Sayt test rejimida ishlamoqda

Баходиров Нўъмонхон Камолхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўқимачилик саноати корхоналарининг самарадорлигини эконометрик баҳолаш», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024PhD/Iqt1992
Илмий раҳбар: Байхонов Баходиржон Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Сатторов Санжар Абдумуродович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати корхоналари иқтисодий самарадорлигини ошириш ва самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни эконометрик баҳолашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона вилояти тўқимачилик ва кийим-кечак саноати фаолиятидаги хавфни минималлаштиришда хатарларни баҳолаш босқичлари ишлаб чиқилган;
тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятининг самарадорлигини техника   ва технология    ўзгаришларини эътиборга олган ҳолда баҳолашнинг эконометрик моделлари такомиллаштирилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари тизими асосида корхоналар молиясини ташкил этиш тамойили такомиллаштирилган;
Фарғона вилояти тўқимачилик саноати корхоналарининг барқарор ривожлантиришни таъминлаш ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 2024-2028-йиллар бўйича кўп омилли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик саноати корхоналари иқтисодий самарадорлигини ошириш  ва эконометрик баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона вилояти тўқимачилик ва кийим-кечак саноати фаолиятидаги хавфни минималлаштиришда хатарларни баҳолаш босқичларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг 2022-йил 20-июлдаги “Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-47-105-11-0-К/22-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона вилоят ҳокимлигининг 2024-йил 27 мартдаги 02-04/662-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида Фарғона вилояти тўқимачилик корхоналари самарадорлигини оширишда юзага келадиган хатарлар даражасини 11,3 фоизга қисқартириш ҳисобидан меҳнат унумдорлигини кескин ошиши таъминланган;
тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятининг самарадорлигини техника   ва технология    ўзгаришларини эътиборга олган ҳолда баҳолашнинг эконометрик моделларини такомиллаштириш бўйича таклиф  халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг 2022-йил 20-июлдаги “Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-47-105-11-0-К/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона вилоят ҳокимлигининг 2024-йил 27-мартдаги 02-04/662-сон маълумотномаси). Натижада вилоятда тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини ривожлантириш, унинг самарадорлигини, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш орқали ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 2,7 фоизга қўшимча ошишига имкон яратилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари тизими асосида такомиллаштирилган корхоналар молиясини ташкил этиш тамойили бўйича таклиф  халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг 2022-йил 20-июлдаги “Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-47-105-11-0-К/22-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона вилоят ҳокимлигининг 2024-йил 27-мартдаги 02-04/662-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона вилояти тўқимачилик корхоналарининг ўз маблағлари манбаларини кенгайиши ҳисобидан ўз маблағлари 2,7 фоизга ортишига эришилган;
Фарғона вилояти тўқимачилик саноати корхоналарининг барқарор ривожлантиришни таъминлаш ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 2024-2028-йиллар бўйича кўп омилли прогноз натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклиф Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг 2022-йил 20-июлдаги “Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВИ-47-105-11-0-К/22-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона вилоят ҳокимлигининг 2024-йил 27-мартдаги 02-04/662-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф вилоят тўқимачилик саноати корхоналарини барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб беришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish