Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманова Зиёда Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи):
“Меҳмонхона бизнесини молиялаштиришни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2951
Илмий раҳбар: Абдикаримова Динара Рустамхановна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Раджабов Шерзод Умурзакович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор; Мусохонзода Икромжон Собирхон ўғли, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мамлакатимизда меҳмонхона бизнесини молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш диссертация ишининг мақсади ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳмонхоналар фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ушбу бизнес фаолиятини кенгайтириш мақсадлари учун банклар томонидан нақд пул кўринишидаги кредит турларини жорий этиш асосланган;
мамлакатимизда меҳмонхона соҳасини ривожлантириш ҳамда молиялаштириш имкониятларини ошириш мақсадида меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари (ҳостел, мотел, дам олиш уйи, туристик база ва бошқалар) фаолиятини соддалаштирилган тартибда молиялаштириш асосланган;
меҳмонхона соҳаси вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 йил муддатга 300 млн. сўмгача ҳажмда молиялаштириш имконини берувчи ҳамда ваколати доирасида бизнес мақсадларини қамраб олувчи очиқ кредит линиясини тақдим этиш таклиф этилган;
юқори пул оқимлари шаклланадиган ҳудудларда меҳмонхоналар сонини оширишда уларнинг иқтисодий-ижтимоий ва инфратузилмавий ривожланиши даражасидан келиб чиқиб меҳмонхона лойиҳаларини молиялаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Меҳмонхона бизнесини молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
меҳмонхоналар фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ушбу бизнес фаолиятини кенгайтириш мақсадлари учун банклар томонидан нақд пул кўринишидаги кредит турларини жорий этишга доир таклифи Агробанк АТБнинг 2024-йил 13-мартдаги 35-15/185-сон маълумотномаси асосида Агробанк АТБ фаолиятига жорий этилган (Агробанк АТБнинг 2024-йил 13-мартдаги 35-15/185-сон маълумотномаси). Натижада, Агробанк АТБда асосий воситаларни сотиб олиш ҳамда бизнесни кенгайтириш мақсадлари учун камида олти ойимтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда тўлиқ нақд пул кўринишида кредит маҳсулотларини ажратиш амалиёти жорий этилган;
мамлакатимизда меҳмонхона соҳасини ривожлантириш ҳамда молиялаштириш имкониятларини ошириш мақсадида меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари (ҳостел, мотел, дам олиш уйи, туристик база ва бошқалар) фаолиятини соддалаштирилган тартибда молиялаштиришга доир таклифи Агробанк АТБнинг 2024-йил 13-мартдаги 35-15/185-сон маълумотномаси асосида Агробанк АТБ фаолиятига жорий этилган (Агробанк АТБнинг 2024-йил 13-мартдаги 35-15/185-сон маълумотномаси). Натижада, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари (ҳостел, мотел, дам олиш уйи, туристик база ва бошқалар) фаолиятини бизнес режа талаб этмасдан кредитлаш асодида улар фаоилиянинг кенгайишига, даромад ҳажми ва мижозлар оқимининг ошишига ҳамда меҳмонхоналар молиявий барқарорлигини мустаҳкамланишга эришилади;
меҳмонхона соҳаси вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 йил муддатга 300 млн. сўмгача ҳажмда молиялаштириш имконини берувчи ҳамда ваколати доирасида бизнес мақсадларини қамраб олувчи очиқ кредит линиясини тақдим этишга доир таклифи Агробанк АТБнинг 2024-йил 13-мартдаги 35-15/185-сон маълумотномаси асосида Агробанк АТБ фаолиятига жорий этилган (Агробанк АТБнинг 2024-йил 13-мартдаги 35-15/185-сон маълумотномаси). Натижада, банк томонидан 36 ой муддатга йиллик 26 фоиз ставкада 300 млн. сўмгача банк кредитлари тақдим этилган ҳамда мазкур кредит маҳсулоти орқали меҳмонхоналар фаолиятида молиявий ресурслар ҳажми ошиши ва капитал самарадорлиги яхшилангани асосланган;
юқори пул оқимлари шаклланадиган ҳудудларда меҳмонхоналар сонини оширишда уларнинг иқтисодий-ижтимоий ва инфратузилмавий ривожланиши даражасидан келиб чиқиб меҳмонхона лойиҳаларини молиялаштиришга доир таклифи Агробанк АТБнинг 2024-йил 13-мартдаги 35-15/185-сон маълумотномаси асосида Агробанк АТБ фаолиятига жорий этилган (Агробанк АТБнинг 2024-йил 13-мартдаги 35-15/185-сон маълумотномаси). Натижада, Агробанк АТБ томонидан меҳмонхона лойиҳаларига 2024-йил январ ҳолатига кўра жами 23927.0 млн. сўм миқдорида молиявий ресурслар ажратилишига ҳамда туризм ривожланган ҳудудларда янги меҳмонхона лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда пул оқимларини юқори даражада шакллантириш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish