Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Зулунжон Зиёйдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигини техник модернизациялашнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш йўллари” 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2020.4.PhD/Iqt1486     
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рафиков Икромжон Эркинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент давлат аграр университети”
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Султанов Баходир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Муқимов Зариф Мажлисович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.  
Етакчи ташкилот номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигини техник модернизациялашнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигини техник модернизациялашда рақамли технологиялар жорий этилганлик даражасини техник модернизациялаш соҳасига рақамли технологиялар учун сарфланган инвестициялар улуши, ИТ мутахассислари улуши ва жами техника воситалари таркибида ИТ технологияларга эга бўлган техникалар улуши каби индикаторлар орқали баҳолаш бўйича услубий ёндашув тавсия қилинган;
агрокластерлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилувчи ва қайта ишловчи корхоналар маблағларини жалб қилиш ҳамда суғурта ташкилотлари кафолатини таъминлаш орқали қишлоқ хўжалиги корхоналарини лизинг асосида техник модернизациялаш  механизми бўйича таклиф ишлаб чиқилган;
давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида қишлоқ хўжалиги техника воситаларини сотиш тизимида дилерлик пунктларини ташкил этиш механизми бўйича тавсия тайёрланган;
кўп омилли эконометрик модел асосида қишлоқ хўжалигини техник модернизациялашнинг 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш тизимини ривожлантиришнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш юзасидан:
қишлоқ хўжалигини техник модернизациялаш, техника воситаларининг янгиланиб бориш, техника воситалари билан таъминланганлик, инновацион технологияларни жорий этиш ва янги техника воситаларидан фойдаланиш даражаларини ифодаловчи коеффициентлар орқали баҳолаш бўйича услубий ёндашув Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга татбиқ этишга қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 05/34-05/2059-сон маълумотномаси). Натижада, техник модернизациялашганлик даражасини умумлаштирувчи коеффициент бирдан кичик, тенг ёки катта бўлганда техник модернизация даражаси “паст”, “меъёрда” ва “юқори” даражаларга мос меъзонларда баҳолаш имконини бериб, қишлоқ хўжалигини техник модернизациялаш жараёнларини 10-15 фоизга соддалаштиришга асос яратади;
агрокластерлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилувчи ва қайта ишловчи корхоналар маблағларини жалб қилиш ва суғурта ташкилотлари кафолатини таъминлаш орқали қишлоқ хўжалиги корхоналарини лизинг асосида техник модернизациялаш механизми бўйича ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тегишли ташкилотларда жорий қилиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 05/34-05/2059-сон маълумотномаси). Ушбу механизмнинг амалиётга жорий этилиши молиявий ҳолати паст бўлган хўжаликларни техника сотиб олиш имкониятларини 20-30 фоизга оширишга олиб келади;
қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, кредит, давлат-хусусий шериклиги ҳамда кооперация асосида техник модернизация қилиш механизмларини такомиллаштириш йўллари бўйича тавсиялар тайёрланган ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга татбиқ этишга қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 05/34-05/2059-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларнинг жорий этилиши ишлаб чиқарувчилар моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва улар томонидан инновацион технологияларни жорий қилиш имкониятларини 15-20 фоизга оширишга олиб келади;
кўп омилли эконометрик моделллар асосида қишлоқ хўжалигини техник модернизациялашнинг 2030 йилгача ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга татбиқ этишга қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 05/34-05/2059-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалигини юқори унумли ва ресурстежовчи техника воситалари билан таъминланганлик ҳамда ишлаб чиқаришни механизациялаш даражасини 15-20 фоизга ошириш имконияти яратилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish