Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимова Фотима Муратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасалари талабаларининг салоҳиятини баҳолаш ва ривожланиш динамикасини аниқлаш жараёнларининг ахборот тизими”, 05.01.10- Ахборот олиш тизимлари ва жараёнлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4427
Илмий раҳбар: Назирова Элмира Шодмоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Уткир Рахматиллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Асқаралиев Одилбек Улуғбек ўғли, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Олий таълим муассасалари талабаларининг салоҳиятини баҳолаш ва ривожланиш динамикасини аниқлаш жараёнларининг моделлари, алгоритмлари ҳамда ахборот олиш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабалари салоҳият даражасини автоматлаштирилган баҳолашнинг кўп босқичли технологик жараёнларининг консептуал модели асосида  кўп поғонали маълумотлар алмашинувининг когнитив модели ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасалари талабалари салоҳият даражасини автоматлаштирилган баҳолаш ахборот оқимларининг функсионал жараёнлари ва кўп мезонли ёндашувлар асосида баҳолаш жараёнининг алгоритмлари ишлаб чиқилган;
салоҳиятни баҳолаш жараёнининг алгоритмлари асосида кўп босқичли баҳолаш технологик жараёнларининг БПМН моделлари ҳамда ахборот тизими маълумотлар базасининг моҳият-алоқа модели ишлаб чиқилган;
кўп поғонали салоҳиятни баҳолаш технологик жараёнларини ташкилий таъминлайдиган ахборот тизимининг функсионал модуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Олий таълим муассасалари талабаларининг салоҳиятини баҳолаш жараёнларини моделлаштириш, мониторинг маълумотларига ишлов бериш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида яратилган усул, математик модел, алгоритм ва ахборот тизими асосида:
Олий таълим муассасаси талабасининг салоҳиятини назоратга олиш жараёнларини автоматлаштиришнинг математик моделлари, талаба ёшлар салоҳиятини белгиловчи маълумотлар базасини мувофиқлаштириш дастурий мажмуаси Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 26 октябрдаги 2/14-3/1-82-160 - сон маълумотномаси). Дастурий таъминотни амалиётга жорий этилиши натижасида мутахассислар томонидан таъкидландики, натижаларни ўзгаришини реал вақтда сонли кўринишларда кузатиш имконини беради ва олинган натижалар аниқлиги ва ишончлилигини оширди ҳамда хатоликларни камайишига олиб келди.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида ишлаб чиқилган дастурий таъминоти  амалётда жорий қилиниши натижасида ишлаб чиқилган модел ва алгоритмлар, олий таълим муассасалари талабаларининг интеллектуал салоҳиятини баҳолаш ва ривожланиш динамикасини аниқлаш, мониторинг қилишда, мавҳум бўлган салоҳиятли ёшларни аниқлашда ҳамда башоратлашда маълумотларни қайта ишлашга кетадиган вақтни 30-35% қисқартириш ҳисобига меҳнат самарадорлигини 1,42 баробаргача ошириш имконини берди. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 26 октябрдаги 2/14-3/1-82-160- сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish