Sayt test rejimida ishlamoqda

Холбаев Нодирбек Баҳодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодий тизимда инсон капитали фаолиятининг илмий асослари», 08.00.02 – Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2870
Илмий раҳбар: Назарова Рано Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.01.2021.I.16.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар Беркинов Бозорбой иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳамидуллин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инклюзив иқтисодий ўсиш омилларидан самарали фойдаланиш ва методологик асосларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий сиёсатни режалаштиришнинг аниқлиги ва асосланганлигини таъминлашда инклюзив ўсишни ҳисоблашнинг бир нечта омилларга боғлиқ бўлган усулини янги инклюзив ривожланиш индексини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
аҳолининг турмуш сифатига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда оилаларни кам таъминланганлар рўйхатига киритиш мезонларини такомиллаштириш ва камбағалликни энгишга ёрдам бериш механизми сифатида "темир дафтар"ни жорий этиш орқали ресурсларни самарали тақсимлаш ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш таклифи асосланган;
инклюзив ривожланишга кўмаклашишнинг муҳим жиҳатлари ёрдамида инклюзив иқтисодий ўсишга макро даражада таъсир қилувчи асосий омилларни аниқлаш ёндашуви аҳоли барча қатламларининг ҳақиқий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий сиёсатга мақсадли таъсир кўрсатиш даражасини ошириш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда инсон капиталининг кўпайиши билан мамлакат инклюзив ўсиши ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2028 йилга қадар иқтисодий ўсишнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олиб борилган тадқиқотлар  натижасида қуйидаги илмий натижалар ва янгиликлар амалиётга татбиқ этилган:
мамлакатда инклюзив ўсишни баҳолаш учун ихтисослаштирилган индекс ишлаб чиқилди, бу эса уни инклюзивликнинг турли жиҳатларига асосланган ҳолда ҳисоблаш методологиясини яратишга олиб келди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2023 йил 23 июндаги 26-11668-сонли маълумотномаси). Ушбу услуб ижтимоий-иқтисодий сиёсатни аниқроқ ва асосланган ҳолда режалаштириш имкониятини яратди.
2024-2028 йилларда Ўзбекистонда инклюзив ўсишни прогноз қилиш учун эконометрик модел яратилди, бу инсон капиталининг бир бандга кўпайиши инклюзив ўсишнинг 0,7 бандга ўсишига олиб келади (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2023 йил 23 июндаги 26-11668-сонли маълумотномаси). Ушбу тадқиқот таълим ва соғлиқни сақлашга инвестицияларнинг иқтисодий ривожланишнинг асосий омиллари сифатида муҳимлигини таъкидлади.
Аҳолининг турмуш сифатига таъсир этувчи кўплаб омилларни етарлича ҳисобга олмаган ҳолда, оилаларни кам таъминланганлар рўйхатига киритиш мезонларини такомиллаштириш ва камбағалликни енгишга ёрдам бериш механизмини яратиш зарурлиги асосланган, бу эса “темир дафтар”ни жорий этишга олиб келди, бу ижтимоий муаммоларни тизимли ҳал қилишни ва муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашни яхшилади (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2023 йил 23 июндаги 26-11668-сонли маълумотномаси). Ушбу яхшиланиш ресурсларни янада самарали тақсимлашга ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга олиб келди.
Инклюзив иқтисодий ўсишга макро даражада таъсир қилувчи асосий омилларни аниқлаш ёндашуви такомиллаштирилган, бунда инклюзив ривожланишга кўмаклашиш учун муайян жиҳатларга дастлабки эътибор бериш муҳимлигига эътибор қаратилди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2023-йил 23-июндаги 26-11668-сон маълумотномаси). Ушбу ёндашув ҳукуматга аҳолининг барча қатламларининг ҳақиқий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий сиёсатга кўпроқ мақсадли таъсир кўрсатишга имкон берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish