Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусова Нилуфар Абдусами қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Саноат иссиқлик алмашиниш қурилмалари учун сув тозалаш қурилмасини такомиллаштириш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Т1632.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Джалолитдин Пахритдинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нурмухамедов Хабибулло Саъдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Самандаров Достон Ишмухаммат ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат корхоналарининг айланма сув таъминоти тизимида иссиқлик алмашинув жараёнида ишлатиладиган сувни юмшатиш жараёнини математик моделлаштириш ва қурилмани такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки қисмли натрий-катионит филтридаги сувни юмшатиш жараёнидаги ион алмашинувининг кинетик ва мувозанат қонуниятларини ҳамда ионит қатлами орқали суюқлик ҳаракатининг гидродинамик хусусиятларини ҳисобга олиш имконини берадиган математик модел ишлаб чиқилган;
ион алмашинуви, адсорбсия, диффузия ва филтрлаш жараёнларини тавсифловчи кимё, физика ва гидродинамика қонунларига асосланиб, сувни юмшатиш мосламасида “регенерация” жараёнини ҳисоблаш имконини берувчи модел ишлаб чиқилган;
сҳекланган элементлар усули - тизимни дискрет элементларга ажратувчи, бир жинсли ва мураккаб геометрик шаклларни моделлаштириш имконини берувчи ПДЕ Тоолбох-га асосланиб, математик тавсифлаш учун сувни юмшатиш мосламасида тўлиқ “сорбсия-регенерация” цикли тенгламалар тизимини ечишни таъминлайдиган алгоритм ишлаб чиқилган;
сувни юмшатишда вақт бўйича Cа ва Мг тузлари консентрациясининг ўзгариш динамикасини ҳамда регенерация жараёнининг вақтини аниқлаш имконини берадиган қурилманинг конструксияси лойиҳалаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналарининг айланма сув таъминоти тизимида иссиқлик алмашинув жараёнида ишлатиладиган сувни юмшатиш қурилмасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
сувни юмшатиш қурилмасида “сорбсия-регенерация” тўлиқ циклини математик тавсифлаш учун тенгламалар тизимини ечишни таъминловчи алгоритм Навоий шаҳри “Электрокимёзавод” ҚК АЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2024 йил 5 январдаги 014-сон маълумотномаси). Натижада, ночизиқли дифференциал тенгламалар тизимини ечиш ва натижаларни баҳолашнинг аниқлигини ошириш орқали иссиқлик алмашинув қурилмаларида чўкинди қатламларнинг ҳосил бўлиш тезлиги ва сувнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш имконини берган;
сувни юмшатиш мосламасида “регенерация” жараёнини ҳисоблаш имконини берувчи модел, сувни юмшатиш учун кўп функсияли қурилма Навоий “Электрокимёзавод” ҚК АЖда сувни юмшатиш учун икки камерали ион алмашинув филтрининг синов қурилмасига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2024 йил 5 январдаги 014-сон маълумотномаси). Натижада, регенерация эритмаси ва сув ҳажмининг сарфини камайтириш, сувни сифатли юмшатиш, айланма сув таъминоти тизимидаги ускуналарнинг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish