Раматуллаев Маман Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистонда совет ҳукуматининг 1943-1964-йиллардаги ислом динига қарши олиб борган сиёсати”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tar1121
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Карлибаев Максет Абдибаевич – тарих фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Сарибаев Маман Ктайбекович - тарих фанлари доктори, доцент.
Алламуратов Гулмурат Султамуратович - тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Урганч давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Совет ҳукуматининг 1943-1964-йиллардаги Қорақалпоғистонда ислом динига қарши олиб борган диний сиёсати тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Совет давлатининг фашизмга қарши курашда мусулмонлар ва бошқа дин вакиллари томонидан қўллаб-қувватланишига муҳтожлик ва урушнинг дастлабки йилларидаги муваффақияцизликлар ҳукуматни диний сиёсатни қайта кўриб чиқиш ҳамда динга қарши тарғиботни тўхтатилишига, диндорларнинг мусулмон диний ташкилотларини тузиш баробарида Қорақалпоғистондаги масжидларни очиш ҳақидаги талабларини қондиришга мажбур бўлганлиги асосланган;
1943-йилда Қорақалпоғистонда норасмий равишда фаолият юритаётган масжид ва намозхоналар сонининг кўпайишига уруш пайтида мусулмонлар диний бошқармаси вакиллари томонидан шахсий жамғармаларидан фронт учун мудофаа жамғармасига пул маблағлари, давлат заём облигациялари, моддий ёрдам жўнатилиши, урушга кетган аскарлар оиласига ёрдам кўрсатиши каби омиллар  имкон берганлиги аниқланган;
диний фаолият учун рухсат берилиши билан бирга бир вақтнинг ўзида совет давлати томонидан урушдан кейинги даврда динга қарши риторикани ташвиқот-тарғибот ишлари асосида мустаҳкамланиши, диндорларга қарши таъқибларни руҳонийларнинг оммавий ахборот воситаларида обрўсизлантириш орқали босқичма-босқич кучайиши, диндорларнинг бир қисмини сургун қилинишига, бошқа қисмини эса республика ташқарисига кўчиб кетишга мажбур қилганлиги далилланган;
1950-йилларнинг иккинчи ярми – 1960-йилларни бошларида Совет ҳукуматининг ислом динига нисбатан атеистик сиёсати эндиликда динга қарши кураш шакллари ва усулларини ўзгартирган ҳолатда: “илмий атеизм”нинг жорий этилиши, таъқиблар ва диндорларни “қайта тарбиялаш”га эътибор қаратиб, жамият кўз ўнгида уларни ёмонотлиқ қилишга йўналтирилганлиги асосланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, улардан уламоларга қарши қатағонлар тарихини ўрганиш, совет даврида давлат ва дин ўртасидаги муносабатларнинг яхлит ҳолатини кўрсатиб берадиган назарий ёндашувларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки ундан Қорақалпоғистоннинг янги тарихи бўйича янги тадқиқотларда, шунингдек, диссертация материалларидан республика олий ўқув юртларида юқори малакали кадрлар тайёрлашда дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва электрон нашрлар, маърузалар ва махсус курсларни ишлаб чиқишда, тарихий ва маданий меросни тиклаш ва сақлаш, жамиятдаги маънавий-ахлоқий муҳитни сақлаш бўйича давлат дастурларини амалга оширишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: диссертация ишида келтирилган материаллар, шунингдек, маълумотлар, таклифлар ва хулосалар жамиятдаги ижтимоий ва ахлоқий алоқаларни тиклашга таъсир қилиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда монографик нашрларни тайёрлаш ва нашр этишда улардан мақсадли фойдаланишга ёрдам беради;
амалий таклифлар давлат ва дин ўртасидаги муносабатлар, фуқаролик жамияти ва демократик давлатни шакллантиришда самарали ҳамкорлик алоқаларни ривожлантиришга қаратилган илмий тавсияларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Совет ҳукуматининг Қорақалпоғистонда ислом динига қарши сиёсатини ҳар томонлама ўрганиш асосида ишлаб чиқилган илмий хулосалар, натижалар ва амалий тавсиялар қуйидагича амалга оширилди:
Совет давлатининг фашизмга қарши курашда мусулмонлар ва бошқа дин вакиллари томонидан қўллаб-қувватланишига муҳтожлик ва урушнинг дастлабки йилларидаги муваффақияцизликлар ҳукуматни диний сиёсатни қайта кўриб чиқиш ҳамда динга қарши тарғиботни тўхтатилишига, диндорларнинг мусулмон диний ташкилотларини тузиш баробарида Қорақалпоғистондаги масжидларни очиш ҳақидаги талабларини қондиришга мажбур бўлганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда амалга оширилган “Қорақалпоғистондаги сиёсий-иқтисодий ва социомаданий жараёнларнинг тарихий ретроспективаси ва маданиятлараро алоқаларни мустаҳкамлаш тенденцияларини ўрганиш (1946-1991)” лойиҳаси бўйича материаллар тайёрлаш жараёнида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 3-августдаги № 305/1-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши совет ҳукуматининг Қорақалпоғистондаги мусулмон дини ва унинг вакилларига нисбатан сиёсат йўналишларини тушунтириб беришга хизмат қилган.
1943-йилда Қорақалпоғистонда норасмий равишда фаолият юритаётган масжид ва намозхоналар сонининг кўпайишига уруш пайтида мусулмонлар диний бошқармаси вакиллари томонидан шахсий жамғармаларидан фронт учун мудофаа жамғармасига пул маблағлари, давлат заём облигациялари, моддий ёрдам жўнатилиши, урушга кетган аскарлар оиласига ёрдам кўрсатиши каби омиллар  имкон берганлиги бўйича натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг “Тарийхимизди уйренемиз” теледастурларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2023-йил 7-августдаги № 05-22/377-сонли маълумотномаси). Натижалар телетомошабинларга совет давридаги диний сиёсат ва унинг оқибатлари бўйича тасаввурларини кенгайтиришга имкон берган.
диний фаолият учун рухсат берилиши билан бирга бир вақтнинг ўзида совет давлати томонидан урушдан кейинги даврда динга қарши риторикани ташвиқот-тарғибот ишлари асосида мустаҳкамланиши, диндорларга қарши таъқибларни руҳонийларнинг оммавий ахборот воситаларида обрўсизлантириш орқали босқичма-босқич кучайиши, диндорларнинг бир қисмини сургун қилинишига, бошқа қисмини эса республика ташқарисига кўчиб кетишга мажбур қилганлигига оид тадқиқот натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида кўргазмалар ташкил этишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармасининг 2023-йил 4-августдаги № 01-03/04-324-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши музейга ташриф буюрувчиларни диндорларга қарши таъқибларнинг босқичма-босқич кучайиши, диндорларнинг сургун қилинишига оид далиллар билан таништиришга имкон берган.
диний фаолият учун рухсат берилиши билан бирга бир вақтнинг ўзида совет давлати томонидан урушдан кейинги даврда динга қарши риторикани ташвиқот-тарғибот ишлари асосида мустаҳкамланиши, диндорларга қарши таъқибларни руҳонийларнинг оммавий ахборот воситаларида обрўсизлантириш орқали босқичма-босқич кучайиши, диндорларнинг бир қисмини сургун қилинишига, бошқа қисмини эса республика ташқарисига кўчиб кетишга мажбур қилганлигига оид тадқиқот натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида кўргазмалар ташкил этишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармасининг 2023-йил 4-августдаги № 01-03/04-324-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши ёшларни аждодлар хотирасига эҳтиром ва маъанавий меросни асраб-авайлаш руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish