Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоқулов Фарход Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Газни қайта ишлаш заводларининг машъала газлари таркибидан CО2 ва Ҳ2С ни ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т3810.
Илмий раҳбар: Фозилов Садриддин Файзуллоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Дўстов Ҳамро Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор; Сайдахмедов Шамшидинхўжа Мухторович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: газни қайта ишлаш саноати машъала газлари таркибидаги CО2 ва Ҳ2Сни экологияга чиқаётган зарарли миқдорини камайтириш, шу билан биргаликда импорт ўрнини босувчи маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
машъала газини тозалашда газ таркибидаги нордон газларга нисбатан ишқор миқдорини 0,2-0,45 моляр нисбатда оширилганда ишқорларнинг ўрта тузлари олиш мумкинлиги исботланган;
машъала гази таркибидаги 69,61 % CО2 ва 24,24 % Ҳ2С ни НҲ4ОҲ нинг 20-25 % (масс.) консентрацияли сувли эритмасига 1:2,4-2,45 моляр нисбатида бўлганда CО2 нинг 31,6 % ва Ҳ2С нинг 21,36 % гача камайтириш мумкинлиги илмий асосланган;
датлабки тозаланган газ таркибидаги 31,6 % CО2 ва 21,36 % Ҳ2С ни НаОҲ нинг 10-12 % (масс.) консентрацияли сувли эритмаси 1:2,0-2,2 моляр нисбатида бўлганда, умумий CО2  нинг 0,59 %  гача камайтириши ва Ҳ2С нинг тўлиқ ютиши аниқланган;
машъала гази таркибидаги CО2 ва Ҳ2С компонентларини ажратишда аммоний гидроксид учун босим 6 атм ва ҳарорат 37 ОC, натрий годроксиди учун  босим 5 атм ва ҳарорат 33 ОC бўлганда юқори самарадорликка эришиш мумкинлиги аниқланган;
аниқланган мақбул шароитлар асосида машъала газини тозалашнинг икки босқичли технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Газни қайта ишлаш заводларининг машъала газлари таркибидан CО2 ва Ҳ2С ни ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
газни қайта ишлашда чиқадиган машъала газлари таркибидаги CО2 ва Ҳ2С ни НҲ4ОҲ нинг 20-25 % (масс.) консентрацияли сувли эритмаси ва НаОҲ нинг 10-12 % (масс.) консентрацияли сувли эритмаси хемосорбентлари ёрдамида  ажратиш усули Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “2024-2026-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖ Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2023-йил 13-июлдаги 01/1-24-1570-сон маълумотномаси). Натижада, машъала гази таркибидаги нордон компонентлар хемосорбсияланиши ҳисобига саноатда қўлланиладиган импорт маҳсулотини маҳаллийлаштириш имконини беради;
машъала газлари таркибидаги CО2 ва Ҳ2С ни НҲ4ОҲ ва НаОҲ хемосорбентлари ёрдамида ажратиш технологияси Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “2024-2026-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖ Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2023 йил 13 июлдаги 01/1-24-1570-сон маълумотномаси). Натижада, машъала гази таркибидаги CО2 ва Ҳ2С нинг абсорбентларга хемосорбсион ютилиши ҳисобига умумий CО2 0,59 % гача камайиши ва Ҳ2С нинг тўлиқ ажратиб олиниши ҳисобига экологияга зарарли газларни тарқалишини олдини олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish