Хаитова Юлдуз Ўктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўзбек шеъриятида ижодкор шахс руҳияти ва бадиий талқин уйғунлиги (Раъно Узоқова ва Шафоат Раҳматулла Термизий асарлари мисолида”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2861.
Илмий раҳбар: Пардаев Қўлдош Узақович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Давлатова Адиба Раҳматовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Раъно Узоқова ва Шафоат Раҳматулла Термизий лирикаси мисолида ижодкор шахс руҳийати ва бадиий талқин уйғунлиги масаласининг поетик шакл, мазмун ҳамда образда намоён бўлиш хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Раъно Узоқова ва Шафоат Раҳматулла Термизийнинг оилавий муҳитига оид маълумотлар билан биографияси тикланиб, ижодкорлар лирикасида тарихий ўтмиш ва аждодлар образининг метафорик акс эттирилганлиги, ижодкорлар руҳийати ва пейзаж тасвиридаги мутаносиблик хусусийатлари аниқланган;
Раъно Узоқова ва Шафоат Раҳматулла Термизий лирикасидаги детал ва воқеа-ҳодисалар образида ижодкор руҳийати уйғунлиги, ўзбек халқи адабий-эстетик тафаккури ривожига қўшган ҳиссаси ва лирикасининг ғойавий йўналиши, шаклий-услубий хусусийати, композицион ранг-баранглиги, халқона оҳангларга алоҳида эътибор берилганлиги очиб берилган;
шарқ адабийотига хос ижтимоий-фалсафий, диний-маърифий мавзуларнинг ХХ аср ўзбек шеърийатида ҳам акс этиши, бадиий реалликка доир образларнинг икки ижодкор руҳийати ифодасидаги муҳим ўринга эгалиги асосланган;
икки ижодкор шеърларида поетик шакл ва мазмуннинг мутаносиблиги аниқланиб, шоирларнинг фалсафий, ахлоқий, ижтимоий, табиат ва ишқий мавзудаги шеърларида миллий руҳ ва ижодкор шахс руҳияти масаласи очиб берилиб, руҳийатнинг шакл трансформацийасида жанр, радиф, қофия ва услубда намойон бўлиш ҳолати аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек шеърийатида ижодкор шахс руҳийати ва бадиий талқин уйғунлиги тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Раъно Узоқова ва Шафоат Раҳматулла Термизийнинг оилавий муҳитига оид маълумотлар билан биографияси тикланиб, ижодкорлар лирикасида тарихий ўтмиш ва аждодлар образининг метафорик акс эттирилганлиги, ижодкорлар руҳийати ва пейзаж тасвиридаги мутаносиблик хусусийатлари аниқланганлигига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023- йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2023- йил 28-ноябрдаги 01/4-2534-сон маълумотномаси). Натижада шарқ адабийотига хос ижтимоий-фалсафий, диний-маърифий мавзуларнинг ХХ аср ўзбек шеърийатида ёритилиши, бадиий реалликка доир образларнинг руҳийат ифодасидаги ўрни муаммосига доир илмий материаллар тайёрлашга асос бўлган;
Раъно Узоқова ва Шафоат Раҳматулла Термизий лирикасидаги детал ва воқеа-ҳодисалар образида ижодкор руҳийати уйғунлиги, ўзбек халқи адабий-эстетик тафаккури ривожига қўшган ҳиссаси ва лирикасининг ғойавий йўналиши, шаклий-услубий хусусийати, композицион ранг-баранглиги, халқона оҳангларга алоҳида эътибор берилганлиги очиб берилганлигига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2023- йил 28-ноябрдаги 01/4-2535-сон маълумотномаси). Натижада Раъно Узоқова ва Шафоат Раҳматулла Термизий лирикасидаги образ ва рамзлар тизимини ўрганишга, таснифлаш ва асосий хусусиятларига доир материаллар билан бойишига хизмат қилган.
шарқ адабийотига хос ижтимоий-фалсафий, диний-маърифий мавзуларнинг ХХ аср ўзбек шеърийатида ҳам акс этиши, бадиий реалликка доир образларнинг икки ижодкор руҳийати ифодасидаги муҳим ўринга эгалиги асосланганлиги ҳамда икки ижодкор шеърларида поетик шакл ва мазмуннинг мутаносиблиги аниқланиб, шоирларнинг фалсафий, ахлоқий, ижтимоий, табиат ва ишқий мавзудаги шеърларида миллий руҳ ва ижодкор шахс руҳияти масаласи очиб берилиб, руҳийатнинг шакл трансформацийасида жанр, радиф, қофия ва услубда намойон бўлиш ҳолати аниқланганлиги юзасидан хулосалар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023- йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2023- йил 28-ноябрдаги 01/4-2534-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мазмуни ижодкорлар ҳаёти ва ижодига доир илмий материаллар билан бойитилган.