Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Улуғбек Шокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рақобатли бозор шароитида саноат комплексининг ҳудудий таркибини такомиллаштириш механизми (Қашқадарё вилояти мисолида)», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3083.
Илмий раҳбар: Кадиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти PhD. 03/29.12.2022.I.11.01
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақобатли бозор шароитида минтақа саноат комплексининг ҳудудий таркибини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларнинг саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўсиш суръатлари асосида аниқланувчи ишлаб чиқариш фаоллигини баҳолаш услубиёти мураккаб индекс компонентлари таркибига ҳажм субиндикаторларини киритиш ҳамда уларга вазн қийматларини бириктириш орқали такомиллаштирилган;
ДЕА модели натижалари асосида технологик самарадорлиги паст кластерлар учун уларнинг моддий-техник имкониятларидан, хусусан, ер майдони, қишлоқ хўжалиги техникалари сони ва томчилатиб суғориш жорий этилган майдон улуши кўрсаткичларидан келиб чиқиб, намунавий (таргет) кластерлар аниқланган;
Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ун ва ун маҳсулотлари, қиём ва шарбатлар, ўсимлик ёғлари, кондитер маҳсулотлари ҳамда мева ва сабзавот консервалари ишлаб чиқаришга устуворлик бериш асосланган.
Қашқадарё вилоятида истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилгача бўлган даврдаги прогноз параметрларининг кўп вариантли ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: рақобатли бозор шароитида саноат комплексининг ҳудудий таркибини такомиллаштириш механизми бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудларнинг саноат маҳсулотлари ҳажмининг оʼсиш сурʼатлари асосида аниқланувчи ишлаб чиқариш фаоллигини баҳолаш услубиёти мураккаб индекс компонентлари таркибига ҳажм субиндикаторларини киритиш ҳамда уларга вазн қийматларини бириктириш орқали такомиллаштириш боʼйича ишлаб чиқилган таклифи Қашқадарё вилоятида саноат, ҳунармандчилик, касаначилик, чорвачилик, савдо ва хизмат коʻрсатишни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 3-апрелдаги 08/25-2-7442-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий қилиниши 2023-йилда Қашқадарё вилоятида жойлашган 59 та маҳалланинг 4,12 га ер майдонида бу йўналишларда ташкил этиладиган микромарказларнинг манзилли рўйхатини шакллантиришга хизмат қилган;
ДЕА модели натижалари асосида технологик самарадорлиги паст кластерлар учун уларнинг моддий-техник имкониятларидан, хусусан, ер майдони, қишлоқ хўжалиги техникалари сони ва томчилатиб суғориш жорий этилган майдон улуши кўрсаткичларидан келиб чиқиб аниқланган намунавий (таргет) кластерлар “Қарши Агро кластер” ва “Бешкент Агроcлустер” МЧЖлар намунали корхона сифатида ҳудудлардаги бошқа кластерлар самарадорлигини оширишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 3-апрелдаги 08/25-2-7442-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий қилиниши Қарши туманида жойлашган “ОМАД СТАРТ” МЧЖда қиймати 384,0 млрд. сўмлик томчилатиб сугʻориш ускуналарини ишлаб чиқариш боʻйича инвестиция лойиҳасини шакллантиришга хизмат қилган;
Қашқадарё вилоятининг ташқи савдо диверсификацияси таҳлили асосида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ун ва ун маҳсулотлари, қиём ва шарбатлар, ўсимлик ёғлари, кондитер маҳсулотлари ҳамда мева ва сабзавот консервалари ишлаб чиқаришга устуворлик бериш бўйича таклифлардан вилоятнинг саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш чора тадбирларини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 3-апрелдаги 08/25-2-7442-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий қилиниши “ГСП+” имкониятлари доирасида Европа давлатларига маҳсулотлар экспортини 2 бараварга ошириш ва вилоятдаги маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарида сифат менежментини жорий этиш учун сертификатлар сонини 190 тага етказиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.
Қашқадарё вилоятида истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилгача бўлган даврдаги прогноз параметрларининг кўп вариантли ссенарийларидан вилоятнинг саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмининг мақсадли кўрсаткичларини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 3-апрелдаги 08/25-2-7442-сон маълумотномаси). Илмий натижа ҳисоб-китоблари асосида вилоятда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2023-йилда 325,9 миллион АҚШ долларига етказиш бўйича мақсадли кўрсаткичга эришилди;

Yangiliklarga obuna bo‘lish