Sayt test rejimida ishlamoqda

Ережепова Бибисара Абибуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
  

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маиший хизматлар сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3430.
Илмий раҳбар: Утемуратова Гулнарахан Хожаниязовна, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангирберген, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; 
Сафаров Фарход Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
   маиший хизмат кўрсатиш корхонаси хизматлари сифатини баҳолашга ёндашув хизмат кўрсатишни муддатида амалга оширишда ижтимоий ва иқтисодий масъулият уйғунлиги (масъулият) ҳамда ишончли ижтимоий муносабатнинг иқтисодий натижа билан уйғунлиги (ишончлилик) каби ижтимоий гуруҳларга кўра такомиллаштириш таклиф этилган;
маиший хизматлар сифатини назорат қилиш алгоритми (жараёни) хизматлар сифати пасайишига таъсир этувчи ташкилий-бошқарув жараёни ва истеъмолчиларнинг хизматлар сифати ва хизмат кўрсатишда дифференциал  талабларига кўра такомиллаштирилган;  
корхонада маиший хизматлар сифатини бошқариш тизими ички сифат аудитига кўра истеъмолчи талабини қондиришда хизматлар ҳажми ва сифатини тизимли баҳолаш, юқори нафлиликка эга хизматларни лойиҳалаштириш ва уни реализация қилиш асосида такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикасида маиший хизматларнинг ривожланиш тенденсиялари ҳамда маиший хизматлар ҳажмини оширишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
 Маиший хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланишининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
маиший хизмат кўрсатиш корхонаси хизматлари сифатини баҳолашга ёндашув хизмат кўрсатишни муддатида амалга оширишда ижтимоий ва иқтисодий масъулият уйғунлиги (масъулият) ҳамда ишончли ижтимоий муносабатнинг иқтисодий натижа билан уйғунлиги (ишончлилик) каби ижтимоий гуруҳларга кўра такомиллаштириш бўйича таклиф минтақадаги маиший хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятига жорий этилган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “2024-2025 - йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 14-февралдаги РС/09-07/50/1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида хизматлар сифатини тавсифланаётган хусусиятларининг таркиби бўйича баҳолаш кўламини аниқлашга кўра хизматлар сифати ва самарадорлигини муайян даражада оширишга хизмат қилган;
маиший хизматлар сифатини назорат қилиш алгоритми (жараёни) хизматлар сифати пасайишига таъсир этувчи ташкилий-бошқарув жараёни ва истеъмолчиларнинг хизматлар сифати ва хизмат кўрсатишда дифференциал  талабларига кўра такомиллаштириш бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “2024-2025- йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 14-февралдаги РС/09-07/50/1-сон маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш истеъмолчиларнинг маиший хизматлар сифати ва ўз вақтида кўрсатилиши бўйича эътирозларига олиб келадиган сабабларни олдиндан бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
корхонада маиший хизматлар сифатини бошқариш тизими ички сифат аудитига кўра истеъмолчи  талабини қондиришда хизматлар ҳажми ва сифатини тизимли баҳолаш, юқори нафлиликка эга хизматларни лойиҳалаштириш ва уни реализация қилиш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф минтақадаги маиший хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятига жорий этилган ва Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “2024-2025-йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 14-февралдаги РС/09-07/50/1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхоналарини бошқариш механизмларини такомиллаштириш асосида уларнинг рақобатдош устунликларини ошириш имконини кенгайтиришга хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасида маиший хизматларнинг ривожланиш тенденсиялари ҳамда маиший хизматлар ҳажмини оширишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан минтақада маиший хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурлари ва концепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 14-февралдаги РС/09-07/50/1-сон маълумотномаси).  Мазкур таклифдан фойдаланиш маиший хизмат кўрсатиш соҳаси кичик бизнес субектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми ва меҳнат унумдорлигини муайян даражада ошириш  имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish