Абдуллаев Аъзам Абдиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фуқаролик жамияти ривожида ёшлар ижтимоий фаоллиги ошишининг ижтимоий-фалсафий тахлили” (ижтимоий-фалсафий таҳлил)” 09.00.04- Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fal552.
Илмий раҳбар: Давронов Зиёд фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Мусаев Одил Раҳматович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Туленова Гулмира Жандаровна фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фуқаролік јаміяті рівојіда ёшлар іјтімоій фаоллігінінг ошіші тараққіёт омілі эканіні назарій ва амалій јіҳатдан асослаб беріш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаролик жамияти шаклланишида нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаоллиги, аҳолининг барча қатламлари эҳтиёжларини қамраб олишга қаратилган янги аксиологик ёндашувлар орқали муҳим қадриятлар аниқланиб, уларга асосланиб жамиятдаги ижтимоий-ахлоқий муносабатлардаги иштирокининг аҳамияти очиб берилган;
фуқаролик жамиятининг тараққиёти ворисийлик хусусиятига эгалиги ҳуқуқий, сиёсий, демократик, маънавий-маърифий жараёнлари ҳукм суриши ва уларга амал қилишига боғлиқлиги ҳамда ушбу соҳада ёшларнинг маъсулиятини оширишга урғу бериш ва уларни барча соҳаларда ташаббускорлигининг муҳимлиги асосланган;
фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги асосида давлат бошқарувини замонавий жиҳатдан модернизациялаш ва либераллаштиришнинг обектив омиллари, жамиятда замонавий фуқаровий маданиятни юксалтиришнинг ижтимоий меъёрларини ҳимояловчи нодавлат институтларини кучайтириш ва электрон майдоннинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари очиб берилган;
ёшларни ижтимоий фаоллигини оширишда мотивацион ёʻналганлик, ёшларнинг ташқи таъсирларга эҳтиёжини билдирувчи экстровертив ва ўз ички моҳияти билан ўз-ўзини англашини акс эттирувчи интровертив ёндашувларни ривожлантириш, ёши, ижтимоий аҳволи билан богʻлиқ мақсадларни қўя олишда намоён боʻлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Фуқаролик жамиятини барпо этиш ва унинг ривожида ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг хусусиятларини ўрганиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Давлат бошқарувида фуқаровий ижтимоий фаолликни оширишда жамиятда замонавий маданиятни маънавий-маърифий соҳаларни шакллантириш, ижтимоий меъёрларни ҳимояловчи нодавлат институтларни кучайтириш ва электрон майдонни кенгайтиришни белгилаш кераклиги ҳақидаги фикрлар тасдиқланди (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 20-июндаги 235-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертасияда илгари сурилган таклиф-тавсиялар ва хулосалар мамлакатимизда фуқаролик жамияти шаклланишида нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаоллиги, аҳолининг барча қатламлари эҳтиёжларини қамраб олишга қаратилган янги аксиологик ёндашувлар орқали муҳим қадриятлар аниқланиб, уларга асосланиб жамиятдаги ижтимоий-ахлоқий муносабатлардаги иштирокининг аҳамияти очиб берилган;
Диссертасиядаги ғоялар давлат бошқарувини модернизасиялаш ва либераллаштириш ҳамда партияларнинг ғоявий дастурларини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эгалиги тасдиқланди (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси 2023-йил 3-июлдаги 01-27/206-сонли маълумотномаси). Диссертасиядаги таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг иш режасига киритилган тадбирларни амалга оширишда ўзига хос манба вазифасини ўтамоқда ҳамда ушбу тадқиқот хулосалари партия фаолиятидаги долзарб масалаларни самарали ҳал этишга ёрдам бериши ҳисобга олинган ҳолда амалиётда фойдаланилмоқда. Натижада, Янги Ўзбекистонни яратишда ёшларни ижтимоий фаоллигини оширишда мотивацион ёʻналганлик, ёшларнинг ташқи таъсирларга эҳтиёжини билдирувчи экстровертив ва ўз ички моҳияти билан ўз-ўзини англашини акс эттирувчи интровертив ёндашувларни ривожлантириш, ёши, ижтимоий аҳволи билан богʻлиқ мақсадларни қўя олишда намоён боʻлишининг ўзига хос хусусиятларидан бири эканлиги;
Фуқаролик жамияти ривожининг илмий-назарий, методологик асослари аниқланганлиги каби янгиликлардан “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат”, “Мунозара майдони”, “Маҳалла” телеканалининг “Минбар” кўрсатувларининг ссенарийларини ёзишда ҳисобга олинган ҳолда амалиётда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2023-йил 21-декабрдаги 04-16/2823-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертасияда илгари сурилган таклифлар мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг тараққиёти ворисийлик хусусиятига эгалиги ҳуқуқий, сиёсий, демократик, маънавий-маърифий жараёнлари ҳукм суриши ва уларга амал қилишига боғлиқлиги ҳамда ушбу соҳада ёшларнинг маъсулиятини оширишга урғу бериш ва уларни барча соҳаларда ташаббускорлигининг муҳимлиги асосланган;
Тадқиқотда Миллий тикланиш ва ривожланишнинг умуммиллий мафкураси ва кенг қамровли дастури ва стратегияси бўлган – юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги ғояси атрофида ёшларимизни бирлаштиришнинг долзарб механизмлари очиб берилганлиги тасдиқланган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2023-йил 20-декабрдаги 02/02-69-сонли маълумотномаси). Натижада илмий ишнинг янгиликлари ва амалий тавсиялари Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англаш ҳиссини ошириш, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратишдаги мақсад ва вазифаларни амалга оширишга хизмат қилган.
Тадқиқотда “Фуқаролик жамияти ривожида ёшлар ижтимоий фаоллиги ошишининг Ижтимоий-фалсафий таҳлили” мавзусидаги диссертацияси иши натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 16-декабрдаги 4-13-23-4350-сонли маълумотномаси).
Фуқаролик жамияти ривожланишига таъсир этувчи ижтимоий-маданий омиллар, давлатнинг фуқаролик жамияти билан самарали ва конструктив мулоқот механизмлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг эҳтиёжларини тизимли таҳлил қилиш бўйича ўзаро фикр алмашиш жараёнини ўрганишга доир янги парадигмал ёндашувлар (кумулятив, аксиологик, акмеологик, эпистемологик, экспланандум, интеллектуал ташаббус, феноменологик, синергетик нуқтаи назардан) илмий асосланган, Натижада тадқиқотчи диссертацияда келтирилган хулоса, таклиф ва тавсиялар мамлакатимиз ёшлари онгида фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги асосида давлат бошқарувини замонавий жиҳатдан модернизациялаш ва либераллаштиришнинг обектив омиллари, жамиятда замонавий фуқаровий маданиятни юксалтиришнинг ижтимоий меъёрларини ҳимояловчи нодавлат институтларини кучайтириш ва электрон майдоннинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини кучайтиришга хизмат қилган