Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназарова Ёрқиной Оллабергановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шахс фаолиятида касбий ва ахлоқий маданият уйғунлиги», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (маданият фалсафаси).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fаl82.

Илмий раҳбар: Нурматова Мукарам Ахмедовна, фалсафа фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий  университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Расмий оппонентлар: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор;  Туленова Гулмира Жандаровна, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Миллий рассомлик ва дизайн институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: шахсда касбий ва ахлоқий маданиятни уйғунлаштиришнинг миллий ва умуминсоний асосларини маданият фалсафаси контекстида очиб беришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистонда тараққиётнинг янги босқичига кўтарилиш жараёнида  касбий ва ахлоқий маданият уйғунлигининг антропоген, перманент, синергетик, детерминистик хусусиятлари очиб берилган;

касбий ва ахлоқий маданият уйғунлигига негатив таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этишнинг рационалистик ва праксиологик механизмлари ишлаб чиқилган;

шахс фаолиятида касбий ва ахлоқий маданият интеграциясини ривожлантирувчи атрибутлар миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида такомиллаштирилган;

шахснинг меҳнат бозори ўзгарувчан шароитларига мослашиб боришини таъминловчи концептуал акмеологик технологияларнинг инновацион, дифференциал, ёшга оид, ижтимоий ва педагогик таъсир турлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Шахс фаолиятида касбий ва ахлоқий маданият уйғунлиги бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

шахс фаолиятида касбий ва ахлоқий маданият интеграциясини ривожлантирувчи атрибутларни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида такомиллаштиришга оид илмий натижалардан «Ахлоқий ва эстетик маданият» номли ўқув қўлланманинг (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 августдаги 303-сонли буйруғига асосан нашрга рухсат этилган) «Ахлоқий ва эстетик маданият фанининг предмети, тадқиқот доираси, мақсади ва вазифалари», «Ахлоқий ва эстетик маданиятнинг функциялари, хусусиятлари ва тамойиллари», «Ахлоқий ва эстетик маданиятнинг турмуш тарзида намоён бўлиши», «Ахлоқий-эстетик маданиятни шакллантиришнинг тарбиявий воситалари ва йўллари» мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 мартдаги 89-03-966-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар касбий ва ахлоқий маданият уйғунлигини таъминловчи омилларнинг ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш тамойиллари ҳамда унинг шахс касбий фаолиятига ижобий таъсирини фалсафий мушоҳада қилиш каби масалаларни такомиллаштиришга хизмат қилган;

касбий ва ахлоқий маданият уйғунлигига негатив таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этишнинг рационалистик ва праксиологик механизмларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида олиб борилган А-1-161 рақамли «Ўзбекистонда замонавийлашув шароитида оила ва болаларни ҳимоя қилиш тизимида ижтимоий ҳамкорлик масаласи» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида 2015–2017 йилларда чоп этилган «История и теория социальной работы» номли услубий қўлланманинг иккинчи қисмидаги «Профессиональная компетентность в теории и практике социальной работы», «Нравственно-гуманистические истоки социальной работы. Духовно-нравственные требования к социальному работнику» мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 мартдаги 89-03-966-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий этилиши ижтимоий ходимларда касбий ва ахлоқий маданият уйғунлигини таъминлашга, меҳнатга ҳурмат, касбга садоқат, хушмуомалаликка чақирувчи ҳамда касбий маданиятни ривожлантирувчи одоб-ахлоқ қоидаларини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;

шахснинг меҳнат бозори ўзгарувчан шароитларига мослашиб боришида ахлоқий ва касбий маданият уйғунлигини таъминловчи концептуал акмеологик технологиялар ҳамда ривожлантирувчи атрибутларини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг  фуқаролар йиғини ходимлари ва фаоллар учун «Ёш авлод тарбиясида ота-оналар масъулиятини ошириш» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясини ташкил этишда, Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида «Маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни кучайтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари» мавзусида ўтказилган ўқув семинарларида, шунингдек, «Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури»нинг 2-йўналиш, 3-банди «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни самарали амалга ошириш ишларида фойдаланилган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2018 йил 4 январдаги 02-01/02-сон маълумотномаси). Таклифларнинг амалиётга жорий этилиши маҳаллаларда ёшларни касбга йўналтиришга оид ишларнинг самарасини, шунингдек, тизим ходимларининг ишга бўлган муносабати, шахсий жавобгарлиги ва масъулиятини оширишга ҳамда уларда касбий ва ахлоқий маданият уйғунлигини таъминлашга хизмат қилган;

Ўзбекистонда тараққиётнинг янги босқичга кўтарилиш жараёнида касбий ва ахлоқий маданият уйғунлигининг хусусиятлари ҳамда концептуал акмеологик технологияларига оид таклифлардан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Халқаро ёшлар куни муносабати билан «Ёш оилалар ва қизлар» I Республика форуми ҳамда «Мен ҳам етакчи бўламан!», «Ким нимага қодир?» мавзусидаги касб-ҳунар маҳорат дарсларини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2017 йил 27 октябрдаги 03/1370-10-сон маълумотномаси). Илмий натижалар кадрларни меҳнат бозорининг ўзгарувчан шароитларига мослашиб боришини таъминлашга, уларда касбга доир ахлоқ-одоб меъёрларини мустаҳкамлашга хизмат қилган ҳамда ёшларда инновацияга мойиллик, ташаббускорлик каби касбий маданият тамойилларини шакллантириш имконини берган;

касбий ва ахлоқий маданият уйғунлигига негатив таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этишнинг рационалистик ва праксиологик механизмларига оид таклиф ва тавсиялардан «Аниқ, мақсадли йўналишларда кадрлар тайёрлаш давр талаби» мавзусидаги илмий-маърифий тадбирда  фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 12 январдаги 04-13/174-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётда қўлланилиши кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;

шахсда ахлоқий ва касбий маданиятни уйғун ривожлантиришнинг механизмларига оид таклифлардан «Миллий ғоя ва мафкуравий тадқиқотларни ташкил қилиш» бўлимида 2016–2017 йилларда амалга оширилган амалий тадқиқотлар давлат грантлари лойиҳаси доирасида: А1-071 рақамли «Мураккаб ва таҳликали замоннинг маънавий таҳдидларига қарши мафкуравий кураш воситалари комплексини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш» мавзусидаги давлат грантини амалга оширишда, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи устувор йўналишига оид 275-бандида белгиланган «Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш, уларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар»ни ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2017 йил 30 ноябрдаги 02/03-1196-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий этилиши, кадрларда топшириқ ижросига масъулият билан ёндашиш, жамоада ахлоқий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ўзаро мулоқот ва муомалада ахлоқий меъёрларга амал қилиш кўникмаларини шакллантиришга ҳамда  ватанпарварлик, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳиссини оширишга хизмат қилган;

касбий ва ахлоқий маданият уйғунлигини таъминловчи омилларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда парадигмал тамойиллари ҳамда унинг шахс касбий фаолиятига ижобий таъсирига доир таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телеканали таркибидаги «Oilaviy» телеканалининг «Оила мундарижаси», «Мактаб ва оила» ток-шоулари, шунингдек, «Оилавий тонг», «Аёл ва замон», «Оила шаъни» кўрсатувлари сценарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадио-компаниясининг 2017 йил 9 октябрдаги 39-39-1757-сон маълумотномаси) Таклифлар кўрсатувларни моҳиятан бойитишга хизмат қилган ҳамда мутахассисларнинг касбий бурчини бажаришга ёрдам берадиган маънавий сифат ва фазилатларни шакллантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish