Давлетниязов Саламат Палуаниязовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Элементар зарралар физикасини ўқитишда фанлараро алоқадорлик тамойилидан фойдаланиш услублари», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped1098.
Илмий раҳбар: Насриддинов Комилжон Рахматович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Хужанов Эркин Бердиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим бакалавриат босқичи Умумий физика курсининг Элементар зарралар физикаси бўлими мазмунини фанлараро алоқадорлик тамойили асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
элементар зарралар физикаси бўлимини ўқитишнинг узвийлиги асосида  барион, лептон ва электр зарядлари сақланиш қонунларининг элементар зарралар оламида ҳамда бизни ўраб турган моддий оламдаги кимё фани, электр ва ядро физикаси бўлимлари асосида сақланиш қонунлари бажарилишига доир назарий маълумотлар ва амалий масалалар ишлаб чиқилган;
элементар зарралар физикаси бўлимининг ўқитиш самарадорлигини оширишда унинг бошқа фанлар билан алоқадорликдаги мазмунини электр зарядининг сақланиш қонуни, услюксузлик теоремаси, Кирхгоффнинг биринчи қоидаси ва Лептон зарядининг сақланиш қонунини ўзаро боғлаш муҳимлиги асослаб берилган;
элементар зарралар физикаси бўлимининг фанлараро алоқадорлик асосидаги мазмуни очиб берилиб, бўлим мазмунини мустаҳкамлаш учун самарадор масалалар ва тест топшириқлари ишлаб чиқилган;
элементар зарралар физикаси бўлимини ўзлаштирилиш самарадорлигини фанлараро алоқадорликда тизимли ўқитиш асосида оширишга эришилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Элементар зарралар физикасини ўқитишда фанлараро алоқадорлик тамойилидан фойдаланиш услублари бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
элементар зарралар физикаси бўлимининг фанлараро алоқадорлик асосидаги  мазмуни очиб берилиб, бўлим мазмунини мустаҳкамлаш учун масалалар ва тест топшириқлари ишлаб чиқилганлиги ҳамда элементар зарралар физикаси бўлимини ўқитишнинг узвийлиги асосида  барион, лептон ва электр зарядлари сақланиш қонунларининг элементар зарралар оламида ҳамда бизни ўраб турган моддий оламдаги кимё фани, электр ва ядро физикаси бўлимлари асосида сақланиш қонунлари бажарилишига доир назарий маълумотлар ва амалий масалалар ишлаб чиқилганлиги юзасидан натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сонли буйруғи асосида нашр қилинган ва педагогика олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Умумий физика. Элементар зарралар физикаси асослари” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023-йил 10-апрелдаги 02/02-01-53–сон маълумотномаси). Натижада педагогика олий таълим муассасалари 5110200 – физика ва астрономия ўқитиш методикаси бакалавр таълим йўналишида Элементар зарралар физикаси бўлимининг ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
элементар зарралар физикаси бўлимининг ўқитиш самарадорлигини оширишда унинг бошқа фанлар билан алоқадорликдаги мазмунини электр зарядининг сақланиш қонуни, услюксузлик теоремаси, Кирхгоффнинг биринчи қоидаси ва Лептон зарядининг сақланиш қонуни ўзаро боғлаш муҳимлиги асослаб берилганлигига оид тавсиялардан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2014-2015- йилларга мўлжалланган ЁА5-ХТ-рақамли “Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисининг методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021-йил 21-декабрдаги 02-07-4152/04–сон маълумотномаси). Натижада, узлюксиз таълим тизимининг барча босқичларида Элементар зарралар физикаси бўлимининг структураси, мазмуни, мавзулари баёнини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда бу бўлимнинг мазмунини фанлараро алоқадорлик тамойили асосида такомиллаштиришга эришилган;
элементар зарралар физикаси бўлимини ўзлаштирилиш самарадорлигини фанлараро алоқадорликда ўқитиш асосида оширишга эришишга оид таклифлардан Ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2017-2020-йилларга мўлжалланган БФ-Ф3-005-рақамли “Қуёш элементлари параметрларининг назарий тадқиқотлари ва унинг сиртини нанотехнологик қайта ишлашнинг қуёш энергияси самарадорлигини оширишга таъсири” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021-йил 21-декабрдаги 02-07-4152/04–сон маълумотномаси). Натижада тўпланган назарий маълумотлар, адабиётлар таҳлили ва хулосалари, шунингдек, ташқи кучланиш майдонида зарралар ҳаракати, улар оладиган тезликларга доир натижалардан қуёш элементларидаги электронлар ва бошқа зарядли зарралар ҳаракатини, улар оладиган тезликларни қиёсий ўрганишни ва улар ҳаракатланиш механизмларини янада чуқурроқ тушунишга эришилган ҳамда шу асосда бу жараёнларнинг содир бўлиш механизмлари назарий жиҳатдан янада такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish