Махмудов Аслиддин Сирожиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик юритувчи субъектларда стратегик бошқарув ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt 3034.
Илмий раҳбар: Махсудов Бегматжон Юлдашалиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эрматов Акмалжон Акбаралиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кимё саноати корхоналарида стратегик бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва услубларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “стратегик бошқарув ҳисоби” тушунчасининг иқтисодий мазмуни фаолиятнинг стратегик мақсадларига эришишга қаратилган корхонанинг тармоқ хусусиятлари ва фаолиятидаги инқироз кўринишларининг оқибатларини камайтириш учун ички ва ташқи муҳит омиллари, хавф ва таҳдидлар таъсирини аниқлашни инобатга олган ҳолда ҳисоб-таҳлил маълумотларини тўплаш ва қайта ишлашнинг комплекс тизими нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
стратегик бошқарув ҳисобида инновацион ривожланиш модулининг ҳисоб-таҳлил маълумотлари инновацияларни жорий этиш учун қилинган харажатларни ҳисобга олиш имконини берувчи 0191 – “Инновациялар учун асосий воситалар” ишчи счётини ҳисоб сиёсатига киритиш таклиф этилган;
корхонанинг барқарор ривожланиш стратегиясини амалга ошириш, айланма активларга инвестициялар киритиш ҳамда уларга доир маълумотлар ҳисобини бошқариш ва назорат қилиш мақсадида корхона ҳисоб сиёсатида илмий-тадқиқот ва ишланмалар бўйича харажатларини 0800–“Капитал қўйилмалар”ни ҳисобга олувчи счёт таркибида 0870 – “Айланма активларга инвестициялар” аналитик счётини киритиш таклифи асосланган;
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари стратегик таҳлили ҳамда улар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Стратегик бошқарув ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “стратегик бошқарув ҳисоби” тушунчасининг иқтисодий мазмунини фаолиятнинг стратегик мақсадларига эришишга қаратилган корхонанинг тармоқ хусусиятлари ва фаолиятидаги инқироз кўринишларининг оқибатларини камайтириш учун ички ва ташқи муҳит омиллари, хавф ва таҳдидлар таъсирини аниқлашни инобатга олган ҳолда ҳисоб-таҳлил маълумотларини тўплаш ва қайта ишлашнинг комплекс тизими нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Бухгалтерия ҳисобига кириш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда фаолиятнинг стратегик мақсадларига эришишга қаратилган корхонанинг тармоқ хусусиятлари ва фаолиятидаги инқироз кўринишларининг оқибатларини камайтириш учун ички ва ташқи муҳит омиллари, хавф ва таҳдидлар таъсирини аниқлашни инобатга олган ҳолда ҳисоб-таҳлил маълумотларини тўплаш ва қайта ишлашнинг комплекс тизими нуқтайи назаридан такомиллаштирилган “стратегик бошқарув ҳисоби” тушунчаси бўйича назарий билимларни янада чуқурлаштириш имкони яратилган;
стратегик бошқарув ҳисобида инновацион ривожланиш модулининг ҳисоб-таҳлил маълумотлари инновацияларни жорий этиш учун қилинган харажатларни ҳисобга олиш имконини берувчи 0191 – “Инновациялар учун асосий воситалар” ишчи счётини ҳисоб сиёсатига киритиш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2024-йил 23-майдаги 19-1665-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида стратегик бошқарув ҳисобида инновацион ривожланиш модулининг ҳисоб-таҳлил маълумотлари инновацияларни жорий этиш учун қилинган харажатларни ҳисобга олиш имконини берган;
корхонанинг барқарор ривожланиш стратегиясини амалга ошириш, айланма активларга инвестициялар киритиш ҳамда уларга доир маълумотлар ҳисобини бошқариш ва назорат қилиш мақсадида корхона ҳисоб сиёсатида илмий-тадқиқот ва ишланмалар бўйича харажатларини 0800 – “Капитал қўйилмалар”ни ҳисобга олувчи счёт таркибида 0870 – “Айланма активларга инвестициялар” аналитик счётини киритиш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2024-йил 23-майдаги 19-1665-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонанинг барқарор ривожланиш стратегиясини амалга ошириш, айланма активларга инвестициялар киритиш ҳамда уларга доир маълумотлар ҳисобини бошқариш ва назорат қилиш имконини берган;
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари стратегик таҳлили ҳамда улар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2024-йил 23-майдаги 19-1665-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонада стратегик мақсадлар учун йўналтирилган молиявий ва номолиявий маблағлар самарадорлигини аниқлаш ҳамда натижадорлигини белгилаш имконияти яратилиб, кўрсаткичларнинг алоқадорликка амал қилиши стратегик прогноз балансини шакллантиришнинг асосий босқичларини кузатиш ва алоҳида босқичлар орасидаги ички ўзаро алоқаларни аниқ кўрсатиш имконини берган.