Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатторов Алишер Хасан ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аудиторлик текширувларини ташкил этиш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Iqt434.
Илмий маслаҳатчи: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Астанакулов Олим Таштемирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аудиторлик текширувларини ташкил этиш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий, методологик ва амалий йўналишларда таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аудиторлик текширувлари давомида хўжалик юритувчи субъектларнинг ички назорат муҳитини баҳолаш, назорат амалларининг бажарилишини баҳолаш ҳамда ички назорат тизимининг ҳолатини баҳолашда тестлар таркибини умумий ва махсус гуруҳларга ажратиш орқали такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
аудиторлик далилларини тўплаш мезонлари чегарасини муайян балл тизими ёрдамида миқдорий белгилаш доирасида долзарблик (D=1-6), ишончлилик (I=1-10) ва асосланганлик (А=1-5) мезонларининг тегишли меъёрини таъминлаш орқали аудиторлик текширувларининг мақбул даражадаги самарадорлигига эришиш асосланган;
аудиторлик ташкилотларининг ташқи сифат назоратини ўтказиш шартлари ва тартибига охирги икки молиявий ҳисобот даврида мажбурий аудиторлик текширувини ўтказган аудиторлик ташкилотларига нисбатан татбиқ этилиши талабини киритиш орқали аудиторлик текшируви жараёнлари сифатини ошириш асосланган;
аудиторлик ташкилотларининг мутасадди идора томонидан аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари вакилларини жалб этган ҳолда амалга оширилувчи ташқи сифат назоратини қонунийлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказиш орқали аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг тўғрилиги ва самарадорлигини таъминлаш асосланган;
мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказадиган аудиторлик ташкилотларининг ички назорат тизими мавжудлиги, таваккалчилик даражасини баҳолаш, турдош хизматлар кўрсатиш услубиётининг мавжудлиги кўрсаткичлари асосида ташқи сифат назоратидан ўтказиш муддатини ўн иш куни сифатида белгилаш орқали аудиторлик ташкилотлари фаолиятига оқилона баҳо бериш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аудиторлик текширувларини ташкил этиш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аудиторлик текширувлари давомида хўжалик юритувчи субъектларнинг ички назорат муҳитини баҳолаш, назорат амалларининг бажарилишини баҳолаш ҳамда ички назорат тизимининг ҳолатини баҳолашда тестлар таркибини умумий ва махсус гуруҳларга ажратиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатаси ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатасининг 2023 йил
7 июндаги 01-02/15-сонли ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2023 йил 23 июлдаги 05-08/403-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, такомиллаштирилган назорат тестининг ишлаб чиқилиши ички назорат тизими самарадорлигига оқилона баҳо беришини 10-12 фоизга оширган ва аудиторлик рискининг мақбул даражасини аниқлаш имконини яратган;
аудиторлик далилларини тўплаш мезонлари чегарасини муайян балл тизими ёрдамида миқдорий белгилаш доирасида долзарблик (D=1-6), ишончлилик (I=1-10) ва асосланганлик (А=1-5) мезонларининг тегишли меъёрини таъминлаш орқали аудиторлик текширувларининг мақбул даражадаги самарадорлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатаси томонидан “Аудит далиллари” номли аудиторлик ташкилотларининг ички стандартлари ва аудиторлик текширувларини сифатли амалга ошириш юзасидан услубий тавсиялар ишлаб чиқишда ҳамда “Иссиқлик электр станциялари” АЖда аудиторлик текширувларининг ўтказилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатасининг 2023 йил 7 июндаги 01-02/15-сонли ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2023 йил 23 июлдаги 05-08/403-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, аудиторлик текширувларини самарали ташкил этиш, далилларни чуқур таҳлил қилиш ва ҳужжатлаштириш жараёнини такомиллаштириш имконияти яратилган;
аудиторлик ташкилотларининг ташқи сифат назоратини ўтказиш шартлари ва тартибига охирги икки молиявий ҳисобот даврида мажбурий аудиторлик текширувини ўтказган аудиторлик ташкилотларига нисбатан татбиқ этилиши талабини киритиш орқали аудиторлик текшируви жараёнлари сифатини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги “Аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 2-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 апрелдаги 30-02-35/23-05-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда, аудиторлар республика жамоат бирлашмалари томонидан охирги икки молиявий ҳисобот даврида мажбурий аудиторлик текширувини ўтказган аудиторлик ташкилотларини ташқи сифат назоратини ўтказишни амалга ошириш орқали аудиторлик такшилотларининг иш жараёнлари ва сифатини ошириш имкони яратилган;
аудиторлик ташкилотларининг мутасадди идора томонидан аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари вакилларини жалб этган ҳолда амалга оширилувчи ташқи сифат назоратини қонунийлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказиш орқали аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг тўғрилиги ва самарадорлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги “Аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 7-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 апрелдаги 30-02-35/23-05-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг тўғрилиги ва самарадорлигини ошириш, текширув жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имкони яратилган;
мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказадиган аудиторлик ташкилотларининг ички назорат тизими мавжудлиги, таваккалчилик даражасини баҳолаш, турдош хизматлар кўрсатиш услубиётининг мавжудлиги кўрсаткичлари асосида ташқи сифат назоратидан ўтказиш муддатини ўн иш куни сифатида белгилаш орқали аудиторлик ташкилотлари фаолиятига оқилона баҳо бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги “Аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 10-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 апрелдаги 30-02-35/23-05-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, халқаро аудиторлик институтлари, ривожланган давлатларнинг аудиторлик фаолиятини назорат қилувчи органлар ва уларнинг аудиторлик жамоат бирлашмалари фаолиятини ўрганиш орқали аудиторлик ташкилотларини ташқи сифат назоратидан ўтказиш муддатининг ўн иш куни сифатида белгиланиши аудиторлик ташкилотларига баҳо беришда тезкорликни ошириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish