Sayt test rejimida ishlamoqda

Примкулов Бегали Шералиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гулиоб фосфорити, пахта тозалаш заводи ва саноат оқова сув чиқиндиси асосида органоминерал ўғитлар олиш технологияси», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 11.00.05 - Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4588.
Илмий раҳбарлар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Маматалиев Абдурасул Абдумаликович, техника фанлари доктори, катта илмий ҳодим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тоғашаров Аҳат Салимович, техника фанлари доктори, профессор; Абдуқадиров Шавкат Абдуҳомидович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гулиоб фосфорити, пахта тозалаш заводи ва саноат оқова сув чиқиндилари асосида самарали органик минерал ўғитлар олишнинг экологик хавфсиз технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ПТЗЧ ни ГФ асосида экологик хавфсиз усул бўлган компостлаш орқали ОМЎ олиш жараёнларининг мақбул шароитлари аниқланган;
СОСЧ таркибидаги гумин кислотаси билан ГФ таъсирлашуви натижасида фосфорни ўзлашувчан шаклининг ортиши, ГФ ҳисобига эса азот ва органик моддаларни атроф муҳитга ажралиб чиқишининг камайиши ҳамда органик моддаларнинг эса гумификацияланиш даражасини ортиб бориши асосланган;
Ҳ2СО4 билан нордонлаштирилган СОСЧ га ГФ ни қўшиш асосида тезкор ОМЎ олишнинг мақбул параметрлари аниқланган;
ПТЗЧ ва СОСЧ ни қайта ишлашда табиий ресурс бўлган паст навли ГФ дан фойдаланиш самарадорлиги баҳоланиб, агрокимёвий самарали ва экологик хавфсиз органоминерал ўғитлар олишнинг мақбул режимлари аниқланган ҳамда ўғит олишнинг технологик тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Табиий ресурс бўлган Гулиоб паст навли фосфорити, пахта тозалаш заводи ва саноат оқова сув чиқиндилари асосида турли органик минерал ўғитлар олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ҳ2СО4 иштирокида нордонлаштирилган ПТЗЧ ни ГФ билан қайта ишлаш асосида интенсив усулда ОМЎ олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖ нинг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2024 йил 27 мартдаги 41-сон маълумотномаси). Натижада, ПТЗЧ ни ГФ билан экологик хавфсиз қайта ишлаб агрокимёвий самарали бўлган ОМЎ олиш имконини беради;
пҲ қиймати 2-4 оралиғида бўлган СОСЧ ва ГФ асосида ГФЎ олишнинг жадал ва экологик хавфсиз технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖ нинг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати» га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2024 йил 27 мартдаги 41-сон маълумотномаси). Натижада, янги турдаги агрокимёвий самарадорлиги юқори бўлган ОМЎ олинган ва маҳсулот ассортиментини яна кенгайтириш имконини яратади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish