Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Фазлиддин Юсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полифенол бирикмалар таъсирида силлиқ мускул ҳужайралари функсионал фаоллиги модуляциясини тавсифлаш», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/B688.
Илмий раҳбар: Зайнабиддинов Анвар Эркинжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.76.01.
Расмий оппонентлар: Мамажанов Мухторжон Муродуллаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD); Эсимбетов Адилбай Тлепович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Эупҳорбиа фарнчетии турига мансуб ўсимликлардан ажратиб олинган 1-О-галлоил-6-О-бисгаллоил-2,4-валонеил-β-Д-глюкоза (ПС-1), 1-О-галлоил-2,3-гексагидроксидифеноил-4,6-валонеил-β-Д-глюкоза (ПС-2) ва 1,4,6 три-О-галлоил-2,3-валонеил-β-Д-глюкоза (ПС-3) полифенол бирикмаларининг аорта силлиқ мускули препаратига вазорелаксант таъсир механизмиларини тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ПС-1, ПС-2 ва ПС-3 полифенол бирикмаларининг вазорелаксант фаоллиги ва бу фаолликнинг асосида ётувчи асосий молекуляр механизмлар тавсифланган;
ПС-1нинг глюкоза углерод (2,4) атомидаги валонеил (C21О15Ҳ14) гуруҳини (4,6)га алмашиниши ва глюкоза углерод (6) атомидаги бисгаллоил (C14О9Ҳ10) ўрнига углерод (2,3) атомларида гексагидроксидифеноил (C14О10Ҳ10) гуруҳининг киритиш натижасида ҳосил қилинган ПС-2нинг вазорелаксант фаоллигини ортиши асосланган;
ПС-1, ПС-2 ва ПС-3 полифенол бирикмаларининг вазорелаксант таъсири уларнинг кимёвий структураси ва қўлланилган дозаларига боғлиқ эканлиги аниқланган;
ПС-1, ПС-2 ва ПС-3 полифенол бирикмалари силлиқ мускул ҳужайраларининг ички [Cа2+]ин ионлари миқдорини камайтириши орқали вазорелаксант таъсир кўрсатиши исботланган;
ПС-1, ПС-2 ва ПС-3 полифенол бирикмаларининг ички [Cа2+]ин ионлари миқдорини камайтириши билан боғлиқ вазорелаксант таъсири, силлиқ мускул ҳужайралари плазмолеммаси орқали Cа2+-ионларини киришини сусайтириши ҳисобига таъминланиб, бу жараёнда асосан рецептор ва потенсиалга боғлиқ Cа2+-каналлари ҳамда На+/Cа2+-алмашинувчи тизимлар иштрок этиши аниқланган;
Саркоплазматик ретикулум (СР) Cа2+-ташиш тизимлари орқали Cа2+-ионлари ташилишининг ПС-1, ПС-2 ва ПС-3 полифенол бирикмалари томонидан модификацияланиши бу уларнинг вазорелаксант таъсири асосида амалга ошиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ПС-1, ПС-2 ва ПС-3 полифенол бирикмаларининг вазорелаксант таъсир механизмларини тавсифлаш ва уларнинг таҳлили ҳамда фармакологик препаратлар ишлаб чиқиш истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юрак-қон томир тизимининг тузилиши ва умумий физиологияси, қон томирлар фаолиятининг умумий қонунятлари, бошқарилиши ва органларда қон айланишига оид маълумот ва хулосалар асосида “60510100-биология” бакалавриат таълим йўналиши бўйича “Юрак-қон томир тизими физиологияси” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги №429-71 нашр рухсатномаси). Натижада, бакалаврят таълим йўналиши талабаларининг юрак-қон томир тизими физиологияси соҳасидаги билимларини бойитиш ва мустаҳкамлаш имконини берган;
Эупҳорбиа франчетии турига мансуб ўсимликлардан ажратиб олинган 1-О-галлиол-6-О-бисгаллиол-2,4-валонеил-β-Д-глюкоза, 1-О-галлоил-2,3-гексагидрокси-дифеноил-4,6-валонеил-β-Д-глюкоза ва 1,4,6 три-О-галлоил-2,3-валонеил-β-Д-глюкоза полифенолларининг вазорелаксант таъсири натижасида Сургут давлат университетининг «Технологии выращивания и извлечения биологически активных соединений северных ягодных культур и лекарственных трав (ЮграБиоФарм)» лойиҳасида ёшга боғлиқ юрак қон-томир касалликларда полифенолларнинг вазорелаксант таъсир механизмларини ёритишда ва муҳим биологик фаолликка эга табиий полифенолларни аниқлашда фойдаланилган (Сургут давлат университетининг 2023 йил 17 апрелдаги 03-01/127-сонли маълумотномаси). Натижада, юрак қон-томир тизими касалликларини даволашда кардиоваскуляр таъсирга эга юқори самарали доривор препаратлар яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish