Нуруллоев Лазиз Латиповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришда енгил атлетика воситаларини қўллаш методикаси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped.5309.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Танилбердиев Акмал Абдуғаниевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади енгил атлетика воситалари орқали бошланғич синф оъқувчиларининг жисмоний таййоргарлигини ривожлантириш боъйича таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчилари билан ўтказиладиган дарсдан ташқари спорт тўгарак машғулотларида спорт техник тайёргарлиги ва психологик ҳолатини енгил атлетика спорт турига нисбатан қизиқишини оширишга қаратилган мотивацион модулни киритиш ҳисобига такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун енгил атлетикани махсус ҳаракат элементларини бажаришда оёқ мускул кучини ривожлантиришга қаратилган (оёқларда навбатма-навбат депсиниб юқорига сакраш каби) мураккаб координацион машларни киритиш ҳисобига тезкор-куч қобилиятини ривожлантириш имконияти оширилган;
8-10 ёшдаги ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришда дарсдан ташқари машғулотларининг тайёрлов, асосий ва якуний қисмларида қўлланиладиган енгил атлетикага хос бўлган махсус машқлар ҳамда ҳаракатли ўйинларни бажаришда юкламаларнинг бажарилиш вақти, дам олиш оралиқлари, такрорлашлар сонини белгилашда юрак қисқариш сони бўйича якунловчи югуриш машқларини ҳар бир ўқувчига нисбатан дифференциялаш ҳисобига жисмоний сифатлари яхшиланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг махсус жисмоний сифатларини ривожлантиришда ҳаракат шиддати ва таркибий тузилишига кўра енгил атлетика спорт турига хос бўлган ҳаракатли ўйинларни тўртта (юқори, аралаш, ўрта ва паст даражали каби) гуруҳларга тизимлаштириб машғулотларга киритиш ҳисобига жисмоний тайёргарлик даражаси оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф оъқувчиларининг жисмоний таййоргарлигини ривожлантиришда енгил атлетика воситаларини қоъллаш методикаси юзасидан оътказилган тажрибалар асосида:
бошланғич синф ўқувчилари билан ўтказиладиган дарсдан ташқари спорт тўгарак машғулотларида спорт техник тайёргарлиги ва психологик ҳолатини енгил атлетика спорт турига нисбатан қизиқишини оширишга қаратилган мотивацион модулини қўллаш услубияти Бухоро шаҳар 29-сонли умумий оърта таълим мактаби оъқувчиларининг дарсдан ташқари машғулотлари жарайонига татбиқ этилган (Оъзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 1-сентабрдаги 04-02/3-855-сон далолатномаси). Натижада, оъқувчиларнинг техник элементларни ўзлаштириш самарадорлиги 12,5% га яхшиланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун енгил атлетикани махсус ҳаракат элементларини бажаришда оёқ мускул кучини ривожлантиришга қаратилган (оёқларда навбатма-навбат депсиниб юқорига сакраш каби) мураккаб координацион машларни қўллаш боъйича таклифлар Бухоро шаҳар 10-сонли умумий оърта таълим мактаби оъқувчиларининг дарсдан ташқари машғулотлари жарайонига татбиқ этилган (Оъзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 1-сентйабрдаги 04-02/3-855-сон далолатномаси). Натижада, оъқувчиларнинг тезкор-куч қобилияти 26% га ошган;
8-10 ёшдаги ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришда дарсдан ташқари машғулотларининг тайёрлов, асосий ва якуний қисмларида қўлланиладиган енгил атлетикага хос бўлган махсус машқлар ҳамда ҳаракатли ўйинларни бажаришда юкламаларнинг бажарилиш вақти, дам олиш оралиқлари, такрорлашлар сонини белгилашда юрак қисқариш сонига кўра якунловчи югуриш машқларини ҳар бир ўқувчига нисбатан дифференциялаш бўйича таклифлар “Амалий жисмоний тайёргарлик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғига асосан 429-350-сонли рухсатномаси). Натижада, оъқувчиларнинг махсус жисмоний сифатлари 11 % га яхшиланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг махсус жисмоний сифатларини ривожлантиришда ҳаракат шиддати ва таркибий тузилишига кўра енгил атлетика спорт турига хос бўлган ҳаракатли ўйинларни тўртта (юқори, аралаш, ўрта ва паст даражали каби) гуруҳларга тизимлаштирилган ҳолда қўллаш боъйича таклифлар “Амалий жисмоний тайёргарлик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғига асосан 429-350-сонли рухсатномаси). Натижада, оъқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги 10,5% га ошган.