Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматуллаев Жасурбек Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси минтақаларининг инвестицион жозибадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3076.
Илмий раҳбар: Кадиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Норкуватова Гулмира Изатуллаевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларни ривожлантиришда инвестиция муҳити жозибадорлигини оширишга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодий субект (мамлакат, ҳудуд ёки салоҳиятли инвестор)нинг инвестиция обектига маблағ (сармоя, турли хил ҳуқуқлар, интеллектуал бойликлар) киритиши /ёки киритмаслиги хусусида қарор қабул қилишига ўз таъсирини ўтказа оладиган, инвестор (эксперт)ларнинг субектив қарашлари асосида “минтақа инвестицион жозибадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни такомиллаштирилган;
ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими 8 та (инновацион-инвестицион фаоллик (0,2), ишлаб чиқариш ва истеъмол (0,15), табиий-географик ва ресурс (0,15), инфратузилма (0,15), меҳнат ресурслари (0,09), тадбиркорлик фаоллиги (0,09), ташқи иқтисодий фаоллик (0,09), молиявий (0,08) салоҳият), ҳудудларнинг инвестиция рискини ифодаловчи кўрсаткичлар эса 6 та (иқтисодий (0,2), ижтимоий (0,2), молиявий (0,15), бошқарув (0,2), экологик (0,17), жиноий (0,08) риск) мезонлари бўйича такомиллаштирилган;
инвестицион жозибадорликнинг ҳудуднинг инвестиция салоҳиятига тўғри, инвестиция рискига тескари боғланишда эканлигига асосланиб, I_(j )= √(I_(s  )*1/I_r ) ҳудудларнинг инвестиция жозибадорлигини ифодаловчи интеграл қийматини аниқлаш модели ишлаб чиқилган;
қулай инвестицион муҳитни яратиш, салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ва минтақа инвестицион фаоллигини оширишга қаратилган инвестиция салоҳиятининг минтақа иқтисодиётига таъсири кўрсаткичларининг 2024-2028-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақалар инвестицион жозибадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадқиқот ишида минтақа инвестицион жозибадорлиги тушунчасини такомиллаштириш нуқтаи назаридан таъриф келтирилган. Натижада ушбу тушунчанинг моҳиятини илмий жиҳатдан асослашга имконият берган;
иқтисодий субект (мамлакат, ҳудуд ёки салоҳиятли инвестор)нинг инвестиция обектига маблағ (сармоя, турли хил ҳуқуқлар, интеллектуал бойликлар) киритиши /ёки киритмаслиги хусусида қарор қабул қилишига ўз таъсирини ўтказа оладиган, инвестор (эксперт)ларнинг субектив қарашлари асосида “минтақа инвестицион жозибадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-апрелдаги “Қашқадарё вилоятини 2022-2026-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-201-сон Қарори ижроси бўйича шакллантирилган “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 30-октябрдаги 05/1628-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятнинг 16 та шаҳар ва туманлари бўйича ихтисослашувидан келиб чиқиб “драйвер”лар белгиланган. “Драйвер” соҳасидан келиб чиқиб 2022-2023-йилларга мўлжалланган 17,7 трлн сўмлик 947 та инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган ва тармоқ жадваллари шакллантирилган;
ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими 8 та (инновацион-инвестицион фаоллик (0,2), ишлаб чиқариш ва истеъмол (0,15), табиий-географик ва ресурс (0,15), инфратузилма (0,15), меҳнат ресурслари (0,09), тадбиркорлик фаоллиги (0,09), ташқи иқтисодий фаоллик (0,09), молиявий (0,08) салоҳият), ҳудудларнинг инвестиция рискини ифодаловчи кўрсаткичлар эса 6 та (иқтисодий (0,2), ижтимоий (0,2), молиявий (0,15), бошқарув (0,2), экологик (0,17), жиноий (0,08) риск) мезонларини такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-апрелдаги “Қашқадарё вилоятини 2022-2026-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-201-сон Қарори ижроси бўйича шакллантирилган “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 30-октябрдаги 05/1628-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилояти ҳудудларининг инвестицион жозибадорлигини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш ҳамда ҳудудлар инвестицион жозибадорлиги рейтингини ишлаб чиқиш имконини берган;
инвестицион жозибадорликнинг ҳудуднинг инвестиция салоҳиятига тўғри, инвестиция рискига тескари боғланишда эканлигига асосланиб, I_(j )= √(I_(s  )*1/I_r ) ҳудудларнинг инвестиция жозибадорлигини ифодаловчи интеграл қийматини аниқлаш модели бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-апрелдаги “Қашқадарё вилоятини 2022-2026-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-201-сон Қарори ижроси бўйича шакллантирилган “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 30-октябрдаги 05/1628-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуднинг инвестицион жозибадорликнинг оширишга, инвестиция салоҳияти ҳамда инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқишга имкон берган;
қулай инвестицион муҳитни яратиш, салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ва минтақа инвестицион фаоллигини оширишга қаратилган инвестиция салоҳиятининг минтақа иқтисодиётига таъсири кўрсаткичларининг 2024-2028-йилларга мўлжалланган прогноз параметрларини асослаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-апрелдаги “Қашқадарё вилоятини 2022-2026-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-201-сон Қарори ижроси бўйича шакллантирилган “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 30-октябрдаги 05/1628-сон маълумотномаси). Натижада, инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича «пастдан-юқорига» тамойили асосида вилоятда “лойиҳа гуруҳлари” фаолияти йўлга қўйилиб тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларнинг инвестициявий салоҳиятидан келиб чиқиб, истиқболли бизнес лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish