Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаева Дурдона Равшановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини тадбиркорлик фаолиятига йўналтириб ўқитишни такомиллаштириш  (“Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш” мисолида), 13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped181.   

Илмий раҳбар: Исмаилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш  институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш  институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар: Уразова Марина Батировна, педагогика фанлари доктори, доцент; Ҳакимов Равшан Рашодович, педагогика фанлари номзоди, доцент

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадикасб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини тадбиркорлик фаолиятига йўналтириб ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

 техника йўналишидаги касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини тадбиркорлик фаолиятига тайёрлаш ўқув жараёнининг интегратив тузилмаси ўқитиш босқичларида мотивацион, интеллектуал, коммуникатив ва фаолиятли йўналишларни мувофиқлаштириш асосида ишлаб чиқилган;

махсус фанларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтириб ўқитишнинг иммитацион моделлаштириш имкониятлари ўқувчиларни лидерлик, коммуникативлик ва креативлик қобилиятларини шакллантиришга қаратилган “ғоялар ярмаркаси”, “стратегик тадбиркор”, “мақсадли кредит” каби дидактик ўйинлар орқали кенгайтирилган;

тадбиркорлик фаолиятига йўналтириб ўқитишнинг ахборот-методик таъминоти ўқув жараёнида прогностик-таҳлилий ва ташкилий-услубий функцияларни чуқурлаштириш, ўқув дастурлари мазмунини оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;

ўқувчиларнинг тадбиркорлик кўникмалари билан боғлиқ мотивацион, когнитив ва фаолиятли мезонлари компонентлари ва сифат кўрсаткичлари асосида дифференциаллаш орқали касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини аниқлаш механизми такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини тадбиркорлик фаолиятига йўналтириб ўқитишни такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:

касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини тадбиркорлик фаолиятига йўналтириб ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўича Тошкент ва Самарқанд автомобиль ва йўллари коллежи, Шайхонтоҳур транспорт касб-ҳунар коллежи ҳамда Чирчиқ саноат касб-ҳунар коллежларининг “Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш” таълим йўналиши учун “Касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини тадбиркорлик фаолиятига йўналтириб ўқитиш” махсус курси ва унинг ўқув-услубий таъминоти ишлаб чиқилган ва татбиқ этилган  (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 31 октябрдаги 01/05-164-сон маълумотномаси). Мазкур махсус курс касб-ҳунар таълими муассасаларининг “Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш” таълим йўналиши ўқувчиларини тадбиркорлик фаолиятга йўналтириб ўқитиш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;

касб-ҳунар таълими муассасаларининг “Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш” таълим йўналиши ўқувчилари учун “Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини тадбиркорлик фаолиятига йўналтириб   ўқитиш” номли ўқув қўлланмаси (2017 йил 7 июлдаги 04659 рақамли гувоҳнома) ишлаб чиқилиб, ўқув жараёнига тадбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 13 ноябрдаги 89/03-2786-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув материаллари техник хизмат кўрсатиш таълим йўналишлари ўқувчиларини тадбиркорлик фаолиятига йўналтириб ўқитишнинг ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;

Савдо-саноат палатасининг “Тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш” марказида “Ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўяётган шахслар учун” методик таъминоти ишлаб чиқилган ва тадбиқ этилди (Савдо-саноат палатасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 11/КУ-26-6787-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган таклифлар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўяётганлар шахсларни тадбиркорлик фаолиятига тайёрлашда шахсий ва касбий муҳим сифатларини ривожлантиришга хизмат қилган;

“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи”нинг “Ёш тадбиркорлар бизнес клубини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини тадбиркорлик фаолиятига йўналтириб ўқитиш методикаси “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи”нинг Шайҳонтохур ва Олмазор туман кенгашлари томонидан ташкил этилган семинарлар ва ўқув курсларида жорий этилган (“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” Шайҳонтохур туман кенгашининг 2017 йил 18 октябрдаги 02-06/35-сон маълумотномаси, “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” Олмазор туман кенгашининг 2017 йил 19 октябрдаги 02-06/25-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар бўлажак мутахассисларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтириб ўқитиш жараёнида шахсий ва касбий муҳим сифатларини самарали шакллантириш тизими такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish