Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашуров Нурали Абдужалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғалла комбайнлар учун сомон юклагич мосламасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш (лалми ерлар учун)”, 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т3732
Илмий раҳбар: Астанақулов Комил Дуллиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Маматов Фармон Муртазович, техника фанлари доктори, профессор; Толибоев Алписбай Ержанбаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лалми ерларда сомонни нобудгарчиликсиз кам сарф-харажатлар билан йиғиштириб олиш учун ғалла комбайнларига сомон юклагич мосламани ишлаб чиқиш, унинг параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
комбайнлар учун лалми ерларда ғалланинг дони билан бирга сомонини ҳам тиркамаларга юклаб йиғиштириш имконини берадиган ихчам конструксияли мослама ишлаб чиқилган;
комбайн янчиш аппаратидан чиқиб келаётган сомонни тиркамага юклашни жадаллаштириш мақсадида сомон юклагич мослама ичида сомонни аеромеханик таъсир остида ирғитадиган ишчи қисм яратилган ва технологик иш жараёни асосланган;
сомон юклагич мосламада сомон заррачаларининг парракли барабан билан ўзаро таъсиридаги ҳаракати ва сомоннинг ирғитилиш жараёнининг механик-математик моделлари ишлаб чиқилган;
ғалла комбайнларига ўрнатиладиган сомон юклагич мослама параметрлари ва иш режимларига боғлиқ ҳолда иш сифат кўрсаткичларининг ўзгариш қонуниятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Лалми ерларда ғаллани йиғиштиришда комбайнлар учун сомон юклагич мослама ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
лалми ерларда ғаллани йиғиштиришда комбайнларга ўрнатиладиган сомон юклагич мосламага дастлабки талаблар тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 6 сентябрдаги №07/24-04/6269 маълумотномаси). Натижада, комбайнлар учун лалми ерларда ғалланинг дони билан бирга сомонини ҳам йиғиштириш имконини берадиган энергия-ресурстежамкор ва иш сифати юқори сомон юклагич мосламанинг конструксиясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
сомон юклагич мослама билан жиҳозланган ғалла комбайни Жиззах  вилояти Ғаллаорол тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 6 сентябрдаги №07/24-04/6269-сон маълумотномаси). Натижада лалми ерларда ғалла билан бирга унинг сомонини ҳам кам харажатлар билан сифатли йиғиштириб олиш имкони яратилган;
ғалла комбайнлари учун сомон юклагич мосламанинг лойиҳа конструк-торлик ҳужжатлари (техник топшириқ ва чизмалар) «БМКБ-Агромаш» АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 6 сентябрдаги №07/24-04/6269-сон маълумотномаси). Натижада лалми ерларда ғаллани йиғиштиришда комбайнларга ўрнатиладиган такомиллашган сомон юклагич мосламани ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish