Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалилов Маруфжон Жуманазаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инсулин препаратлари таркибидаги м-крезол ва фенолни ЮССХ ва спектроскопик аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш», 02.00.02-Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/К530.
Илмий раҳбар: Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Эргаш, кимё фанлари доктори, профессор; Зиявитдинов Жамоитдин Фазлитдинович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инсулин таркибидаги м-крезол ва фенолни ютилиш спектроскопиясига асосланган юқори самарали суюқлик хроматографияси усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    инсулин ишлаб чиқаришда қоʼшиладиган м-крезол ва фенол хом ашёларини кислотали муҳитда ФеCл3 билан комплекс ҳосил қилишига асосланган қулай ва содда спектрофотометрик аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
инсулин препаратлари таркибидаги м-крезол ва фенолни чинлигини текшириш ва миқдорий аниқлашда тезкорликни ошириш учун фосфат кислотали элюент қоʼллаш орқали юқори самарали суюқлик хроматографияси усули такомиллаштирилган;
ишлаб чиқилган юқори самарали суюқлик хроматографиясида Порошелл 120 ЭC-C18 2,1×50 мм 1,9 мкм колонка, оқим тезлиги 1 мл/мин, колонка ҳарорати 40 0C да, ДАД-273 нм детекторни қоʼлланилганда, фенолни 0,260 мин, м-крезолни 0,381 минутда, ажралиш оралигʼи 0,121 минут боʼлганда, 0,976 мкг/мл қуйи аниқлаш чегарасигача ҳамда м-крезолни 0,587 мкг/мл гача фенолни аниқлаш мумкинлиги исботланган;
ишлаб чиқилган юқори самарали суюқлик хроматографияси усуллари “Жуслин Р”, “Жуслин Н” ва “Жуслин 30/70” инʼекцион инсулин препаратлари таркибидаги фенол ва м-крезолни аниқлашга қоʼлланилган ва нисбий стандарт четланиш 0,33 дан ошмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишлаб чиқилган юқори самарали суюқлик хроматография усулини элюент сифатида фосфат кислота ва ацетонитрил элюентларни қоʼллаш орқали такомиллаштирилиб, м-крезол ва фенолни аниқлаш усулининг натижалари асосида:
м-крезол ва фенолни аниқлашнинг юқори самарали суюқлик хроматографияси усуллари “Замин Био Ҳеалтҳ” МЧЖда инʼекцион инсулин “Жуслин Р” препаратини ишлаб чиқариш амалиётга жорий этилган ва  Оʼзбекистон Республикаси Согʼлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлигининг ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг фармакопия комитети томонидан инсулин таркибидаги метакрезолни аниқлаш фармакопия мақоласи ўзгартириш киритилган  (Оʼзбекистон Республикаси Согʼлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлигининг ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг фармакопия комитетининг 2023 йил 20 июндаги НҲ 42 Уз-7852-2019-сон мақоласи).  Натижада м-крезол ва фенолни юқори самарали суюқлик хроматография усули билан аниқлаш вақти  9 мартага қисқартириш  имконини берган;
м-крезол ва фенолни аниқлашнинг юқори самарали суюқлик хроматографияси усуллари “Замин Био Ҳеалтҳ” МЧЖда инʼекцион инсулин “Жуслин Н” препаратини  ишлаб чиқариш амалиётга жорий этилган ва  Оʼзбекистон Республикаси Согʼлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлигининг ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг фармакопия комитети томонидан инсулин таркибидаги метакрезолни аниқлаш фармакопия мақоласи ўзгартириш киритилган  (Оʼзбекистон Республикаси Согʼлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлигининг ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг фармакопия комитетининг 2023 йил 20 июндаги НҲ 42 Уз-7853-2019-сон мақоласи).  Натижада м-крезол ва фенолни юқори самарали суюқлик хроматография усули билан аниқлаш вақти  9 мартага қисқартириш  имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish