Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Фаррухбек Фарходовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Солиқ маъмуриятчилигида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3545
Илмий раҳбар: Тухлиев Бозор Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Худойкулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Файзуллоев Мирсаид Шуҳратович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади солиқ маъмуриятчилигида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ тўловчиларнинг танловига кўра қўшилган қиймат солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини солиқ органлари томонидан автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши ва шакллантириб бериш тартибига ўтиш орқали солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш такомиллаштирилган;
солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйишни солиқ инспекциялари томонидан амалга оширишда  қўшилган қиймат солиғини тўловчилар, йирик солиқ тўловчилар ва бошқа солиқ тўловчилар тоифалари нуқтаи-назаридан ёндашиш таклифи асосланган;
юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаш ҳамда солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш бўйича давлат хизматини такомиллаштириш орқали халқаро миқёсда иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда давлат хизмати органларига мурожаат қилган солиқ тўловчиларнинг вақти ва харажатлари тежалишини таъминлаш асосланган;
Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ мажбуриятлари ҳисоби юритилаётган (юритилган) тегишли шахсий ҳисобварақлардаги маълумотлар асосида онлайн тарзда солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш орқали солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Солиқ маъмуриятчилигида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
солиқ тўловчиларнинг танловига кўра қўшилган қиймат солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини солиқ органлари томонидан автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши ва шакллантириб бериш тартибига ўтиш орқали солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 октябрдаги “Солиқ органлари томонидан айрим солиқ ҳисоботларини шакллантириш тартиби жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 548-сон қарорида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 31 октябрдаги 33/7-109004-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ хизмати органлари томонидан ушбу жараён юзасидан солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишда қулай имкон яратилган;
юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаш ҳамда солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш бўйича давлат хизматини такомиллаштириш орқали халқаро миқёсда иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда давлат хизмати органларига мурожаат қилган солиқ тўловчиларнинг вақти ва харажатлари тежалишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 апрелдаги “Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 150-сон қарорида ўз аксини топиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 31 октябрдаги 33/7-109004-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида чет эл юридик ва жисмоний шахсларга мамлакатда солиқ имтиёзлардан фойдаланишга ҳамда солиққа тортиш бўйича ҳисоб-китобларни адолатлилик тамойили асосида амалга ошириш имкони яратилган;
солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйишни солиқ инспекциялари томонидан амалга оширишда  қўшилган қиймат солиғини тўловчилар, йирик солиқ тўловчилар ва бошқа солиқ тўловчилар тоифалари нуқтаи-назаридан ёндашиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 апрелдаги “Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маʻмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 150-сон қарорида ўз аксини топиб, амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 31 октябрдаги 33/7-109004-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни объект бўйича ҳисобга олишда ҳудудларни солиқ солиш объекти жойлашган жойида амалга оширилишига имкон яратилган;
Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ мажбуриятлари ҳисоби юритилаётган (юритилган) тегишли шахсий ҳисобварақлардаги маълумотлар асосида онлайн тарзда солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш орқали солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 апрелдаги “Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 150-сон қарорида ўз аксини топиб, амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 31 октябрдаги 33/7-109004-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида солиқ тўловчиларга масофадан туриб, ўзига тегишли солиққа оид маълумотлари ва қарздорликлари юзасидан ахборот алмашишига имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish