Sayt test rejimida ishlamoqda

Шайманова Адиба Эргашевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс жараёнида мулкдорлар қатламининг шаклланиши: ижтимоий – фалсафий жиҳатлари”, 09.00.04- Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Fal101
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий маслаҳатчи: Ҳакимов Назар Ҳакимович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Джураев Луқмон Нарзуллаевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Хусейнова Абира Амоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда мулкдорлар қатламининг шаклланиши ва унинг Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдаги конструктив аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессансни барпо этиш жараёнида замонавий мулкдорлар қатламини шакллантириш бирламчи омил сифатида жамият ҳаётидаги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий соҳаларда янги сифат ўзгаришларига олиб келиши фалсафанинг атрибутив категориялари воситасида очиб берилган;
мулкдорлар қатламининг жамиятдаги потенсиал имкониятларини оширишда шахс эркинлиги, ҳуқуқларини кенгайтириш механизмларини такомиллаштириш зарурати ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши билан боғлиқ қонуният эканлиги фалсафий асосланган;
ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг янги тараққиёт босқичида Ўзбекистонда миллий бозор маданиятини шакллантириш ва ижтимоий-маданий омилларнинг ролини аниқлаш ҳамда уни ислоҳ қилишнинг янги дастурини қабул қилиш орқали қулай ва хавфсиз ишбилармонлик муҳитининг шаклланишига хизмат қилиши исботланган;
Янги Ўзбекистонга хос қадрият, миллий менталитет хусусиятлари трансформациясида мулкдорлар қатламининг иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳалардаги характерли белгилари ва амал қилиш тамойилларини такомиллаштириш зарурияти мантиқий далилланган;
янги замонавий илм фан ютуқларини эгаллаган мулкдорлар қатлами аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда ва камбағалликни қисқартиришда иқтисодиётнинг бирламчи драйвери сифатида миллий идентлигимизни сақлаб қолиши фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.“Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс жараёнида мулкдорлар қатламининг шаклланиши: ижтимоий-фалсафий жиҳатлари”мавзудаги тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессансни барпо этиш жараёнида замонавий мулкдорлар қатламини шакллантириш бирламчи омил сифатида жамият ҳаётидаги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий соҳаларда янги сифат ўзгаришларига олиб келишига доир илмий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” номли 7-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 23-мартдаги 111-сон маълумотномаси). Натижада,  Маънавият ва маърифат маркази томонидан амалга оширилган маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигини мустаҳкамлашда, хусусан, Ўзбекистонда барпо этилаётган Учинчи  Ренессанснинг ижтимоий таянчи, барқарор тараққиёт, тотувлик ва мамлакат хавфсизлигининг ишончли  кафолати бўлган мулкдорлар  қатлами тўғрисидаги тасаввурларини шакллантиришга тарғиботчилар учун муҳим методологик-назарий асос сифатида хизмат қилган;
мулкдорлар қатламининг жамиятдаги потенсиал имкониятларини оширишда шахс эркинлиги, ҳуқуқларини кенгайтириш механизмларини такомиллаштириш зарурати ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши билан боғлиқлигига оид таклиф-тавсиялардан Қарши давлат университети қошидаги “Замон” минтақавий тадқиқот марказининг 2021-2022-йилларда амалга оширилган “Маънавий етук ёшлар - порлоқ келажак сари йўл бошлар” мавзусидаги 21-05/1т-8 рақамли амалий грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қарши давлат университети қошидаги “Замон” минтақавий тадқиқот марказининг 2023-йил 21-апрелдаги 164-сон маълумотномаси). Натижада, амалий грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижроси самарадорлигини оширишда ҳамда ёшларда тадбиркорлик кўникмаси ва маданиятини, молиявий саводхонлигини шакллантиришда назарий асос бўлиб хизмат қилган;
ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг янги тараққиёт босқичида Ўзбекистонда миллий бозор маданиятини шакллантириш ва ижтимоий-маданий омилларнинг ролини аниқлаш ҳамда уни ислоҳ қилишнинг янги дастурини қабул қилиш орқали қулай ва хавфсиз ишбилармонлик муҳитининг шаклланишига хизмат қилишига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг 2021-2022-йилларга мўлжалланган ҳудудий дастурининг маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлари бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг  2023-йил  3-мартдаги  01-27/102-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг дастурлари мазмун-моҳиятини оширишга ва уларни ишлаб чиқишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонга хос қадрият, миллий менталитет хусусиятлари трансформациясида мулкдорлар қатламининг иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳалардаги характерли белгилари ва амал қилиш тамойилларини такомиллаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялардан Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2021-2022-йилларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 30-мартдаги 07/1376-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг ижтимоий-маънавий дунёқарашини, мафкуравий иммунитетини юксалтириш, уларда Учинчи Ренессанс ва мулкдорлар қатлами тўғрисидаги тассавурларини шакллантиришга хизмат қилган;
янги замонавий илм фан ютуқларини эгаллаган мулкдорлар қатлами аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда ва камбағалликни қисқартиришда иқтисодиётнинг бирламчи драйвери сифатида миллий идентлигимизни сақлаб қолишга оид таклиф ва тавсиялардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йилда эфирга узатилган “Диёр янгиликлари” информацион дастури ва “Маърифат соати” кўрсатувининг дастур ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 9-мартдаги 17-05/43-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессанс жараёни ва мулкдорлар қатлами ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish