Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойбердиев Ғиёсиддин Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Адабий матнлар воситасида ўқувчиларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4044.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Мелиев Хамидулло Абдуллаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Матчанов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади адабий матнлар воситасида ўқувчиларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини назарий асослаш орқали таълим самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
        ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик хусусиятлари мураккаб педагогик тизимнинг компоненти сифатида ўқувчиларнинг ақлий ва жисмоний имкониятларини оширишга нисбатан дидактик ва методик кўрсаткичларни замонавий педагогик парадигмаларга мувофиқ қўллаш асосида аниқлштирилган;
соғлом турмуш тарзини ташкил этишнинг педагогик мазмуни этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш йўналишларини оқувчиларнинг гендер хусусиятларига мувофиқ таълим амалиётига эргономик талаблар асосида татбиқ этиш ҳамда ўқувчи шахсининг онтогенез ривожланиш жараёнида жисмоний машқларнинг прагматик хусусиятларини аниқлштириш орқали очиб берилган;
ўқувчиларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини адабий матнлар воситасида ривожлантириш модели анъанавий ва масофавий таълим имкониятларини таълим жараёнининг педагогик ва психологик, ўқувчиларнинг физиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда горизонтал интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ёш ва физиологик хусусиятларини уларнинг ривожланиш векторига нисбатан нисбатан горизонтал ва вертикал тўғри йўналтириш ҳамда адабий матнларни соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантириш нуқтаи назаридан компоротивистик қиёслаҳ воситасида таълим самарадорлигини ошириш зарурати асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: ўқувчи-ёшларда адабий матнлар воситасида соғлом турмуш тарзини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар, тайёрланган илмий ва амалий тавсиялар асосида:
мураккаб педагогик тизимнинг компоненти сифатида ўқувчиларнинг ақлий ва жисмоний имкониятларини оширишга нисбатан дидактик ва методик кўрсаткичларни замонавий педагогик парадигмаларга мувофиқ қўллаш асосида аниқлштирилган ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик хусусиятлари бўйича хулосалар “Жисмоний маданият назарияси ва методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Гулистон давлат университетининг 2023-йил 30-мартдаги 39-сон буйруғи асосида берилган 39-09-рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларда соғлом турмуш тарзига оид  билим, амалий кўникмаларини  ривожлантиришнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш йўналишларини оқувчиларнинг гендер хусусиятларига мувофиқ таълим амалиётига эргономик талаблар асосида татбиқ этиш ҳамда ўқувчи шахсининг онтогенез ривожланиш жараёнида жисмоний машқларнинг прагматик хусусиятларини аниқлаштириш орқали очиб берилган соғлом турмуш тарзини ташкил этишнинг педагогик мазмуни, анъанавий ва масофавий таълим имкониятларини таълим жараёнининг педагогиc ва психологик, ўқувчиларнинг физиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда горизонтал интеграциялш ҳамда компонентларини изчиллик асосида тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган ўқувчиларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини адабий матнлар воситасида ривожлантириш моделига оид таклиф ва тавсиялар  “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўйинларни ўқитиш методикаси”, “Кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Гулистон давлат университетининг 2023 йил 30 майдаги 71-сон буйруғи асосида берилган 71-15 рақамли ҳамда 2023 йил 30 сентябрдаги 156-сон буйруғи асосида берилган 156-06 рақамли гувоҳномалари). Натижада, ўқувчиларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик воситалари қулайлик, визуаллик, амалий йўналганлик асосида такомиллаштирилган;
  бошланғич синф ўқувчиларининг ёш ва физиологик хусусиятларини уларнинг ривожланиш векторига нисбатан горизонтал ва вертикал тўғри йўналтириш ва бунда замонавий педагогиc ёндашувлар асосида адабий матнларни соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантириш нуқтаи назаридан компоротивистик қиёслаш воситасида таълим самарадорлигини оширишга йўналтирилган асосланган амалий-методик тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ОТ-Ф-02-рақамли «Спорт маданиятини ривожлантириш орқали ёшларда руҳий ва онгли чиниқишини шакллантириш» (2017-2020 йй.) номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 9 сентябрдаги 02-15Ғ5138-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг мотивацион, қадриятли муносабатлар, жисмоний саломатлик, маънавий-ахлоқий сифатларини ривожланиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish