Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиязова Шахноза Ишонкулиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятидаги сув  ҳавзаларининг мониторинги ва ҳозирги экологик  ҳолатини баҳолаш», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/B614.
Илмий раҳбар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Жумамуратов Мирзамурат Ажимуратович, биология фанлари доктори, доцент; Атаназаров Куралбай Мауленович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятидаги сув   ҳавзаларининг мониторинги  ва ҳозирги экологик  ҳолатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятидаги сув ҳавзаларининг лимнологик хусусиятлар асосида  ҳозирги экологик ҳолати мониторинг қилинган;
Хоразм вилоятида биоген элементларнинг таркибини аниқлаш, уларнинг трофик ҳолатини баҳолаш сув экотизимларида унинг сифатини аниқлаш механизмлари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятидаги сув ҳавзаларининг Имитацион математик модели ёрдамида трофик ҳолати ўрнатилди ва сув ҳавзаларининг экологик ҳолатини баҳолаш (Гоуккўли мисолида) антропоген таъсири асосида қонуниятлари аниқланган;
Хоразм вилоятидаги  сув ресурсларини муҳофаза қилишнинг амалий экологик муаммоларини ҳал қилиш учун антропоген таъсирни тартибга солиш кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятидаги сув объектларининг ҳозирги экологик ҳолатини аниқлаш, мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сув ҳавзаларини мониторинг қилиш ва уларнинг экологик ҳолатини баҳолаш, эвтрофикация ва антропоген ифлосланиш жараёнларини таҳлил қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпогʻистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Қорақалпогʻистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 25 февралдаги 02/18-554-сон маълумотномаси). Натижада, Орол бўйи минтақасидаги сув ҳавзаларини сақлаш ва тиклаш, экологик ҳолатини баҳолашни ишлаб чиқиш мақсадида сув ҳавзаларини яхшилаш бўйича тадбирларни амалга оширишга имконини берган;
сув ҳавзаларининг ифлосланиш даражасини аниқлаш бўйича тадқиқот натижалари №ПЗ-20170918132 "Амударё дарёси делтаси зонасининг балиқ овлаш ҳавзаларида балиқ популяциясининг ривожланишига юқори сув ўсимликларининг таъсирини аниқлаш бўйича тавсиялар ва илмий асосларни ишлаб чиқиш" амалий лойиҳасини амалга оширишда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси фанлар Академиясининг Қорақалпогʻистон бўлимининг 2021 йил 24 ноябрдаги 17.01/27-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм воҳасининг экологик шароитида сув ҳавзаларининг ифлосланишини баҳолашда экологик ёндашувлар ёрдамида сув ҳавзаларининг трофик ҳолати ва ифлосланиш даражасини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish