Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайруллоева Нигорабегим Неъматилло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «АҚШ ёзувчиси Мери Элис Монро асарларида эко-фикшн жанри хусусиятлари», 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Fil2746.
Илмий раҳбар: Бакаева Мухаббат Каюмовна, филология фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Очилова Дилафруз Бахрамовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади АҚШ ёзувчиси Мери Элис Монро асарларида эко-фикшн жанри хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
М.Э.Монро эко-фикшн жанридаги асарларда экологик мавзулар тасвири орқали  жамиятдаги ижтимоий муаммолар устуворлигига урғу берилганлиги, инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатнинг кескинлашуви глобал муаммо тарзида намоён бўлишининг асарлардаги воқеалар ривожида бадиий талқини асосланган;
М.Э.Монронинг инсон ва табиат муносабатларини тасвирловчи экофеминизм мавзуси табиат ва аёл ўртасидаги ўхшашликлар, аёл ва эркак ўртасидаги муносабатлар ва аёлнинг матонат тимсоли сифатида етакчи ўрин эгаллаши аниқланган;
эко-фикшн жанрига оид асарларда табиат билан боғлиқ афоризмларнинг қўлланилиши, табиат тўғрисидаги эпиграфларнинг келтирилиши, экологик илмий фактлардан фойдаланиш, экологик ташкилот номларининг берилиши, асар қаҳрамонлари томонидан табиат манзаралари ва атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ фаолиятни акс эттирувчи шахсий кундалик юритилиши, воқеаларнинг актуал расмлар билан далилланиши каби элементларнинг мазмунга мутаносибликда намоён бўлиши исботланган;
М.Э.Монронинг эко-фикшн жанрига мансуб асарларида шахс, табиат ҳодисалари билан боғлиқ образлар, табиат манзаралари, атроф-муҳит тасвири, инсон ва табиат муносабатларини бадиий ва образли ифодалаш метафора, метонимия, эпитет, оъхшатиш, муболаға, перефираза каби услубий тасвир воситаларининг устуворлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. АҚШ ёзувчиси Мери Элис Монро асарларида эко-фикшн жанри хусусиятларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
эко-фикшн жанрига оид асарларда табиат билан боғлиқ афоризмларнинг қўлланилиши, табиат тўғрисидаги эпиграфларнинг келтирилиши, экологик илмий фактлардан фойдаланиш, экологик ташкилот номларининг берилиши, асар қаҳрамонлари томонидан табиат манзаралари ва атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ фаолиятни акс эттирувчи шахсий кундалик юритилиши, воқеаларнинг актуал расмлар билан далилланиши каби элементларнинг мазмунга мутаносибликда намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2021 йилларда бажарилган ОТ-ФИ-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш" фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 1-майдаги 04/1-853-сон маълумотномаси). Натижада эко-фикшн жанрига оид асарларнинг оъзига хос бир қанча бадиий элементларининг ифодаси ва уларнинг эко-фикшн жанрини ёритишдаги ўрнини  М.Э.Монро ижоди мисолида тадқиқ этиш ва ўзбек адабиётида ҳам шу каби бош мавзусида она табиат турувчи асарларни кундалик ҳаётда биз бошимиздан кечирадиган оилавий, дўстона ва атроф-муҳит билан боғлиқ мураккаб, аммо муқаддас туйғулар билан муштаракликда ёритилган асарларни яратиш зарурлигини асослашга хизмат қилган;
М.Э.Монронинг эко-фикшн жанрига мансуб асарларида шахс, табиат ҳодисалари билан боғлиқ образлар, табиат манзаралари, атроф-муҳит тасвири, инсон ва табиат муносабатларини бадиий ва образли ифодалаш метафора, метонимия, эпитет, оъхшатиш, муболаға, перефираза каби услубий тасвир воситаларининг устуворлигига доир илмий хулоса ва тавсиялардан Бухоро давлат университетида 2021-йил август-декабр ойларида бажарилган АҚШнинг СУЗ800-18-ИН0049-рақамли – “ФЕП” Фаcултй Энричмент Програм мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 5-апрелдаги 06-01-0097-сон маълумотномаси). Натижада АҚШ адабиётида  эко-фикшн жанрининг илдизи, моҳияти ва белгиларини аниқлаш, М.Э.Монро асарларида эко-фикшн жанри хусусиятлари, хусусан, аёллар образининг  бадиий ифодаси ҳамда  инсон ва табиатни тасвирлашда қўлланилган стилистик воситаларининг хусусиятларини очиб бериш орқали Ўзбекистонда таълим жараёнида Қиёсий адабиётшинослик, Адабиётшуносликка кириш каби фанларни ўқитишда таълим сифатини оширишга эришилган;
М.Э.Монро эко-фикшн жанридаги асарларда экологик мавзуларнинг талқини орқали  жамиятдаги ижтимоий муаммолар тасвирига урғу берилганлиги, инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатнинг кескинлашуви глобал муаммо тарзида намоён бўлишини асарлардаги воқеалар ривожида кўриш билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўъжиза” телекўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 9-ноябрдаги 1/280-сон маълумотномаси). Натижада муаллиф билан ўтказилган суҳбатлар телетомошабинларнинг адабиётга қизиқишини оширишга, АҚШ ёзувчиси Мери Элис Монро асарларида инсон ва табиат ўртасидаги мувозанат ва ўхшашликларнинг моҳирона ифодаланилиши ва  адиб асарларидаги экологик ғоялар буйича тасаввур-тушунчаларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish