Sayt test rejimida ishlamoqda

Урозов Мустафокул Култураевичнинг
техника фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жун толасини тозалаш асосида нотўқима материал олиш технологиясини такомиллаштириш” мавзусида техника фанлари доктори (DSc) диссертация ишини ҳимояга қабул қилиш масаласи 05.06.02-«Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» ихтисослига бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2. DSc /Т438
Илмий раҳбар: Қадам Жуманиязов Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти, DSC.30/30.11.2021.Т.141.01.
Расмий оппонентлар: т.ф.д., дос. Авазов Комилжон Рахматович, т.ф.д., дос. Юлдашев Жамшид Қамбаралиевич, т.ф.д., дос. Қаюмов Жўрамирза
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Маҳаллий дағал жун толасини механик кимёвий тозалаш технологик жараёнини такомиллаштириш ва физик кимёвий хоссалари яхшиланган жун толасидан техник жиҳатдан сифатли нотўқима мато турларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
титиш-тозалаш ускунасига қўшимча сифатида таъминловчи валик, қия холатда хомашё бункери ўрнатиш ҳисобига жун толасининг бир хил миқдорда қозиқчали барабанга узатилиши натижасида юқори иш унумдорликга эришиши аниқланган;
жун толалари таъминловчи валиклар ёрдамида узатилиши бир вақтнинг ўзида валикларнинг бурчак тезликларига, ўрнатилган тебранувчи хомашё бункерига ҳамда барабандаги қозиқчалар сонига боғлиқлиги математик моделлаштириш усули билан аниқланган;
титиш-тозалаш ускунасининг барабанига қўшимча қозиқчалар ўрнатиш ҳисобига жун толасини майда ва йирик ифлосликдан тозалаш самарадорлиги ортганлиги аниқланган;
тозаланган маҳаллий жун толалари асосида янги турдаги нотўқима матолар олиш технологияси илмий-амалий жиҳатдан асосланган ва ишқаланишга чидамли, ҳаво ўтказувчанлиги юқори бўлган янги турдаги нотўқима мато ишлаб чиқилган;
жун толасининг ингичкалиги, қалинлиги ва штапел узунлиги нотўқима матонинг сифатига таъсири ва нотўқима матонинг қайишқоқлиги ҳамда эластик деформацияси аниқланган;
титиш тозалаш ускунасидан жун толаларини ювиш ваннасига тўғридан тўғри ташлаб бериш натижасида иқтисодий жиҳатдан ресурстежамкор технология ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жун толасини самарали тозалаш технологияси бўйича олинган натижалар асосида:
жун таркибидаги майда ва йирик ифлосликлардан тозалаш технологияси Олтинсой туманидаги “Хисора майин жун” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган. (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2024-йил 2-апрелдаги № ФН 7/10/35-сонли маълумотномаси) Натижада маҳаллий дағал жун таркибадаги майда йирик ифлосликлар 18% гача тозаланиб техник жиҳатдан сифатли бўлган тола ишлаб чиқарилган.
тозаланган жун толаси асосида нотўқима матолар олиш технологияси “Жиззах жун” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2024-йил 2-апрелдаги № ФН 7/10/35-сонли маълумотномаси). Натижада маҳаллий дағал жун толаси асосида ишқаланишга чидамли ва ҳаво ўтказувчанлиги юқори бўлган 3 хил қалинликда нотўқима матолар олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish