Кенесбаев Куралбай Балтабай улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистонда журналист кадрларни тайёрлашнинг илмий-педагогик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Ped2685.
Илмий раҳбар: Айтимбетов Махсетбай Зинатдин ули, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Сеитназаров Куанишбай Кенесбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистонда журналист кадрларни тайёрлашнинг илмий-педагогик асосларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
журналист кадрларни тайёрлашга йўналтирилган педагогик жараённинг ижтимоий-тарихий хусусиятлари “ўтмиш – бугун – келажак” триадасига мувофиқ конвергент журналистикага хос эволюцион ўзгаришларнинг журналистик таълим консепсияси билан уйғунлигининг ретроспектив таҳлилининг шахсий ва касбий ижтимоийлашув, индивидуаллашув каби жиҳатларининг доминантлигига муҳим устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
рақамли медиамакон шароитида журналист кадрларни тайёрлашнинг тадқиқий-дидактик имкониятлари нутқий ифодавийлик, самарали мулоқот техникаси, медиамаконни рақамлаштириш шароитида касбий компетенсиялар трансформацияси каби профессионаллашув параметрларини касбий тайёргарлик жараёнларига жорий этишнинг истиқболли тенденсиялари доирасини вертикал ва горизонтал йўналишлар бўйича кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
журналист кадрларни тайёрлашнинг инновацион модели персонал фаолиятда ижтимоий масъулиятни ўз зиммасига оладиган журналист шахсини шакллантиришга йўналтирилган касбий-интеграл, дидактик ва амалий-шакллантирувчи босқичларга мувофиқ журналистик таълим хизматларига амалий тайёргарлик жараёнининг продуктивлиги индивидуализациясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
журналист кадрларни тайёрлашнинг ташкилий, мазмунли ва жараёнга хос педагогик шарт-шароитлари талабаларда универсал (умумилмий, воситали, ижтимоий-шахсий, умуммаданий) ва касбий (умумкасбий, методик-технологик, амалий) компетенсияларни шакллантиришга қаратилган танқидий фикрлашни ривожлантириш, ишбилармонлик ўйинлари, аралаш ўқитиш технологияларини адаптив кўринишда лойиҳалаш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистонда журналист кадрлар тайёрлашнинг илмий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
журналист кадрларни тайёрлашга йўналтирилган педагогик жараённинг ижтимоий-тарихий хусусиятларини “ўтмиш – бугун – келажак” триадасига мувофиқ конвергент журналистикага хос эволюцион ўзгаришларнинг журналистик таълим консепсияси билан уйғунлигининг ретроспектив таҳлилининг шахсий ва касбий ижтимоийлашув, индивидуаллашув каби жиҳатларининг доминантлигига муҳим устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган Ф3-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” (2017-2020-йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 2-августдаги 02-07-2839/04-сон далолатномаси). Натижада, Қорақалпоғистонда журналист кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-тарихий тараққиётини ўрганиш асосида мазкур жараённи такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш имкони яратилган;
рақамли медиамакон шароитида журналист кадрларни тайёрлашнинг тадқиқий-дидактик имкониятларини нутқий ифодавийлик, самарали мулоқот техникаси, медиамаконни рақамлаштириш шароитида касбий компетенсиялар трансформацияси каби профессионаллашув параметрларини касбий тайёргарлик жараёнларига жорий этишнинг истиқболли тенденсиялари доирасини вертикал ва горизонтал йўналишлар бўйича кенгайтириш ҳамда журналист кадрларни тайёрлашнинг инновацион моделини персонал фаолиятда ижтимоий масъулиятни ўз зиммасига оладиган журналист шахсини шакллантиришга йўналтирилган касбий-интеграл, дидактик ва амалий-шакллантирувчи босқичларга мувофиқ журналистик таълим хизматларига амалий тайёргарлик жараёнининг продуктивлиги индивидуализациясини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг 2023-йил 6-мартдаги “Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни оммага етказишда, жамиятимизда миллий ғоя ва янгича мафкурани ривожлантиришда ёзувчи-шоирлар ва журналистларнинг ўрнини янада ошириш чоралари тўғрисида”ги 01-51-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “ЙЎл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2023-йил 25-июлдаги 13-06/1907/593-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак журналистларнинг ижтимоий мобиллиги ва компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
журналист кадрларни тайёрлашнинг ташкилий, мазмунли ва жараёнга хос педагогик шарт-шароитларини талабаларда универсал ва касбий компетенсияларни шакллантиришга қаратилган танқидий фикрлашни ривожлантириш, ишбилармонлик ўйинлари, аралаш ўқитиш технологияларининг адаптив кўринишда лойиҳалаш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ПЗ-20170915198 рақамли “Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий установкалар трансформацияси: тарих ва амалиёт” (2018-2020-йй.) амалий лойиҳасининг Қорақалпоқ жамиятида журналист кадрлар тайёрлашда ижтимоий установкалар трансформацияси қисмини бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 20-октябрдаги 409/1-сон маълумотномаси). Натижада, журналист кадрларни тайёрлашда тарихий ва инновацион тажрибадан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.