сиғими омилларининг ўзаро мувофиқ ва мақбул нисбатини шакллантириш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 24 апрелдаги  05-33-2-00996–сонли маълумотномаси). Натижада, хориж сармоядорларни Ўзбекистон вилоятларига инвестиция киритишга рағбатлантирувчи омиллар – маҳаллий ресурслардан фойдаланиш, инфратузилмани ривожлантириш натижасида қулай инвестиция мухити яратилди;
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг иқтисодий мотивлари таркиби миллий бозордаги кучли рақобат, сотишдаги қийинчиликлар, импорт қилувчи мамлакатлардаги миллий рақобатчиларнинг муваффақиятли фаолияти каби руҳий омилларни киритиш орқали такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 24 апрелдаги 05-33-2-00996–сонли маълумотномаси). Натижада, ҳуқуқий ва молиявий муносабатларни тартибга солиш асосида хориж сармоядорларга қулай шароит яратилди;
Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишга таъсир кўрсатувчи омилларнинг кўп омилли эконометрик модели асосида хорижий инвестициялар ҳажми динамикасининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 24 апрелдаги  05-33-2-00996–сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги ташкилотлари фаолиятига жорий этилиб, Ўзбекистоннинг 2030 йилгача инвестицион фаолиятини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда асос қилиб олинди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish