Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураханов Хамидулло Хожимирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали эркин курашчиларни мусобақаолди техник-тактик тайёргарлигини режалаштириш”, 13.00.04– Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4240.
Илмий раҳбар: Азизов Носиржон Нематиллаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Қочкаров Атабек Ахматваевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Бакиев Зафар Абдушукурович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали эркин курашчиларнинг мусобақа олдидан техник-тактик тайёргарлигини режалаштиришни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори малакали эркин курашчиларни техник-тактик тайёргарлигини ўз вазнига тенг керагидан юқори кўрсаткич (балл) олиши эвазига муваффақиятли ҳужумлар оралиғидаги вақт кўрсаткичларини империк аниқлаш асосида максимал ва субмаксимал юкламага мослашиш имконияти кенгайтирилган;
юқори малакали эркин курашчиларни мусобақа фаолиятида ҳужум, ҳимоя ва қарши ҳужум ҳаракатларини қайд этишга асосланган жорий баҳолаш шкаласини баллар олишнинг хронометрик тартиблаштириш ҳисобига мусобақаолди тайёргарлигини аниқлаш алгоритми такомиллаштирилган;
юқори малакали эркин курашчиларни техник-тактик тайёргарлик кўрсаткичларини аниқловчи  махсус баҳолаш шкаласи машғулот муддатига таъсир этувчи бешта (юқори, юқоридан паст, ўрта, ўртадан паст, паст) даражага ажратиш эвазига тайёргарликнинг ўсиш динамикасини мониторинг қилиш имконияти кенгайтирилган;
юқори малакали  эркин курашчиларининг мусобақаолди тайёргарлик  босқичида техник-тактик ҳаракатларини (ҳужум, ҳимоя, қарши ҳужум) шаклида  табақалаштириш эвазига ҳаракатларни ишончлик даражасини комплекс назорат қилиш механизмини ўқув-машғулотлар жараёнига жорий қилиш амалиётида мусобақаолди ҳаракатларни баҳолаш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали эркин курашчиларнинг мусобақаолди тайёргарлигини режалаштириш орқали эришилган самарагали натижаларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилишнинг ягона тизими асосида:  
юқори малакали эркин курашчиларни техник-тактик тайёргарлигини ошириш учун муваффақиятли ҳужумлар оралиғидаги вақт кўрсаткичларини империк аниқлаш асосида максимал ва субмаксимал юкламага мослашиш имконияти кенгайтирилган ҳамда “Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим ва ўрта махсус вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан берилган 302-0817-сон гувоҳномаси). Натижада Наманган вилояти Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби курашчиларнинг жисмоний сифатлари куч сифати 12,9% га, чидамлилик сифати 13,4% га, тезкорлик сифати 15,4% га ошган;
юқори малакали эркин курашчиларни мусобақа фаолиятида ҳужум, ҳимоя ва қарши ҳужум ҳаракатларини қайд этишга асосланган умумий ва жорий баҳолаш шкаласини тартиблаштириш ҳисобига мусобақаолди тайёргарлигини аниқлаш алгаритми эвазига мусобақаолди фаолиятида мониторинг (ютуқ ва камчиликларни) қилиш юзасидан таклиф ва Наманган вилояти  Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби эркин кураш машғулоти жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 03-01/04/20/8624-сон маълумотномаси). Натижада, юқори малакали эркин курашчиларни мусобақа фаолиятини такомиллаштириш, бу эса ҳужум ҳаракатлари 12,8% га, ҳимоя ҳаракатлари 9,7% га, қарши ҳужум ҳаракатлари эса 10,7 га яхшиланган;
юқори малакали эркин курашчиларни техник-тактик тайёргарлик даражасини аниқловчи махсус бешта даражадаги (юқори, юқоридан паст, ўрта, ўртадан паст, паст) баҳолаш шкаласи ишлаб чиқиш ҳисобига тайёргарликнинг ўсиш динамикасини назорат қилишнинг янги модулини тавсифларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган давлат университети жисмоний маданият факултети эркин кураш терма жамоасининг машг'улотлар жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 03-01/04/20/8624-сон маълумотномаси). Натижада Курашчиларнинг жисмоний сифатларидан куч сифати 12,9% га, чидамлилик сифати 13,4% га, тезкорлик сифати 15,4% га ошган;
юқори малакали эркин курашчиларининг мусобақаолди тайёргарлик  босқичида техник-тактик ҳаракатларини табақалаштириш (ҳужум, ҳимоя, қарши ҳужум) эвазига ҳаракатларни ишончлик даражасини комплекс назорат қилиш механизмини ўқув-машғулотлар жараёнига жорий қилиш ҳисобига, ҳужум даражаси кўрсаткичлари, комплекс назорат қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим ва ўрта махсус вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан 302-0817-сон гувоҳномаси). Натижада эркин курашчиларни техник тактик тайёргарлик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда мониторинг қилиш асосида режалаштиришб самарадорлиги  асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish