Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурасулов Икром Эрхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Глобаллашув шароитида талабаларнинг маданий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2952.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Диёржон Нодиржон ўғли, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бобоёров Шухратжон Сувонқулович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув шароитида олий таълим ташкилотлари талабаларининг маданий компетенсияларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув шароитида олий таълим ташкилотлари талабаларининг маданий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ижтимоий-методик фаолликни ривожлантиришга қаратилган умуммиллий ва умуммаданий билимларга асосланиш, ижтимоий-маданий компетенсияларни интеллектуал фаолият параметрлари билан пропорсионал боғлиқлигини таҳлилий таснифлаш асосида аниқлаштирилган;
глобаллашув шароитида олий таълим ташкилотлари талабаларининг маданий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги таълим субектларининг қайта алоқага киришиш мобиллигини таъминлашга йўналтирилган шахсий ва касбий хусусиятларининг яхлит интегративлигини изчил таъминлаш ҳамда ташкилий-технологик омилларнинг ижтимоий-психологик, ташкилий-методик мазмунини прогностик аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг маданий компетенсияларини ривожлантириш модели ижтимоий фаолликни таъминловчи барқарор ижодий таълим муҳитини ташкил этиш ҳамда дидактик, технологик ва шахсий компонентлар дидактик элементларини касбий фаолият мазмунига интенсив уйғунлаштириш ҳамда таълим субектлари фаолиятини мақбул рағбатлантириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг маданий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги ахборот-таҳлилий, технологик-регулятив босқичлар траекториясини қиёсий лойиҳалаш, интерфаол ва индивидуал тамойилларнинг продуктив натижаларини таълимий мақсадларга кўра иерархик даражалаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув шароитида талабаларнинг маданий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
глобаллашув шароитида олий таълим ташкилотлари талабаларининг маданий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ижтимоий-методик фаолликни ривожлантиришга қаратилган умуммиллий ва умуммаданий билимларга асосланиш, ижтимоий-маданий компетенсияларни интеллектуал фаолият параметрлари билан пропорсионал боғлиқлигини таҳлилий таснифлаш асосида аниқлаштиришга доир таклифлар “Тарих фанида инновациялар: технологиялар, моделлар ва методлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг 110-127-рақамли гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 8-июлдаги 4/17-04-1771-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг маданий компетенсиясини ривожлантириш мазмунини такомиллаштириш механизмлари аниқланган;
глобаллашув шароитида олий таълим ташкилотлари талабаларининг маданий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги таълим субектларининг қайта алоқага киришиш мобиллигини таъминлашга йўналтирилган шахсий ва касбий хусусиятларининг яхлит интегративлигини изчил таъминлаш ҳамда ташкилий-технологик омилларнинг ижтимоий-психологик, ташкилий-методик мазмунини прогностик аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Тарих фанида инновациялар: технологиялар, моделлар ва методлар” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг 110-127-рақамли гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 8-июлдаги 4/17-04-1771-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг маданий компетенсиясини ривожлантириш дидактик имкониятларининг самарадорлигини оширишга эришилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг маданий компетенсияларини ривожлантириш модели ижтимоий фаолликни таъминловчи барқарор ижодий таълим муҳитини ташкил этиш ҳамда дидактик, технологик ва шахсий компонентлар дидактик элементларини касбий фаолият мазмунига интенсив уйғунлаштириш ҳамда таълим субектлари фаолиятини мақбул рағбатлантириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-1-1 рақамли “Глобаллашув жараёнида минтақалар иқтисодиёти рақобатбардошлиги ўсишига методологик ёндашувлар” лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 8-июлдаги 4/17-04-1771-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг маданий компетенсиясини ривожлантириш модели такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг маданий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги ахборот-таҳлилий, технологик-регулятив босқичлар траекториясини қиёсий лойиҳалаш, интерфаол ва индивидуал тамойилларнинг продуктив натижаларини таълимий мақсадларга кўра иерархик даражалаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тарих фанида инновациялар: технологиялар, моделлар ва методлар” номли ўқув қўлланма мазминига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг 110-127-рақамли гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 8-июлдаги 4/17-04-1771-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг маданий компетенсиясини ривожлантиришнинг технологияларини қўллашнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish