Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Меҳринисо Нематжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): учун “Кончилик саноати корхоналарининг инновацион фаолиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш  (Навоий КМК мисолида)”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt1873.
Илмий раҳбар:Юлдашева Саодат Арислановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc15/31.12.2020.I.09.04.
Расмий оппонентлар: Файзуллаев Жавлон Султанович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Юсупходжаева Гулчехра Баходирходжаевна иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кончилик саноати корхоналарининг инновацион фаолиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “инновацион лойиҳаларни баҳолаш усули” тушунчасининг иқтисодий мазмуни инновацион яратувчанликни, молиявий, иқтисодий, экологик кўрсаткичларни лойиҳавий қийматини белгилаш, инновацион ва иқтисодий мутаносибликни комбинацион кўрсаткичларини инновацион лойиҳаларни таҳлил қилинадиган индикацион шартлари бўйича такомиллаштирилган;
“Навоий КМК” АЖнинг инновацион фаолиятини ривожлантиришнинг рақамли трансформацион стратегияси корхонадаги мавжуд дастгоҳ ва ускуналарни инфратузилмавий рақамлаштириш муҳитига трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
“Навоий КМК” корхонасининг инновацион фаолияти “АББ самараси” асосида яшил иқтисодий тизим ссенарийси орқали илғор инновацион технологияларни татбиқ этишнинг “cалл поинт” механизмига асосланган лойиҳа бошқарув офисини рақамлаштиришнинг блок схемаси асосида такомиллаштирилган;  
“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида  инновацион фаолиятни ривожлантириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган ссенарий, блок схема ва стратегияси асосида 2028 йилга қадар корхонанинг асосий самарадорлик кўрсаткичлари прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кончилик саноати корхоналарининг инновацион фаолиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “инновацион лойиҳаларни баҳолаш усули” тушунчасининг иқтисодий мазмунини инновацион яратувчанликни, молиявий, иқтисодий, экологик кўрсаткичларни лойиҳавий қийматини белгилаш, инновацион ва иқтисодий мутаносибликни комбинацион кўрсаткичларини инновацион лойиҳаларни таҳлил қилинадиган индикацион шартлари бўйича такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Инновациялар ва инвестициялар” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат транспорт университетининг 2023 йил 26 октябрдаги 265-У-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда инновацион яратувчанликни, молиявий, иқтисодий, экологик кўрсаткичларни лойиҳавий қийматини белгилаш, инновацион ва иқтисодий мутаносибликни комбинацион кўрсаткичларини инновацион лойиҳаларни таҳлил қилинадиган индикацион шартлари бўйича такомиллаштирилган инновацион лойиҳаларни баҳолаш усулининг иқтисодий мазмунига оид назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
инновацион яратувчанликни, молиявий, иқтисодий, экологик кўрсаткичларни лойиҳавий қийматини белгилаш, инновацион ва иқтисодий мутаносибликни комбинацион кўрсаткичларини инновацион лойиҳаларни таҳлил қилинадиган индикацион шартлари бўйича муаллиф ёндашувига кўра баҳолаш “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2023 йил 2 феврал 133/2-пп-сон буйруғи билан ишлаб чиқаришга жорий қилинган (2024 йил 1 февралдаги 23/01-01-07/46-сонли маълумотномаси). Натижада, инновацион лойиҳаларни баҳолаш оперативлиги 14%га ошиб, корхонада 2 та инновацион лойиҳа тадбиқ этиш имконини берган;
“Навоий КМК” АЖнинг инновацион фаолиятини ривожлантиришнинг рақамли трансформацион стратегияси корхонадаги мавжуд дастгоҳ ва ускуналарни инфратузилмавий рақамлаштириш муҳитига трансформациялаш асосида такомиллаштириш таклифи “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2023 йил 2 феврал 133/2-пп-сон буйруғи билан ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2024 йил 1 февралдаги 23/01-01-07/46-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши корхонада 3,1 млн. сўм ҳажмидаги қўшимча қийматни яратиш имконини берган;
“Навоий КМК” корхонасининг инновацион фаолияти “АББ самараси” асосида яшил иқтисодий тизим ссенарийси орқали илғор инновацион технологияларни татбиқ этишнинг “cалл поинт” механизмига асосланган лойиҳа бошқарув офисини рақамлаштиришнинг блок схемаси асосида такомиллаштириш таклифи “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2023 йил 2 феврал 133/2-пп-сон буйруғи билан ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2024 йил 1 февралдаги 23/01-01-07/46-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонада тижорат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 114,95 млн.сўмга, тармоқлараро ҳамкорлик ҳажмини 125,66 млн. сўмга ошириш имкони яратилган;
“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида  инновацион фаолиятни ривожлантириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган ссенарий, блок схема ва стратегияси асосида 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган корхонанинг асосий самарадорлик кўрсаткичлари прогнози “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2023 йил 2 феврал 133/2-пп-сон буйруғи билан ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2024 йил 1 февралдаги 23/01-01-07/46-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонада маҳсулот таннархини пасайтиришдан кутилаётган даромад 274,33 млрд. сўмни ташкил этиши, бу эса фойда ҳажмининг 16802,65 млрд.сўмга етишига имкон бериши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish