Шакирова Нигора Ахраловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик субектларида молиялаштиришни такомиллаштириш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3460 Илмий раҳбар: Эргашев Эркин Ироқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамовичлар, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тадбиркорлик субектларида молиялаштиришни такомомиллаштириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тадбиркорлик субектларида молиялаштиришни такомиллаштириш асосида аҳоли бандлигини тадқиқ этишда ижтимоий ҳимоя қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларига кафилликлар амалиётини жорий этиш асосланган;
оилавий тадбиркорлик (касаначилик) фаолиятини янада ривожлантириш, молиявий барқарорлигини ва аҳолининг бандлигини таъминлашда тармоқ субектларига имтиёзли давр белгилаш асосида револвер кредитлар ажратиш амалиётини жорий этиш асосланган;
тадбиркорлик субектлари фаолиятида аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат ресурслари самарадорлигини янада ошириш учун лозим бўлган ускуналарни харид қилишда субсидиялаш амалиётини жорий этиш таклиф этилган;
тадбиркорлик субектларини молиялаштириш ҳамда меҳнат бозорида талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи омиллар таъсир даражасига кўра аҳоли бандлигини таъминлашни истиқболдаги 2030-йилгача статистик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик субектларида молиялаштиришни такомиллаштириш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
тадбиркорлик субектларида молиялаштиришни такомиллаштириш асосида аҳоли бандлигини тадқиқ этишда ижтимоий ҳимоя қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларига кафилликлар амалиётини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш бандлик вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш бандлик вазирлигининг 2023-йил 6-августдаги №10-09-748-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни қабул қилиниши натижада, мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қатламларини тадбиркорликка жалб этилишига, мазкур тадбиркорлик субектлари молиявий барқарорлигини таъминлашга, истиқболли имкониятларини кенгайишига, аҳолини иш билан бандлигини даражасини ортишига ва таъминлашга олиб келган шу билан бирга мазкур тармоқ ривожига қаратилган дастур ҳамда баъзи умумлашган хулосалар ишлаб чиқишда ёрдам берган;
оилавий тадбиркорлик (касаначилик) фаолиятини янада ривожлантириш, молиявий барқарорлигини ва аҳолининг бандлигини таъминлашда тармоқ субектларини имтиёзли давр белгилаш асосида револвер кредитлар ажратиш амалиётини жорий этиш борасидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш бандлик вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш бандлик вазирлигининг 2023-йил 6-августдаги №10-09-748-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши натижасида оилавий тадбиркорлик (касаначилик) фаолияти, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган амалий вазифаларни бажаришда ҳамда тармоқ субектларини кредитлаш амалиётини янада кенгайишига олиб келган. Хусусан, ўз навбатида оилавий тадбиркорлик (касаначилик) субектларида фаолият олиб бораётган ҳар бир касаначи учун 2 миллион сўмгача миқдорда имтиёзли давр асосда револвер кредит олиш имкониятини берган, бу эса мазкур тармоқ субъектларини янада кенгайишига ва молиявий барқарорлигини таъминлашга олиб келмоқда.
тадбиркорлик субектлари фаолиятида аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат ресурслари самарадорлигини янада ошириш учун лозим бўлган ускуналарни харид қилишда субсидиялаш амалиётини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш бандлик вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш бандлик вазирлигининг 2023-йил 6-августдаги №10-09-748-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат ресурслари самарадорлигини янада ошириш учун лозим бўлган ускуналарни харид қилишда субсидиялаш амалиётини (базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача) бўлган миқдорда жорий этиш орқали меҳнат ресурслари самарадорлигини кенгайишига, тармоқ субъектларини молиявий барқарорлигини таъминлашга, тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқаришда замонавий ускуналарни харид қилиш имкониятларини ортишига, хусусан, меҳнат қуроллари - асбоб-ускуналар, иш қуроллари, станоклар ва шахсий ҳимоя ва гигиена воситаларини - махсус кийим-бош, махсус поябзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари сотиб олиш учун имкониятлари ортишига олиб келган.
тадбиркорлик субектларини молиялаштириш ҳамда меҳнат бозорида талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи омиллар таъсир даражасига кўра аҳоли бандлигини таъминлашни истиқболдаги 2030-йилгача статистик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилганлиги тўғрисидаги таклифи (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш бандлик вазирлигининг 2023-йил 6-августдаги №10-09-748-сон маълумотномаси). Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш бандлик вазирлиги томонидан аҳоли бандлигини таъминлашнинг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган бўлиб, мазкур таклиф амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакат тадбиркорлик субектларини молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда меҳнат бозирида талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи омиллар таъсири даражасига кўра аҳоли бандлиги билан боғлиқ масалаларни ва худудлар жойлашувини эътиборга олган ҳолда ҳамда худудлардаги мавжуд аҳоли бандлиги билан боғлиқ баъзи истиқболдаги масалаларни ечишга амалий ёрдам беради.