Sayt test rejimida ishlamoqda

Салохитдинов Шерзод Фарходовичнинг 
фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим хизматлари сифатини баҳолаш тизимининг ривожланиши”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2910.
Илмий раҳбар: Бобаназарова Жамила Холмурадовна, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худайберганов Дилшод Тухтабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва трансформация қилиш шароитида олий таълим хизматлари сифатини баҳолаш тизимининг ривожланишини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат бозорини бошқариш ва олий таълим хизматлари сифатини баҳолаш ёндашуви таълим тизимининг миллий ва халқаро даражадаги рақобатбардошлигида битирувчилар сифат тайёргарлиги индивидуаллигини эътиборга олган ҳолда такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
вилоятда олий таълим хизматлари сифатини баҳолаш тизими ва битирувчиларни иш билан таъминлашни эътиборга олган ҳолда ривожлантиришнинг 2030-йилгача бўлган даврдаги прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
узоқ муддатли прогноз даври параметрларига эришишда, жумладан инвестициялар ҳисобига янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий бюджет маблағларидан субсидиялаш амалиётини кенгайтириш ва тадбиркорликни маҳаллаларда қўллаб-қувватлашга кўра ишлаб чиқаришни кенгайтиришни амалга ошириш асосланган;
олий таълим муассасаси сифат кўрсаткичларининг халқаро стандартлар талабларига мувофиқлик даражасини баҳолаш ёндашуви, замонавий ўқитишни халқаро талабларга мослаштиришга кўра ташкил қилиш ва талабалар билими сифатини самарали миллий таълим тизими механизмига кўра баҳолашни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим хизматлари сифатини баҳолаш тизимининг ривожланиши юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
меҳнат бозорини бошқариш ва олий таълим хизматлари сифатини баҳолаш ёндашуви таълим тизимининг миллий ва халқаро даражадаги рақобатбардошлигида битирувчилар сифат тайёргарлиги индивидуаллигини эътиборга олган ҳолда такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “2022-2023 йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 12-февралдаги 03/17-4/4-1311-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигига кўра таълим хизматлари бозоридаги талаб ва таклифни мувофиқлаштириш имкониятини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган; 
вилоятда олий таълим хизматлари сифатини баҳолаш тизими ва битирувчиларни иш билан таъминлашни эътиборга олган ҳолда ривожлантиришнинг 2030-йилгача бўлган даврдаги прогноз параметрлари Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан “Жиззах вилояти таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 16-апрелдаги 05-385-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш истиқболда вилоятда олий таълим хизматлари сифатини оширган ҳолда меҳнат бозори эҳтиёжлари учун келгусида рақобатбардош мутахассислар учун шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
узоқ муддатли прогноз даври параметрларига эришишда, жумладан инвестициялар ҳисобига янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий бюджет маблағларидан субсидиялаш амалиётини кенгайтириш, тадбиркорликни маҳаллаларда қўллаб-қувватлашга кўра ишлаб чиқаришни кенгайтиришни амалга ошириш таклифи Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан “2022-2023-йилларда олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури” асосида “Жиззах вилояти таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 16-апрелдаги 05-385-сон, маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш истиқболда вилоятда олий таълим хизматларини ривожлантириш ва минтақада иш ўринлари мутаносиблигини таъминлашнинг асосий омилларини аниқлаган ҳолда меҳнат бозорининг битирувчиларни қабул қилиш даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
олий таълим муассасаси сифат кўрсаткичларининг халқаро стандартлар талабларига мувофиқлик даражасини баҳолаш ёндашуви замонавий ўқитишни халқаро талабларга мослаштиришга кўра ташкил қилиш ва талабалар билими сифатини самарали миллий таълим тизими механизмига кўра баҳолашни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “Олий таълим муассасаларида 2022-2023-йилларда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 12-февралдаги 03/17-4/4-1311-сон маълумотномаси). Таклиф вилоят олий таълим муассасалари кесимида таълим хизматлари бозорининг миқдор ва сифат талабларини инобатга олган ҳолда талабаларнинг сифатли таълим олиш жараёнини назорат қилиш, шунингдек талабаларнинг таълим муассасасида ўқиш билан биргаликда касбий кўникмаларни эгаллашига муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish