Sayt test rejimida ishlamoqda

Пирова Рашида Қудратовнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Тез бузилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш микроиқлимини мослашувчан бошқарув тизимининг адаптив моделлари”, 05.01.02-“Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Т907.
Илмий раҳбар: Якубов Сабир Халмурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/05.05.2023.Т.07.03.
Расмий оппонентлар: Севинов Жасур Усмонович, техника фанлари доктори, профессор; Дошанова Малика Юлдашовна, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тез бузилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини мавсумий сақлаш жараёнларини адаптив моделларини такомиллаштириш, алгоритмларини ишлаб чиқиш ва улар асосида микроиқлимни мослашувчан бошқарув тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш омборхоналари инфратузилмасида ўлчов қурилмалари ва бошқарув оператори ўртасида ахборот алмашиш жараёнларининг, ҳамда маҳсулотларнинг ўзига хос тез бузилувчанлик  хусусиятларини таҳлил қилиш асосида кўп параметрли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш омборхоналари микроиқлимини бошқариш тизими маълумотларига интеллектуал ишлов бериш ҳисобига такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини омборхоналарда мавсумий сақлаш жараёнларини бошқариш тамойиллари ва мезонларини шакллантириш асосида омборхона микроиқлимни ташкил этувчи факторларни классификациялаш ва маҳсулотларни сақлаш омборларида иссиқлик ва масса алмашинуви жараёнларининг адаптив модели регрессион тенгламалар кўринишида кичик квадратлар усулида ишлаб чиқилган;
тез бузилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш микроиқлими режимларининг ўлчов қурилмалари ёрдамида кузатилувчанлик шартларини шакллантириш асосида омборхона микроиқлимини динамик равишда ўзгариб боришини кузатувчи ўлчов қурилмаларини омборхона периметри бўйлаб жойлаштириш алгоритми маҳсулот тури, ҳажми, сақлаш муддатига мувофиқ ишлаб чиқилган;
мослашувчан бошқарув тизимида моделларни умумлаштириш ҳамда дастурий мажмуаси асосида турли ҳажмлардаги тез бузилувчи сабзавотлар сақлаш омборларининг ҳарорат-намлик режимларини бошқариш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тез бузилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини мавсумий сақлаш омборхоналари микроиқлимини мослашувчан бошқарув тизимининг адаптив моделлари, алгоритмлари ва дастурий мажмуаси асосида:
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини мавсумий сақлаш омборхоналари микроиқлимини таъминлаш жараёнларини моделлари ва ҳарорат-намликни бошқариш усуллари Қашқадарё вилояти “Кифти-об мевалари” МЧЖ га жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2023-йил 27-октябрдаги № 01/1779 сонли маълумотномаси). Натижада тез бузилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш микроиқлими ҳарорат ва намлик режимини мослашувчан бошқарув тизимининг моделлари ва адаптив бошқарув тизимини жорий этиш самарадорлик коеффиценти Эн=0,15 бўлганда 302575 минг сўм йиллик иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган;
мева ва сабзавотлар сақлаш омборхонасида сақлаб ишлаб чиқариш жараёнига намлантириш мосламаси тизими ва ҳаво шамоллатиш мосламаси тизимига эга технологик қурилмаси Қашқадарё вилояти “Тагоб мевалари нур” МЧЖ нинг мева ва сабзавотлар сақлаш омборхонасига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2023-йил 27-октябрдаги № 01/1779 сонли маълумотномаси). Натижада турли ҳажмлардаги сабзавотлар омборларида тез бузилувчи маҳсулотларни сақлаш микроиқлимини назорат қилиш ва бошқарув тизимини жорий қилиш сақланадиган маҳсулотнинг муддатини 12% га ошиши имконини берган;
тез бузилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш микроиқлимини бошқариш инфратузилмасида ахборот алмашиш ва маълумотларга ишлов бериш жараёнларининг адаптив моделлари ва бошқарувни таъминловчи дастурий мажмуа Қашқадарё вилояти Жовуз давлат ўрмон хўжалигининг мева ва сабзавотлар сақлаш омборхонасига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2023-йил 27-октябрдаги № 01/1779 сонли маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалик маҳсулотларини мавсумий сақлаш омборхоналари микроиқлимини маҳсулот турига мувофиқ ҳолда таъминлаш тез бузилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифат кўрсаткичларини сақлаган холда сақлаш муддатини 7-8% га, соф фойда миқдорини 1,07 бараварга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish