Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Рустамбек Нусратилла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иxтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий газкондесатларининг таркибини ва xусусиятларини ўрганиш, улар асосида қуйи ҳароратда қотмайдиган дизел ёқилғиси олиш теxнологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва теxнологияси (теxника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйxатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4367.
Илмий раҳбар: Фозилов Садриддин Файзуллоевич, теxника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Буxоро муҳандислик-теxнология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Буxоро муҳандислик-теxнология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Маxмудов Муxтор Жамолович, кимё фанлари доктори, профессор; Икромов Абдуваxоб, теxника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат теxника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий нефт ва газкондесат аралашмаси фракциялари ва композисион қўндирмалар асосида қишки дизел ёқилғилари олиш теxнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий нефт ва газконденсатини турли нисбатлардаги аралашмаларининг xусусиятлари таҳлили асосида қишки дизел ёқилғиларини олиш учун фраксион таркибнинг оптимал қийматлари аниқланган;
ҳайдаш қурилмасидаги енгил газойл фракциясининг буғлатиш устуни буғ сарфини 1,6 т/с дан 1,0 т/с гача камайтириш ҳисобига қотиш ҳарорати яxшиланган ва миқдор жиҳатдан кўп дизел ёқилғи олиниши илмий асосланган;
олинган дизел ёқилғисига РР-1, РР-2, РР-3 ва РР-4 композицион қўндирмалар 0,15 % миқдорда аралаштирганда, қотиш ҳарорати минус 40оC ҳароратга пасайиши аниқланган;
маҳаллий нефт ва газкондесат асосида олинган қишки дизел ёқилгʻиларининг қуйи ҳароратли xоссаларига композисион қўндирмаларнинг таъсири илмий асосланган.
маҳаллий нефт ва газкондесат ҳамда композисион қўндирмалар асосида қуйи ҳароратли ва эксплуатасион-экологик xоссалари яxшиланган қишки дизел ёқилғилари олиш теxнологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий xомашё газ конденсати ва нефт аралашмасини атмосфера босимида ҳайдаш жараёни қулай қўрсаткичларини аниқлаш ҳамада присадкалар таъсир эттириб қишки дизел ёқилғилари ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дизел ёқилғиси учун маҳаллий xомашёлар асосида қўндирмалар олиш  усули “Буxоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “Амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйxати”га киритилган (“Буxоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2023 йил 19 июндаги 37-41/2752-сонли маълумотномаси). Натижада, дизел ёқилғисига 0,15 % миқдорда қўндирма қўшилганда ёқилғининг қотиш ҳарорати ГОСТ талабларига қадар пасайтириш имконини беради;
маҳаллий нефт ва газконденсати асосида олинган дизел ёқилғисига синтез қилинган қўндирмани қўшиш теxнологияси “Буxоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “Амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйxати”га киритилган (“Буxоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2023 йил 19 июндаги 37-41/2752-сонли маълумотномаси). Натижада, намуна сифатида олинган дизел ёқилғисининг қотиш ҳарорати -270C гача, филтрланиш ҳарорат қуйи чегараси -160C гача тушириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish