Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмирзаева Манзура Абдимуротовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонни миллий манфаатларини ҳимоя қилишда гʻоявий- мафкуравий хавфсизликни таʼминлаш қонуниятлари”, 09.00.04- Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4. PhD/Fal399
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Йахшиликов Жўрабой Йахшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хажиева Максуда Султановна фалсафа фанлари доктори, профессор; Азамат Мухторов фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шароитида мамлакат миллий манфаат ва эҳтийожларини қондиришнинг мафкуравий хавфсизлигини таъминлаш қонунийатларини аниқлаш ва уни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йангиланайотган Ўзбекистон шароитида жамийат ижтимоий структурасида юз берайотган ўзгаришларнинг миллий манфаатларга мос равишда ғойавий-мафкуравий хавфсизликни таъминлашда войага етмаган болалар манфаатини ҳимойа қилиш ва уларни турли ахборот хуружларидан асраш асосий омиллардан бири эканлиги илмий асосланган;
миллий хавфсизлик ижтимоий феномен сифатида турли миллат вакилларининг умуммиллий манфаатларини ҳимойа қилишда унинг ғойавий-мафкуравий хавфсизликни таъминлашдаги мажбурийлик, рақобатбардошлик, ахлоқийлик каби қонунийатлари, замонавий инновацион шакллари ва уларни амалга ошириш усулларини такомиллаштириш зарурийати фалсафий асосланган;
ўзбек оилаларида кенг кўламли тадбиркорлик фаолийатида миллий манфаат, миллий эҳтийожлар ижтимоий-иқтисодий муносабатларга, бозор иқдисодийоти ва унинг таъсирида шаклланайотган демократик қадрийатларга, оилавий ижтимоий муҳитга, этномаданий анъаналарга мувофиқ ривожланиб бориши далилланган;
йошларнинг мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги миллий манфаатларини ҳимойа қилишда уларнинг ғойавий-мафкуравий хавфсизлигини таъминлаш мезонлари ва мафкуравий кураш механизмларини давр характерига мос равишда кучайтириш конструктив аҳамийатга эга эканлиги мантиқий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини ҳимойа қилишда ғойавий-мафкуравий хавфсизликни таъминлаш қонунийатлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
йангиланайотган Ўзбекистон шароитида жамийат ижтимоий структурасида юз берайотган ўзгаришларнинг миллий манфаатларга мос равишда ғойавий-мафкуравий хавфсизликни таъминлашда войага етмаган болалар манфаатини ҳимойа қилиш ва уларни турли ахборот хуружларидан асраш асосий омиллардан бири эканлигига доир таклиф ва тавсийалардан Қонунчилик палатаси томонидан 2017-йил 15-августда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2017-йил 24-августда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг «Болалар ва уларни соғлигига зарар етказувчи ахборотдан ҳимойа қилиш тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданийат ва спорт масалалари қўмитасининг 2021-йил 15-октабрдаги 04/5-05-5211-сон маълумотномаси). Натижада республикамизда ижтимоий муносабатларни тартибга солиб турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва қабул қилинайотган қонунларнинг амалий аҳамийатини йанада самарали бўлишига хизмат қилган;
миллий хавфсизлик ижтимоий феномен сифатида турли миллат вакилларининг умуммиллий манфаатларини ҳимойа қилишда унинг ғойавий-мафкуравий хавфсизликни таъминлашдаги мажбурийлик, рақобатбардошлик, ахлоқийлик каби қонунийатлари, замонавий инновацион шакллари ва уларни амалга ошириш усулларини такомиллаштириш зарурийати фалсафий асосланганлигига доир таклиф-тавсийалардан Ўзбекистон Халқ демократик партийасининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг ВИИ бўлими 7.2 ва 7.3-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партийасининг 2023-йил 11-июлдаги 3-266-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда истиқомат қилайотган барча миллат ва элатларнинг миллий хавфсизлигини таъминлашни йўлга қўйиш ва уни ривожлантиришга хизмат қилган;
ўзбек оилаларида кенг кўламли тадбиркорлик фаолийатида миллий манфаат, миллий эҳтийожлар ижтимоий-иқтисодий муносабатларга, бозор иқдисодийоти ва унинг таъсирида шаклланайотган демократик қадрийатларга, оилавий ижтимоий муҳитга, этномаданий анъаналарга мувофиқ ривожланиб боришига доир конструктив таклиф ва тавсийалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 18-февралдаги ПФ-5938-сон “Жамийатда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини йанада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини йанги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 15-апрелдаги ВМ-228-сон “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолийатини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021-йил 12-октабрдаги 02-02/239-сон маълумотномаси). Натижада мазкур фаолийатга тегишли меъйорий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилган;
йошларнинг мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги миллий манфаатларини ҳимойа қилишда уларнинг ғойавий-мафкуравий хавфсизлигини таъминлаш мезонлари ва мафкуравий кураш механизмларини давр характерига мос равишда кучайтириш конструктив аҳамийатга эга эканлигига доир илмий асосланган таклиф-тавсийалардан Сурхандарйо вилойат телекомпанийаси томонидан эфирга узатилган “Диалог”, “Йошлар вақти”, “Кун мавзуси” телекўрсатувларининг дастур ссенарийларини таййорлашда фойдаланилган (Сурхандарйо вилойат телекомпанийасининг 2023-йил 11-июлдаги 01-02/36-сон маълумотномаси). Натижада бугунги глобаллашув даврида йошларнинг миллий манфаатлар хавфсизлиги ва уларни ғойавий-мафкуравий таҳдидлардан ҳимойа этиш масалаларини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish