Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамзаева Дилфуза Самаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда туристик маҳсулотларни диверсификациялашнинг иқтисодий усулларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt2507
Илмий раҳбар: Ражабов Ўткир Дўснаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатулло Норбўтаевч , иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мансурова Наргиза Шамсиддиновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда туристик маҳсулотларни диверсификациялашнинг иқтисодий усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туристик мавсум бўлмаган вақтларда ўқувчилар, талабалар ва корхона ходимлари иштирокидаги 4 минг нафар аҳолининг саёҳатларини назарда тутувчи   Бойсун туманида “Олма” сайли, Олтинсой туманида “Узум” сайли, Шеробод туманида “Анор” сайли ва Денов туманида “Миллий таомлар” сайилларини ўтказиш бўйича амалий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган;
Сурхондарё вилоятида хорижий туристларни жалб қилиш йўналишида “Термизийлар юртига саёҳат қил!” саёҳат дастури асосида Тожикистон Республикасидан йил давомида 100 минг сайёҳни жалб қилишга мўлжалланган  Сариосиё туманидаги Хонжиза қишлоғида замонавий дам олиш зоналари, меҳмонхоналар, болалар майдончалари, сузиш ҳавзаларини барпо қилиш  орқали, туристик маҳсулотларни диверсификациялаш бўйича амалий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган;
ички ва ташқи тиббий туризм ривожланишини назарда тутувчи  Шеробод туманидаги Чорбоғ қишлоғида жойлашган санаторий ва туз ғори мажмуини замонавий капитал реконструксия қилиш ҳамда давлат хусусий шерикликнинг такомиллаштирилган модели орқали барча хизматларни ташкил этиш ва туристик маҳсулотни диверсификациялаш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
эконометрик моделлаштириш асосида мамлакатимизда туристик маҳсулотларни диверсификациялаш ва мавсумийлаштиришнинг таъсирини камайтириш, ҳудудлар туристик салоҳияти ва унга таъсир этувчи кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ҳудудларда туристик маҳсулотларни диверсификациялашнинг иқтисодий усулларини такомиллаштириши” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
туристик мавсум бўлмаган вақтда ўқувчилар, талабалар ва корхоналар ходимларини жалб қилган ҳолда 4 минг нафар аҳолининг саёҳатларини ташкил этиш мақсадида Бойсун туманида “Олма” сайли, Олтинсой туманида “Узум” сайли, Шеробод туманида “Анор” сайли ва Денов туманида “Миллий таомлар” сайилларини ўтказиш бўйича амалий асосланган таклифлар 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонли қарори ижроси чора-тадбирлар режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 11-июндаги 03-11-17-343-сон маълумотномаси). Натижада, туризм фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик субектлари сони икки бараварга ошган;
Сурхондарё вилоятида хорижий туристларни жалб қилиш йўналишида “Термизийлар юртига саёҳат қил!” саёҳат дастури орқали Тожикистон Республикасидан йил давомида 100 минг сайёҳни жалб қилиш асосида Сариосиё туманида жойлашган Хонжиза қишлоғи ҳудудида замонавий комплекс инфратузилма ва туристик зоналар, шу жумладан дам олиш зоналари, меҳмонхоналар, болалар майдончалари, сузиш ҳавзаларини яратишиш орқали туристик маҳсулотларни диверсификациялаш бўйича амалий асосланган таклифлар 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонли қарори ижроси чора-тадбирлар режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 11-июндаги 03-11-17-343-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши Сурхондарё вилоятининг туристик салоҳиятидан оқилона фойдаланиш асосида ҳудуд туризмига мавсумийлик таъсирини камайтиришга ва кўрсатиладиган туристик хизматлар ҳажмини 1,7 баравар оширишга имкон берган;
Сурхондарё вилояти ҳудудлари кесимида мавсумийликни юмшатиш мақсадида Шеробод тумани “Чорбоғ” қишлоғида санаторий ва туз ғори мажмуини таъмирлаш ҳамда тиббий туризмни ривожлантириш учун Давлат хусусий шерикликнинг такомиллаштирилган модели орқали барча хизматларни ташкил этилиш ва туристик маҳсулотни диверсификациялаш бўйича илмий асосланган таклифлар 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонли қарори ижроси чора-тадбирлар режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 11-июндаги 03-11-17-343-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Давлат хусусий шериклик асосида “Хўжаикон шифо” МЧЖ томонидан қиймати 30 млрд. сўм бўлган лойиҳанинг амалга оширилиши ҳудудда туристик хизматлар кўрсатиш самарадорлигини 10 фоизга оширган;
эконометрик моделлаштириш асосида мамлакатимизда туристик маҳсулотларни диверсификациялаш ва мавсумийликнинг таъсирини камайтириш ҳудудлар туристик салоҳияти ва унга таъсир этувчи кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли ишлаб чиқилган прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм  қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2023-2025-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталари”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 11-июндаги 03-11-17-343-сон маълумотномаси). Мазкур параметрларни қўллаш туристик дестинацияларнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish