Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмирзаев Абдулҳамид Хапизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш имкониятлари”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4PhD/Iqt1531.
Илмий раҳбар:  Исраилов Рустамбек Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Маткаримов Камолиддин Жўрабаевич иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор; Арипов Ойбек Абдуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини  ривожлантириш ҳамда самарадорлигини ошириш орқали камбағалликни қисқартиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “камбағаллик” тушунчасининг иқтисодий мазмуни инсоннинг моддий, молиявий, маънавий жиҳатдан энг қуйи талаб-эҳтиёжларини қондириш имконини бермайдиган, даромаднинг етишмаслиги ҳамда журъацизлик, кучсизлик ва юқори иқтисодий ишончсизликни келтириб чиқарувчи, жамият аъзоларининг оддий муносабатлар, ҳаётий анъаналар, иқтисодий фаолиятдан четлатилган ҳолатда юзага келувчи ижтимоий-иқтисодий жараён нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
ҳудуддаги тадбиркорликни тартибга солувчи идоралар томонидан кичик бизнес корхоналарига ходимларни кам таъминланган оила вакиллари таркибидан ишга қабул қилинган ҳолларда тадбиркорлик субъектини маҳаллий ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси хизматлари билан таъминлаш орқали қўллаб-қувватлаш таклифи асосланган;
ҳудуддаги юқори самарали фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг камбағал тоифасига киритилган аҳоли ихтиёридаги мавжуд иқтисодий ресурслардан тадбиркорлик йўналишида фойдаланиш бўйича ўзаро ҳамкорлик шаклларининг тажриба-намуналарини яратиш таклифи асосланган;  
Наманган вилоятида кичик бизнесни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделлар асосида кичик бизнес субъектларида ишловчилар сони ва маҳсулот (иш, хизмат)лар сотишдан тушумнинг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартиришнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “камбағаллик” тушунчасининг иқтисодий мазмунини инсоннинг моддий, молиявий, маънавий жиҳатдан энг қуйи талаб-эҳтиёжларини қондириш имконини бермайдиган, даромаднинг етишмаслиги ҳамда журъацизлик, кучсизлик ва юқори иқтисодий ишончсизликни келтириб чиқарувчи, жамият аъзоларининг оддий муносабатлар, ҳаётий анъаналар, иқтисодий фаолиятдан четлатилган ҳолатда юзага келувчи ижтимоий-иқтисодий жараён нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Кичик бизнесда соддалаштирилган бухгалтерия ҳисоби” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 17 июлдаги 314-сонли буйруғи). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда жамият аъзоларининг оддий муносабатлар, ҳаётий анъаналар, иқтисодий фаолиятдан четлатилган ҳолатда юзага келувчи ижтимоий-иқтисодий жараён нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “камбағаллик” тушунчасининг иқтисодий мазмуни бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
ҳудуддаги тадбиркорликни тартибга солувчи идоралар томонидан кичик бизнес корхоналарига ходимларни кам таъминланган оила вакиллари таркибидан ишга қабул қилинган ҳолларда тадбиркорлик субъектини маҳаллий ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси хизматлари билан таъминлаш орқали қўллаб-қувватлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 24 июндаги 9/04-25-10530-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятидаги ишсиз фуқороларнинг бандлигини таъминлашга ва уларнинг камбағалликка тушиб қолишини олдини олишга хизмат қилган ва вилоятда кичик бизнесни ривожлантириш орқали камбағаллик даражасини 0,3 фоизга камайтириш имкони яратилган;
ҳудуддаги юқори самарали фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг камбағал тоифасига киритилган аҳоли ихтиёридаги мавжуд иқтисодий ресурслардан тадбиркорлик йўналишида фойдаланиш бўйича ўзаро ҳамкорлик шаклларининг тажриба-намуналарини яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 24 июндаги 9/04-25-10530-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятидаги камбағал тоифасига киритилган аҳоли ихтиёридаги мавжуд иқтисодий ресурслардан тадбиркорлик йўналишида фойдаланиш асосида камбағаллик даражасига тушган аёллар ва ёшларни, аҳолининг маълум қатламларини камбағалликдан чиқариш ва барқарор даромад манбаига эга бўлишига асос яратилган;
Наманган вилоятида кичик бизнесни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделлар асосида кичик бизнес субъектларида ишловчилар сони ва маҳсулот (иш, хизмат)лар сотишдан тушумнинг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 24 июндаги 9/04-25-10530-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятидаги кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришнинг истиқболдаги асосий параметрларини аниқлаштириш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish