Sayt test rejimida ishlamoqda

Пенг Хингенинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш асосида хизмат кўрсатиш соҳаси самарадорлигини ошириш”, 08.00.05. — Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.           
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2536
Илмий раҳбар: Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Алимова Машҳура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Хасанов Шавкат Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт ривожланиши шароитида ахборот-коммуникация технологияларидан тизимли фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш соҳаси самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хизмат кўрсатиш соҳалари самарадорлиги интеграл баҳолаш ёндашуви ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти, бозор рақобат даражаси ва бозорнинг ривожланиш даражасига кўра такомиллаштирилиб, уни ИТ технологиялари бўйича иқтисодий таҳлил панел маълумотлар модели негизида амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
хизмат кўрсатишнинг истиқбол мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ахборот-коммуникация технологияларининг устувор йўналишлари сунʼий интеллект, булутли технологиялар, катта маълумотлар кабиларга кўра аниқлаштирилиб, экотизим доирасида соҳани ривожлантириш механизми такомиллаштирилган ва унинг соф техник самарадорликка таъсир этиши кўрсатиб берилган;
хизмат кўрсатиш соҳаси операцион самарадорлигини ҳудудий бўлим (бўлинма)лари устуворлигига кўра ошириш ва Биг Дата платформаси, булутли ҳисоблаш, сунʼий интеллект, 5Г технологияларини соҳага интеграциялашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда ахборотлар статик-динамик таҳлилини ВРС моделига кўра амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиб, техник-кўлам самарадорлигини баҳолашда ахборот-коммуникация технологияларини оптимал самарадорликка таъсири аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш соҳасининг самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хизмат кўрсатиш соҳалари самарадорлигини интеграл баҳолаш ёндашувини ҳудуд иқтисодий салоҳият, бозорнинг рақобат даражаси ва бозор ривожланиш даражасига кўра такомиллаштириш асосида ИТ  технологиялари бўйича иқтисодий таҳлил панел маълумотлар модели негизида амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан “2023-2024-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш дастури”ни тайёрлашда фойдаланилган (Савдо саноат палатасининг 2023-йил 11-июлдаги 11/03-30-7901-сонли маълумот-номаси). Ушбу таклиф такомиллаштирилган баҳолаш ёндашувига кўра  ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали хизмат кўрсатиш корхоналари самарадорлигини ошириш бўйича ижобий ёки салбий омиллар таъсирини баҳолаш имконини кенгайтиришга хизмат қилган;
хизмат кўрсатишнинг истиқбол мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ахборот-коммуникация технологияларининг устувор йўналишлари сунʼий интеллект, булутли технологиялар, катта маълумотлар кабиларга кўра аниқлаштирилган ва экотизим доирасида соҳани ривожлантириш механизми бўйича таклиф Савдо-саноат палатаси томонидан “2023-2024-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш дастури”ни тайёрлашда фойдаланилган (Савдо саноат палатасининг 2023-йил 11-июлдаги 11/03-30-7901-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф инновацион экотизим доирасида ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш асосида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш стратегиялари ва комплекс дастурларини ишлаб чиқишнинг илмий асосланганлик даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш соҳаси операцион самарадорлигини ҳудудий бўлим (бўлинма)лари устуворлигига кўра ошириш ва Биг Дата платформаси, булутли ҳисоблаш, сунʼий интеллект, 5Г технологияларини соҳага интеграциялашнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2023-2024-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш дастури”ни тайёрлашда фойдаланилган (Савдо саноат палатасининг 2023-йил 11-июлдаги 11/03-30-7901-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф ҳудудий бўлимлар фаолияти самарадорлигига кўра тизимни умумий баҳолашни амалга ошириш асосида соҳа операцион самарадорлигини муайян даражага оширишга хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда ахборотлар статик-динамик таҳлилини ВРС моделига кўра амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиб, техник-кўлам самарадорлигини баҳолашда ахборот-коммуникация технологияларини оптимал самарадорликка таъсирини аниқлаш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан “2023-2024-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш дастури”ни тайёрлашда фойдаланилган (Савдо саноат палатасининг 2023-йил 11-июлдаги 11/03-30-7901-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф палатанинг ҳудудий бўлимлари фаолияти ривожланишининг динамик самарадорлигини баҳолаш ва алоҳида таркибий қисмларида юзага келадиган ўзгаришлар улушини аниқлаш имконини кенгайтириб, ички имкониятларни ишлаб чиқаришга жалб қилишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish