Sayt test rejimida ishlamoqda

Мажидов Жасур Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Профессионал футбол жамоаларида ўзаро муносабатларнинг психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/P56.
Илмий раҳбар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Баратов Хумоюн Шарифович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал футбол жамоаларида ўзаро муносабатларнинг психологик хусусиятларини очиб бериш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал футбол жамоаларида ўзаро муносабатларнинг («эмоционал», «касбий-профессионал») дифференциал намоён бўлиши таъсирида машғулотлардаги «мослашув» «ахлоқий хулқ», «касбий-маҳорат», «етакчилик» сифатлари билан боғлиқ ҳолда шаклланиши туфайли жамоавий муносабатларининг самарадорлиги асосланган;
профессионал футбол жамоаларида мулоқотнинг индивидуал хусусиятларини ифодаланишига кўра гуруҳни идрок қилишнинг индивидуалистик, коллективистик типидан фарқли равишда прагматик типнинг устувор намоён бўлиши туфайли шахслараро муносабатнинг ижтимоий психологик омиллари далилланган;
профессионал футболчи шахсининг шаклланишига кўра уларда ижтимоий меёрларга амал қилиш, масъулият, қатъийлик каби хислатларнинг коммуникатив сифатларга боғлиқ юзага чиқиши туфайли жамоавий муносабатларнинг интеграл таъсири исботланган;
профессионал футболчиларнинг ўзаро муносабатларини шаклланишига кўра ўзаро муносабат жараёнида шахслараро зиддиятларда муроса, ҳамкорлик, вазиятга мослашиш каби омилларнинг интеграл намоён бўлиши туфайли низоли вазиятдан қочиш ва вазиятни юмшатишга интилишнинг устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Профессионал футбол жамоаларида ўзаро муносабатларнинг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
профессионал футбол жамоаларида ўзаро муносабатларнинг («эмоционал», «касбий-профессионал») дифференциал намоён бўлиши таъсирида машғулотлардаги «мослашув» «ахлоқий хулқ», «касбий-маҳорат», «етакчилик» сифатлари билан боғлиқ ҳолда шаклланиши туфайли жамоавий муносабатларининг самарадорлиги асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ123-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ123а-сон маълумотномаси). Натижада профессионал футбол жамоаларида ўзаро муносабатларни даражавий ифодаланиши хусусиятларини тадқиқ қилиш имконияти яратилган.
профессионал футбол жамоаларида мулоқотнинг индивидуал хусусиятларини ифодаланишига кўра гуруҳни идрок қилишнинг индивидуалистик, коллективистик типидан фарқли равишда прагматик типнинг устувор намоён бўлиши туфайли шахслараро муносабатнинг ижтимоий психологик омиллари далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ123-сон буйруғи билан «Мулоқот психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ123а-сон маълумотномаси). Натижада профессионал футбол жамоаларида шахслараро муносабатларнинг хусусиятларини психологик жиҳатларини аниқлаш имконияти яратилган.
профессионал футболчи шахсининг шаклланишига кўра уларда ижтимоий меёрларга амал қилиш, масъулият, қатъийлик каби хислатларнинг коммуникатив сифатларга боғлиқ юзага чиқиши туфайли жамоавий муносабатларнинг интеграл таъсири исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ123-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ123а-сон маълумотномаси).  Натижада профессионал футболчиларда ўзаро муносабатларнинг шаклланишида шахс хусусиятларини психологик жиҳатлари очиб берилган.
профессионал футболчиларнинг ўзаро муносабатларини шаклланишига кўра ўзаро муносабат жараёнида шахслараро зиддиятларда муроса, ҳамкорлик, вазиятга мослашиш каби омилларнинг интеграл намоён бўлиши туфайли низоли вазиятдан қочиш ва вазиятни юмшатишга интилишнинг устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ123-сон буйруғи билан «Мулоқот психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ123а-сон маълумотномаси). Натижада профессионал футболчиларнинг ўзаро муносабатларини шаклланишида низоли вазиятларнинг таъсири аниқлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish