Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмуратов Ойбек Яркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи “Пахтани тозалаш машиналари қозиқли барабанини такомиллаштириш асосида майда ифлосликларни тозалаш самарадорлигини ошириш”, 05.06.02–“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга  дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.1.PhD/Т3496
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Фазлиддин Отақулович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.Т.115.01.
    Расмий оппонентлар: Р.К.Джамалов, техника фанлари доктори, профессор ҳамда Х.Н.Пардаев техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган тўқимачилик саноати институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани майда ифлосликлардан тозалашда қозиқчали барабаннинг қозиқчалари учларини ёйсимон шакилга келтириб ҳамда резинали планкаларни такомиллаштирилган конструкциянинг тозалаш технологияси ва конструктив параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахтани майда ифлослиқлардан тозалаш машинасининг қозиқли барабан қозиқчалари учлари ёйсимон шаклга келтириш ва резинали планкалар ўрнатиш орқали такомиллаштирилган конструксияси ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасининг ёйсимон учли қозиқчалар учларининг радиуслари ва резинали планкаларнинг тўрли юза орасидаги асосий параметр кўрсаткичларининг муқобил ўлчамлари   унда  вақт қозиқчали барабанда пахта бўлакчасини узатишдаги ҳаракат тенгламаси чегаравий шартларга асосан аниқланган;
пахтани майда ифлосликларни ажралишини жадаллаштиришда барабандаги ҳар бир ёйсимон учли қозиқчалари бурчак тезликларининг турли хил қийматларида тола тозалаш самарадорлигини ва чигитнинг шикастланиш даражасига боғлиқлиги уларга таъсир этувчи кучларни инобатга олган ҳолда аниқланган.
пахтадаги чигитнинг шикастланиши ва пахтани майда ифлосликлардан тозалагичнинг тозалаш самарадорлигига таъсири имкониятлари чегаралари ишлаб чиқилган регрессия тенгламалари орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Пахтани майда ифлосликлардан тозалагичининг қозиқчали-планкали барабани қозиқчалари учларини ёйсимон шаклга келтириш ва планкаларни узайтириб такомиллаштирилган конструксияси бўйича олинган натижалар асосида.
Таклиф этилган оқимли технологик машинанинг майда ифлосликдан тозалаш бўлимининг такомиллаштирилган конструксияси бўйича олинган натажалар Жиззах вилояти, ПАХТАКОР ТЕКС” МЧЖ ҚК “Зарбдор пахта тозалаш” таркибидаги пахта тозалаш корхонасига жорий этилган (“Пахта-тўқимачилик кластерлар” уюшмасининг 2023 йил 03/22-853 сонли маълумотномаси). Ўтказилган тажриба натижасида таклиф қилинган 1ХК тозалагичининг корпусига такомиллаштирилган ёйсимон учли қозиқли барабанлар ўрнатилганлиги ҳисобига пахтани майда ифлосликлардан тозалаш жараёнида умумий тозалаш самарадорлиги 45,6%ни ва майла ифлослик бўйича 57,2%ни ташкил этганлиги ва амалдаги 1ХК тозалагичда пахтани хомашёсининг умуми тозалаш самарадорлиги 40,4%ни, майда ифлослик бўйича эса 47,7% ни ташкил этилганлиги аниқланган.
Ишлаб чиқарилган ёйсимон учли қозиқли барабанли 1ХК тозалагичининг амалдаги 1ХК тозалагичига нисбатан майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлиги ошганлиги ҳисобига амалдаги 1ХК ускунасига нисбатан такомиллаштирилган қозиқли барабанлар ўрнатилган 1ХК таркибли УХК ускунасининг майда ийлосликлардан тозалаш самарадорлиги 94,4% ни ташкил этиб унинг кўрсаткичи амалдаги 1ХК таркибли УХК ускунасининг кўрсаткичидан 4,9% юқори эканлиги аниқланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish